Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Иродавий акт ва унинг тузилиши
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Иродавий акт ва унинг тузилиши
Ихтиѐрий ҳаракатнинг дастлабки бошланғич нуқтаси ҳаракат мақсадининг вужудга келиши ва шу мақсаднинг ўртага қўйилишидир ва унинг тузилишини қуйидагича изоҳлаш мумкин. Мақсад-кишининг шу пайтда маъқул ѐки зарур деб топган иш ҳаракатини тасаввур этиш демакдир. Масалан, инсон педагогика университетига кириб ўқишни зарур деб топди ѐки вилоятга иш билан бориб келиш зарурлигини тушунди, дейлик. Буларнинг ҳаммасида кишининг мақсади ўз-ўзидан зоҳир бўлаѐтганга ўхшайди, баъзан эса бу мақсад бир қадар фикр юритиш натижасида юзага келади. Мақсадни тасаввур қилиш одатда шу мақсадга эришиш истагини ва зарур ишни амалга ошириш билан боғлиқ бўлиб, у қуйидагича ифодаланиши мумкин. Хатти-ҳаракатдан кутилган мақсад турлича равшанликда тасаввур етилиши мумкин. Мақсад қанча равшан бўлса, унга йэтишиш йўлидаги интилиш ҳам шунча муайян бўлади. Мақсад кўзлаш кишининг аввало шахсий (биологик ва маданий руҳий) эҳтиѐжларига боғлиқ. Кўпинча кишининг мақсад кўзлаши ва бирон-бир нарсага интилиши теварак-атрофдаги табиий вазиятга, ѐки худди шу пайтда киши яшаѐтган жамиятга боғлиқ бўлади. Масалан, киши қийин аҳволга тушиб қолса, шу аҳволидан бир амаллаб қутилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Киши шу вазиятни маълум даражада ўзгартириш, бир нимага барҳам бериш, бир нима қилиш, бир нима кўриш ва шу каби мақсадни ўз олдига қўя олади. Киши жамоат тартибини биров бузаѐтганлигига бевосита гувоҳ бўлиши ва тартиб Qarorni, ijro etish Maqsadni anglash Unga erishish uchun intilish Maqsadga erishish imkoniyatlarini anglash Maqsadga erishish imkoniyatlariga mos keluvchi yoki ularni rad qiluvchi motivlarni anglash Motivlar kurashi Qarorga kelish Qarorga kelish Qarorga kelish Irodaviy zo'r berish Ichki - sub'ektiv qarshilik Tashqi - ob'ektiv qarshlik Ichki va tashqi qarshiliklarni engishda namoyon bo'ladi Bajarilgan ishga baho berish 262 бузувчиларга қарши кураш учун шу онда қандайдир чоралар кўришни мақсад қилиб қўйиши мумкин. Кишида келиб чиқадиган эҳтиѐжлар дарров яққол тасаввур қилинадиган мақсад тарзида ҳосил бўла қолмайди. Кўнгилдан кечаѐтган эҳтиѐж ва интилишлар турли даражада англаниши ва турлича тасаввур қилиниши мумкин. Масалан, келиб чиқадиган эҳтиѐж ва интилишлар баъзан истак тарзида кўнгилдан кечади-киши ҳозирги аҳволдан норозилигини ҳис қилиб туради-ю, лекин қандай мақсадга йэтишилаѐтганини, бинобарин, шу мақсадга эришишга доир йўл-йўриқларни аниқ билмайди. Истак шундай ҳолатки, бунда одам ўзига алланима кераклигини ҳис қилиб туради-ю, бу нарсани нима эканлигини аниқлаб ололмайди, яъни уни тасаввур қилолмайди, фаҳмига йетмайди. Бундай одамнинг ўзи баъзан "менга бир нарса керак, бир нарса йэтишмаяпти, аммо бу нарсанинг нима эканлигини ўзим ҳам билмайман" деган гапни кўнгилдан ўтказади. Бошқа кишилар тўғрисида ҳам: "нима истаѐтганини ўзи билмайди" деймиз. Истак пайтида киши қандай мақсадга интилаѐтганини бу мақсадга эришишнинг йўл-йўриқларини англаб йетмас экан, демак, истакни бевосита амалга ошириш ҳам мумкин эмас. Эҳтиѐж кўнгилдан кечиб, мудом кучайган шу эҳтиѐжни қондиришга интилиш мақсади ҳам англанила бошлайди. Бундай англанилган эҳтиѐжлар Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling