Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

детерминизм (лотинча деммерминара - белгилайман) тамойилининг, яъни 
табиат, жамият ҳодисаларининг, шу жумладан психик ҳодисаларнинг объектив 
сабаблар билан белгиланлиги ҳақидаги таълимот тарғиботчиси эди. 


11 
17 асрдаги йирик немис мутафаккири Лейбнис (1646-1716) нинг 
таълимоти математика, жумладан, интеграл ва дифференсиал ҳисоблар кашф 
етилишига таъсир етган еди. Психика ҳаѐт манзараси арифметик йиғинди 
тариқасида эмас, балки интеграл тарзда намоѐн бўлади. Лейбнис 
тасаввурларнинг узлуксиз чэгараланиши ғоясига таянган ҳолда персепсия 
(бевосита онгсиз идрок)ни апперсепсиялар ди ққат ва хотирани ўз ичига олган 
англанган идроклардан фарқлаган еди. Лейбнис психологияга психиканинг 
фаоллиги табиати ва узлуксиз ривожланиши ҳамда психиканинг онглилик ва 
онгсизлик кўринишлари ўртасидаги мураккаб нисбат ҳақидаги ғояни олиб 
кирди. 
17-асрда эмперизм ва сенсуализмни тажриба ва ҳис етиладиган 
билимнинг "соф" ақл-идрокдан афзаллиги ҳақидаги таълимотнинг, яъни ақлда 
ҳеч қандай туғма ғоялар ва тамойиллар бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги 
таълимотнинг олдинги маррага кўтарилишига олиб келди. Бу таълимотни 
инглиз файласуфи ва педагоги Жон Локк (1632-1704) астойдил ҳимоя қилиб 
чиққан еди. Уни эмпирик психологиянинг асосчиси деб, ҳисоблаш қабул 
қилинган. Барча билимларнинг тажрибадан келиб чиқиши ҳақидаги таълимоти 
психология учун муҳим аҳамиятга эга бўлган. Чунки у руҳий ҳаѐтнинг аниқ 
фактлари оддий ҳодисалардан мураккаб ҳодисаларга ўтиш йўллари пухта 
ўрганилишини тақазо этади. Ж. Локкнинг фикрича, тажрибанинг иккита 
манбаи мавжуд бўлиб, бири ташқи сезги аъзоларининг фаолияти (ташқи 
тажриба) ва иккинчиси ўзининг хусусий мияни идрок этувчи ақлнинг ички 
фаолияти (ички тажриба) дир. Киши ҳеч қандай ғояларга эга бўлмаган ҳолда 
дунѐга келади. Унинг руҳи - "тоза тахта" бўлиб, кейинчалик унга тажриба 
ѐзувлари битилади. Тажриба оддий ва мураккаб ғоялардан таркиб топади. Бу 
ғоялар ѐ сезгилардан, ѐ ички идрок (рефлексия) лардан ҳосил бўлади. Иккинчи 
ҳолатда онг реал нарсаларга эмас, балки ўз хусусий маҳсулига йўналтирилиб, 
ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Ж.Локкнинг рефлексия таълимоти киши 
психологик фактларни интероспектив тарзда билиб олади деган тахминга 
асосланган еди. Бу билан яна дуализм таълимоти илгари сурилади. Онг ва 
ташқи оламни принсипиал жиҳатдан турлича усуллар ѐрдамида билиш 
мумкинлиги жиҳатидан ҳам улар бир-бирига қарама-қарши қўйилар еди.
Ж.Локкнинг ташқи ва ички тажриба тўғрисидаги таълимоти икки хил 
характерга эга эканлиги ҳам материалистик ҳам идеалистик таълимотларнинг 
тараққиѐтига туртки бўлди. Материалистлар Гартли (1705-1784) бош бўлган 
франсуз, А.Н.Радишчев (1749-1802) бошчилигидаги рус материалистлари 
оламни билишда ташқи тажрибани асос қилиб, олиб инсон психикасининг ички 
мазмуни асосида одам атроф-муҳит билан ўзаро муносабати ѐтади деган 
эдилар. 
18 асрга келиб нерв систэмасини тадқиқ қилишда улкан ютуқларга 
эришилди (Галлер, Прохазка). Бунинг натижасида психика мия функсияси 
эканлиги ҳақидаги таълимот вужудга келди. Инглиз тадқиқотчиси Чарлз Белл 
ва франсуз Франсуа Мажанди томонидан ѐйилувчи ва ҳаракат нервлари 
ўртасидаги тафовут очиб берилди. Унинг негизида психология фанида 
рефлектор ѐйи деган янги тушунча пайдо бўлди. Буларнинг натижасида 
ихтиѐрий (онгли) ва ихтиѐрсиз (онгсиз) рефлектор турлари кашф қилинди.


12 
Юқоридаги илмий кашфиѐтлар таъсирида рус олими И.М.Сеченовнинг 
(1896-1934) рефлектор назарияси руѐбга чиқди ва ушбу назария психология 
фанининг физиологик асослари, механизмлари бош мия рефлексларининг ўзига 
хос хусусиятлари табиатини очиб бериш имкониятини яратади.
Айтиш керакки, психология фани борасидаги тадқиқотлар, кашфиѐтлар 
шу билан тугаб қолмасдан, балки бу борадаги ишлар янада кучайтирилиб 
самарали натижаларга эришилмоқда.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling