Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


ИРОДА  Ирода ҳақида тушунча


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

ИРОДА 
Ирода ҳақида тушунча 


258 
Маълумки, инсоннинг эҳтиѐжлари ижтимоий тузум шакллари 
тараққиѐтига қараб ўзгаради. Шу боис ўз эҳтиѐжларини қондириш учун инсон 
ҳаракат қилади. Шахс ўз ҳаракатлари ѐрдами билан муҳитга мослашади ва 
ундан ўз эҳтиѐжлари учун фойдаланади. Лекин шу билан бирга одам муҳитни 
ўз эҳтиѐжларига мувофиқлаштириб ўзгартиради, қайта қуради ва ўзига 
мослаштиради.
Одамнинг шахс сифатидаги фаоллик хусусияти шундан иборатки, ўз 
эҳтиѐжларини қондиришга ѐрдам берадиган ҳаракатлари инстинктив 
ҳаракатлар эмас, балки асосан оқилона, онгли ҳаракатлардир. Бу онглилик 
шундан иборатки, одам олдиндан бирон-бир мақсадни кўзлаб ҳаракат қилади, 
шу мақсадга йэтишиш учун ѐрдам бера оладиган воситали йўл ва усулларни 
олдиндан қидириб топади, тўсқинлик ва қийинчиликларни йенгиш учун онгли 
равишда куч-ғайратини ишлата олади. 
Одам фақат ўзига хос маданий-ижтимоий эҳтиѐжларини қондиришдагина 
эмас, балки, табиий-биологик эҳтиѐжларини қондиришда ҳам онгли ва оқилона 
равишда иш тутади. 
Одам теварак - атрофдаги нарсаларни ўзгартириб ўзига мослаштирар 
экан, янгилик яратади, ижод қилади, шу янгиликни теварак-атрофдаги 
воқеликка қўшади, воқеликни ўзгартиради ва тўлдиради. Умуман одам ҳар 
доим ҳаракат қилмасдан тура олмайди. Ана шу жиҳатдан олганда одамнинг 
барча ҳаракатларини икки туркумга бўлиш мумкин. Улардан биринчиси 
ихтиѐрсиз ҳаракатлар бўлса, иккинчиси ихтиѐрий ҳаракатлардир.
Одамнинг ихтиѐрсиз ҳаракатлари қатъий бир мақсадсиз, кўпинча 
импулъсив тарзда, яъни рефлектор тарзда юзага келади. Масалан, йўталиш, акс 
уриш, кўз қовоқини очиб юмилиши ва шу кабилар. Бу ҳаракатларни одам 
олдиндан ўйлаб режалаштирмайди. Ихтиѐрсиз ҳаракатлар ҳар қандай шароитда 
юз бериши мумкин. Ихтиѐрсиз ҳаракатлар баъзан, одамнинг ақлий фаолиятлари 
билан ҳам боғлиқ бўлади. Чунончи, ихтиѐрсиз идрок, ихтиѐрсиз диққат, 
ихтиѐрсиз есда олиб қолиш, ихтиѐрсиз есга тушириш ҳолатлари ҳам бўлади. 
Бундай ҳолларда одамнинг ихтиѐрсиз ҳаракатлари идрок қилинаѐтган 
нарсанинг бошқа нарсалардан кескин фарқ қилиши ѐки одамнинг қизиқишлари, 
эҳтиѐжлари билан бевосита боғлиқ бўлади. 
Ихтиѐрий ҳаракатлар ирода билан боғлиқ бўлган ҳаракатлардир. 
Ихтиѐрий ҳаракатлар олдиндан белгиланган мақсад асосида тўла онгли 
равишда амалга ошириладиган ҳаракатлардир. Лекин ихтиѐрий ҳаракат 
деганда, фақат жисмоний ҳаракатлар эмас, балки, ақлий ҳаракатлар ҳам 
тушунилади. Шундай қилиб, ирода тушунчасига нисбатан адабиѐтларда 
турлича таърифлар учрайди. Жумладан, А.В.Петровский дарслигида ирода - бу 
кишининг ўз олдига қўйган мақсадларига эришишида қийинчиликларни йенгиб 
ўтишга қаратилган фаолияти ва хулқ-атворини онгли равишда ташкил қилиши 
ва ўз-ўзини бошқариши демакдир, деб таърифланади. Қ.Турғунов 
муаллифлигидаги луғатда таърифланишича, ирода - шахснинг онгли 
ҳаракатларида, ўз-ўзини билишида ифодаланадиган, айниқса мақсадга эришиш 
йўлида учрайдиган жисмоний ва руҳий қийинчиликларни йенгиб чиқишда 
намоѐн бўладиган ихтиѐрий фаоллигидир. М.Воҳидов фикрича, ирода деганда 
биз олдиндан белгилаган, қатъий бир мақсад асосида амалга ошириладиган ва 


259 
айрим қийинчиликларни, тўсиқларни йенгиш билан боғлиқ бўлган 
ҳаракатларни тушунамиз. Профессор Е.Ғ.Ғозиевнинг "Умумий психология " 
дарслигида ирода-бу ташқи ва ички қийинчиликларни йенгишни талаб 
қиладиган 
қилиқларни 
ва 
ҳаракатларни 
инсон 
томонидан 
онгли 
бошқарилишидир, деб келтирилади. Умуман олганда ирода шахс фаоллигининг 
кўриниши ҳисобланади. Шу боис унинг юзага келиши бир қатор ҳаракатларни 
амалга оширилиши билан изоҳланади. 
Иродавий ҳаракатларда ҳар доим мақсад аниқ бўлади. Одам ўз олдига 
қўйган мақсадидан келиб чиқадиган натижаларни ҳам олдиндан тасаввур ета 
олади. Ана шунинг учун ҳар қандай қийинчиликларни йенгиб бўлса ҳам 
мақсадини амалга оширишга интила боради. Масалан, одам бирор иморат 
солаѐтган пайтда охирги натижа қандай бўлиб чиқишини жуда яхши тасаввур 
этади ва шунинг учун қандай қийинчиликлар бўлса ҳам йенгиб ишни давом 
еттира беради. Ёки талаба университетнинг биринчи курсига кирганда қандай 
мутахассис бўлиб чиқишини яхши билади ва шунинг учун барча 
қийинчиликларга чидаб ўқишни давом еттира беради. 
Умумий иродавий фаолиятни ѐки алоҳида актни амалга оширишнинг 
муҳим хусусиятларидан бири амалга оширилаѐтган ҳаракатларнинг еркин 
эканлигини англашдан иборатдир.
Одамнинг иродавий ҳаракати тўла-тўкис детерминизмга, яъни сабабий 
боғланиш қонунига бўйсунади. Шу билан бирга иродавий фаолиятнинг 
бевосита сабаблари шароитида иродавий ҳаракатларни белгилаб берадиган 
турли-туман ҳаѐтий шароитлар бўлиши мумкин.
Одамнинг иродавий фаолияти объектив жиҳатдан боғлангандир. 
Иродавий фаолиятнинг муҳим хусусиятларидан бири, иродавий ҳаракатларни 
одам ҳамма вақт шахс сифатида амалга оширади. Худди мана шунинг билан 
боғлиқ равишда иродавий харакатлар одам тўла равишда жавоб берадиган иш 
сифатида бошдан кечирилади. Иродавий фаолият туфайли шахс кўп жиҳатдан 
ўзини маълум шароитда
англайди, ўз ҳаѐт йўли ва тақдирини ўзи белгилаши мумкин.
Maqsad va unga erishishiga intilish 
Maqsadga erishish imkoniyatlarini topish 
Motivlarni paydo bo'lishi va imkoniyatlarni 
mustahkamlash. 
Motivlar kurashi va tanlash. 
Biror fikrni qabul qilish 
Qabul qilingan qarorni amalga oshirish 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling