Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ироданинг ахлоқийлиги ҳаѐт ва фаолиятда ирода кучи, унинг 
мустақиллигига ижобий ѐки салбий баҳо берганда қандай тўсқинлик ва 
қийинчиликлар бартараф қилинганлигини назарда тутиш билангина чекланиб 
қолмай, асосан кишининг ахлоқий қиѐфаси иродавий ҳаракатларда қанчалик 
ифодаланиши, бирон одамнинг иродаси нақадар ахлоҳий эканлиги ҳам назарда 
тутилади.
Ироданинг ахлоқийлиги деганда одатда киши ўз олдига қандай мақсадлар 
қўйилиши, бу мақсадларга қандай воситалар билан эришиши, иродавий 
интилишлар (хоҳишлар) қандай майллар туфайли келиб чиқиши ва маълум бир 
қарорга келишида қандай тамойилларга амал қилишни назарда тутамиз. 
Иродавий ҳаракатларда кишининг ахлоқий хислатлари намоѐн бўлса, 
ирода кучи ижобий аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз. Иккинчидан, кишиларнинг 
ахлоқий ҳисларлари ҳақида фикр юритилганда айтилган сўзларни эмас, балки 
уларнинг маънавий қиѐфасини кўрсатадиган иродавий ҳаракатларни назарда 
тутамиз. Шунинг учун кучли ироданинг мардлик, ўзини тута билиш, сабот-
матонат, чидам ва жасурлик каби хусусиятлари ироданинг ахлоқий сифатлари 
деб ҳисоблаймиз.
Киши бирор қарорга келишда ўз қарори ва ҳаракатлари учун ахлоқий 
масъулият сезса, унинг иродаси ахлоқий ҳисобланади.
Кишининг чинакам ахлоқийлиги маънавий қиѐфаси, сўзида ва 
муҳокамаларида эмас, балки фаолиятида, ишида ва асосан меҳнатда, яъни 
меҳнатга ва ишнинг ўзига меҳр қўйишида намоѐн бўлади.
Ўзининг интилиш (майлларида), қарор ва ҳаракатларида ҳар доим ахлоқ 
тамойилларига амал қиладиган кишиларни ахлоқли кишилар деб атаймиз.
Ирода борасидаги назариялар 


277 
Ироданинг тадқиқоти узоқ тарихга эга бўлиб, у инсон онгининг 
моҳиятини кашф қилишдан бошланиб, муайян билимлар тўпланиши туфайли 
шахснинг иродаси табиатини тушунишга илмий ѐндашув вужудга келган 
давргача бўлган тарихий йўлни босиб ўтган.
Арасту ўз даврида иродани жон ҳақидаги фаннинг муҳим тушунчаси деб 
еътироф етган. Унинг фикрича, ирода инсон хулқ-атворини ўзгартиришини 
бошқариш имкониятига эга бўлган омил ҳисобланади.
Гуманитар йўналиш, яъни инсон муаммоларига эътиборнинг ортиши 
билан ўз-ўзидан иродани ўрганиш ҳам долзарб масалага айланиб бормоқда. 
ХВИИИ-ХИХ асрларда бу муаммо енг марказий психологик тадқиқот 
масалаларидан бири еди. Бироқ психология фанида ХХ аср бошларида рўй 
берган инқироз туфайли у иккинчи режага ўтиб қолди, уни мутлақо инкор этиш 
мумкин эмас.
ХВИИ асрдаѐқ Гоббс ва Спинозалар таъкидлаб ўтганларидек, фаоллик 
манбаини бемаҳсул соҳанинг пайдо бўлиши, деб тушунтириш мумкин эмас, 
чунки унинг шахсий куч-қувватини ҳиссий интилиш билан узвийликда қараш 
лозим. Спинозанинг фикрича, ирода билан ақл айнан бир нарсадир. Унга 
бундай ѐндашиш ироданинг илмий нуқтаи назардан тушунтиришни 
шакллантирган бўлса, иккинчи бир томондан у мустақил субстансия сифатида 
тан олинди. В.Вундтнинг мулоҳазасича, ироданинг негизида апперсепсия 
актининг субъекти томонидан ички фаоллик уники эканлигини ҳис этиш ѐтади. 
Унинг бу консепсияси емосионал ѐки аффектив ном билан психология фанига 
кириб келди. У.Джеймснинг тан олишича, иродавий ҳаракатлар бошқа руҳий 
жараѐнларга қориштириб бўлмайдиган бирламчи хусусиятга эгадирлар. Ҳар 
қандай ғоя дастлаб динамик тенденсияга эга бўлганлиги туфайли иродавий 
актнинг вазифаси диққат ѐрдами билан бир ғоянинг бошқаси устидан 
устуворлигини таъминлашдан иборатдир. 
Етарли даражада қатъий фикр қарор топганлиги, ирода - бу инсоннинг 
қўйилган мақсадларига эришиш учун қилган фаоллигидир. Ирода тушунчаси 
моҳиятига инсон томонидан мақсад ғўя олиш каби шахсий гавдасини ва 
хулқини идора қилиш ҳам киритилади. И.В.Селиванов иродани тадқиқ этиш 
негизидан келиб чиққан ҳолда айрим хулосаларни чиқаради: 
а) ирода-бу шахснинг ўз фаолиятини ва оламдаги ўзини-ўзи бошқариш 
шаклларини англашнинг тавсифидир; 
б) ирода-инсон яхлит онгининг бир томони ҳисобланиб, у онгнинг барча шакл 
ва босқичларига тааллуқлидир; 
в) ирода-бу амалий онг, ўзгарувчи ва қайта қурилувчи олам, шахснинг ўзини
онгли идора қилишликдир; 
г) ирода-бу шахснинг ҳиссиѐти ва ақл-заковати билан боғлиқ бўлган 
хусусиятидир, аммо қайсидир ҳаракатининг мотиви, турткиси ҳисобланади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling