Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Р.Декарт томонидан 17 асрда рефлекс тушунчасини фанга киритилиши 
организм ва муҳит таъсири асослари очилиши борасидаги муҳим 
назариялардан бири сифатида рол ўйнайди. 
Рефлекс - организмнинг ташқи ва ички таъсиротларга марказий нерв 
тизими орқали берган жавоб реаксиясидир. 
И.М.Сеченов (1829-1905) томонидан амалга оширилган бу тушунчанинг 
ривожлантирилиши ва бу механизимнинг барча психик жараѐнларга тегишли 
эканлиги шунга олиб келади-ки, илмий психологияда детерменизм тамойили 
узил-кесил ўз тасдиғини топди. 
Инсон ҳаѐтида рефлексларни юқори баҳолаб, И.М.Сеченов томонидан 
қуйидагича таъриф берилади: "Онгли ва онгсиз ҳаѐтнинг барча актлари 
(ҳаракатлар) келиб чиқиши усулига (моҳиятига) кўра рефлекслардир". 
Рефлектор актда И.М.Сеченов учта бўғимни ажратади; 1. Биринчи 
бўғимда сезаѐтган "тўпнинг" таъсирланиши нерв қўзғалишига айланади. 2 
қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари асосида ўзига хос равишда ахборотни 
қайта ишлаш ва қарор қабул қилиш рўй беради. 3.буйруқни амалга оширувчи 
органларга (мускулларга ва безлар ва ҳоказо) узатиш.
И.П.Павлов (1849-1936) И.М.Сеченовнинг мия рефлектор фаолиятини 
ўрганиш борасидаги ғоясини ривожлантириб, рефлекс тушунчасига янги 
мазмун киритди ҳамда шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш асосларини 
яратди. Рефлексларнинг икки тури фарқланади: шарсиз ва шартли рефлекслар.
Шарсиз рефлекслар туғма бўлиб, ҳаѐтнинг дастлабки кунларидан ва 
кейинчалик ҳеч қандай тажрибасиз (малакасиз) намоѐн бўла бошлайди. 
Масалан, игна санчилганда қўлни тортиб олиниши, овқатнинг оғиз бўшлиғида 
тушгандаги сўлакнинг ажралиши.
Шарсиз рефлексларнинг марказлари турличадир - шарсиз рефлекслар 
ѐйларнинг туташувчи орқа миядан ва бош миянинг ўсишидан рўй беради. 
Шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш соҳаси бош мия пўстлоқидир. Шартли 
таъсирлагич организмнинг ҳаѐти учун муҳим бўлган қандайдир ҳодисаларнинг 
мавжудлиги ҳақида, масалан овқатнинг мавжудлиги, хавф- хатарнинг пайдо 
бўлиши ҳақида хабар беради. Шунинг учун И.П.Павлов бош мия қобиғи 
фаолиятини сигнал фаолияти деб номлади. И.П.Павлов шартли рефлекслар 


16 
методидан фойдаланиб, шуни аниқладики, бош мия катта ярим шарлари 
фаолияти организмнинг ички муҳитидан ва ташқи муҳитдан нерв тизимига 
келаѐтган кўпгина таъсирловчиларнинг анализ ва синтез жараѐнларидан иборат 
экан. Анализ ва синтез И.П.Павлов томонидан анализаторлар деб номланган 
ўзига хос нерв тизимлари ѐрдамида амалга оширилади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling