Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet268/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ироданинг мустақиллиги. Кишиларинг иродавий ҳаракатларига 
уларнинг мустақиллик даражасига қараб ҳам баҳо берилади. Иродавий 
ҳаракатларнинг мустақиллиги кишининг аввало ташаббускорлигида кўрилади. 
Ташаббускорлик бирор бир ишни шахсан бошлаб юбориш демакдир. 
Ташаббускорлик одатда теварак-атрофдаги шароит ҳамда ижтимоий ҳаѐт 
талабларини епчиллик, моҳирлик билан ҳисобга олиш ва кўпинча келажакни, 
янгиликни олдиндан кўра билиш қобилияти билан бир вақтда намоѐн бўлади. 
Ташаббускор киши шахсий ҳаѐтида ҳам, ижтимоий фаолиятида ҳам 
вазият ва турмуш талабларини ҳисобга ола билади, шу билан бир вақтда 
вазифаларни илгари суради, қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун йўл ва 
воситалари танлайди ва бу вазифаларни ҳал этишда фаол иштирок этади. 
Мустақиллик қилинилмаган ва қилинилган иш-ҳаракатлар учун жавобгарлик 
сезишда кўринади. Жавобгарликни сезиш айни ҳаракатларнинг тўғрилигига, 
мақсадга мувофиқ эканлигига ва зарурлигига ишонч ҳосил қилиш демакдир. 
Ироданинг мустақиллиги яна бошқа кишиларнинг фикр, маслаҳат ва 
таклифларини танқидий кўз билан мулоҳаза қилиб чиқишда ҳам кўринади. 
Танқидий кўз билан мулоҳаза юритиш характер хислати бўлиб, бошқа 
кишиларнинг бирга маслаҳат ва таклифларини диққат билан таҳлил қилишда 
кўринади, характернинг шу хислати бўлган киши бошқа кишиларнинг фикр ва 
маслаҳатларига эътибор билан қулоқ солади, уларга муайян тамойиллар нуқтаи 


276 
назаридан баҳо беради, ижобий фойдали нарсани қабул қилиб ундан 
фойдаланади, салбий бефойда нарсани далиллар билан рад этади. 
Айрим кишиларнинг ирода мустақиллиги баъзан қайсарлик каби махсус 
ҳолатда кўринади. Бу ҳолат шундан иборатки, одам бошқа кишиларнинг айтган 
ҳамма гапларига, маслаҳат, илтимосларига қаршилик кўрсатади. қайсарлик 
қилаѐтган одам ѐ буюрилган ишни қилмасдан, ўз билганини қилаверади ѐки 
буюрилган ишни тескарисини қилади. 
Интизомлилик - характер хислати бўлиб, жамият талабларига онгли 
равишда ўз ихтиѐри билан бўйсина билишда кўринади. Интизомлилик, 
жумладан, белгиланган тартибга аниқ риоя қилишда, олинган ваъдани 
виждонан бажаришда, ўз бурчига онгли равишда бўйсинишда ўз ифодасини 
топади. 
Интизомли киши мустақил ташаббускор бўлиб, айни вақтда қабул 
қилинган қарорларни сўзсиз ижро этади, жамият манфаатларига ва ахлоқ 
тамойилларига итоат қила билади. 
Мустақиллик айни вақтда ироданинг кучли эканлигини ҳам кўрсатади. 
Ирода кучи катта тўсқинликларни бартараф қила олиш қобилияти билангина 
ифодаланмай, ташаббускорлик кўрсатиш, мустақиллик, дадиллик кўрсатиш ва 
қабул қилинган қарорлар учун, ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулият сезиш 
билан ҳам таърифланади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling