Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet265/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Қарорни ижро этиш. қарор унга мувофиқ келадиган чоралар кўриш ва 
ҳаракат қилиш учун қабул қилинади. қарордан ҳаракатга ўтишни ижро қилиш 
(ѐки бажариш) дейилади. Иродавий жараѐнда енг муҳим нарса-қабул қилинган 
қарорни ижро этишдир. 
Иродавий ҳаракатлар икки хил бўлади: жисмоний ва ақлий ҳаракатлар. 
Жисмоний ҳаракатларга ҳар хил меҳнат операсиялари, ўйин, спорт 
машғулотлари ва бошқалар. киради. Ақлий ҳаракатларга эса масала йечиш, 
ѐзма ишлар, дарс тайѐрлаш, илмий тадқиот ишларини олиб бориш ва шу 
кабилар киради. Кўп вақт такрорланиб, ўзлашиб кетган кўникма ва одат бўлиб 
кетган ҳаракатлар ҳам мураккаб иродавий ҳаракатлардандир.
Қарорни ижро этиш одатда маълум вақт, муддат билан боғлиқ бўлади. 
Қарор кечикмасдан белгиланган вақтда ижро етилса бу ироданинг ижобий 
сифатидан далолат беради. Бу эса ишчанлик, пухталикни билдиради.
Аммо қабул қилинган қарор ҳамиша бажарилавермайди. Айрим ҳолларда 
эса ўз вақтида ижро етилмай қолади. Кишининг баъзи бир ҳолатларида аъзойи-
бадани бўшашиб турганда, хафалик чоғида ўз кучлари ва имкониятларидан 
ҳафсаласи пир бўлиб турганда қарор ҳа деганда бажарилавермайди. қарорни 
бажаришда рўй берувчи тўсқинликлар олдиндан назарда тутилмаганда ѐки 
мақсаднинг ўзи вазият ўзгариши билан керак бўлмай қолганда шундай бўлади.
Шундай ҳоллар ҳам бўладики одам кўпгина қарор қабул қилади, аммо 
қарорнинг ижроси чўзилиб кетади, пайсалга солинади, бошқа муддатларга 
кўчирилади. Ижроси пайсалга солинадиган ѐки бутунлай ижро етилмайдиган 
қарорлар кўпинча ниятлар деб аталади. Анча вақтдан кейин, лекин муайян 
муддат ўтгач ижро етиладиган қарорлар ҳам ниятлар деб аталади. Масалан, 
ўқувчи ѐки талаба ўқув йилининг бошида барча имтиҳонларни фақат "аъло" 
баҳолар билан топширишга қарор қилиши мумкин.
Иродавий зўр бериш. Қабул қилинган қарор тўғридан-тўғри, автоматик 
равишда амалга оширилавермайди. қабул қилинган қарорни амалга ошириш 
учун онгли равишда иродавий зўр бериш ҳам керак.
Иродавий зўр бериш онгнинг аввало нерв-мускул аппаратининг 
зўриқишида ифодаланади ва организмнинг ташқи кўринишларида намоѐн 
бўлади. Иродавий зўр беришнинг ана шу ифодали томони одамнинг ирода 
ҳолатини тасвирловчи бадиий асарларда гавдалантирилганини кўп учратиш 
мумкин.


267 
Баъзи одам иродавий зўр беролмагани сабаблигина қабул қилган қарорни 
муддатида ижро етолмайди. Бундай ҳолларда "бажарсаммикан ѐки йўқми" 
деган янги кураш ҳам боради. Зўр бериш учун яна куч сарфлашга тўғри келади. 
Куч сарфлай олмаслик ѐки бу масалада иккиланиш ироданинг шу пайтдаги 
бўшлигини кўрсатади. Қабул қилинган қарорни зўр бериш йўли билан ижро 
этиш ироданинг муҳим белгиси ҳисобланади.
Ироданинг ўзига хослиги онгли равишда зўр беришнинг бирон 
даражасида бажариладиган ҳаракатлардан иборат. Иродавий зўр бериш ва 
иродавий ҳаракат мақсадга эришиш йўлида учрайдиган тўсиқларни енгишда 
намоѐн бўлади. Кишининг иродаси жуда катта тўсиқларни йенгишга тўғри 
келганда, айниқса яққол кўринади. Иродавий зўр бериш ва иродавий 
ҳаракатлар йўли билан йенгишга тўғри келадиган тўсқинликлар икки хил: ички 
ва ташқи тўсқинликларга бўлиниши мумкин.
Иродавий зўр бериш йўли билан йенгишга тўғри келадиган ички тўсиқлар 
одам организми ва психикасининг ҳолатидир. Одам тинч ҳаракациз ва ҳеч 
қандай фаолияциз ҳолатда бўлиши мумкин, масалан, дам олиш, ухлаш, чарчаш, 
касаллик пайтида шундай ҳолат бўлади. Бирон иш билан шуғулланмай 
ҳаракациз ўтиришга, яъни ялқовликка ундовчи майл ҳам шундай ҳолатдан 
ҳисобланади. 
Иродавий зўр бериш йўли билан аввало организмнинг пассив ҳолатини 
ўзгартириш уни фаол ҳолатга келтириш зарур бўлади. Масалан, ўрнида ѐтган 
киши (мотивлар кураши) турлича қарор қилади ва ўзини мажбур қилиб ўрнидан 
туради. Ялҳовликни йенгиш учун баъзан жуда кўп зўр беришга тўғри келади.
Иродавий зўр бериш йўли билан кишининг ақлий фаолиятини ҳам фаол 
ҳолатга келтирилади. Масалан, маъруза бошланиши билан талаба дарҳол 
иродавий кучни ишга солиб, диққатни бир жойга тўплайди, ироданинг 
барқарорлигини сақлаб қолади, тафаккур ва есда олиб қолиш жараѐнларини 
кучайтиради.
"Ҳаракат қилиш ўзига қандай ўргатилган бўлса - дейди И.М.Сеченов - 
ҳаракатни тўхтатиб қолишни бошқаришга ҳам шундай ўрганмоқ керак". 
Киши иродавий зўр бериш йўли билан ихтиѐрсиз фаолликни батамом 
йўқотиб юбормайди, балки шу фаоллик кўринишларини фақат ўзгартиради, ѐки 
босиб қўяди. Ихтиѐрсиз фаоллик кўринишларини босилиши вазминлик деб 
аталади.
Ирода-аввало кишининг ўзини қўлга ола билиши, ўз интилишлари, 
ҳиссиѐтлари ва еҳтиросларини боса билиши демакдир. Ирода кишининг ўз- 
ўзини идора қила олиши, ўз хулқи ва фаолиятини англаб, билиб тартибга солиш 
ва бошқара олиш қобилияти демакдир.
Кишининг ички тўсиқларни йенга олиш, ўзини бошқариш ва ўз устидан 
ҳукмронлик қила олиш қобилияти одатда ички ирода деб юритилади. Киши 
иродавий зўр бериш йўли билан теварак-атрофдаги воқеликда учрайдиган 
ташқи тўсиқларни йенгиши зарур бўлади. Киши ўз олдига қўйилган мақсадни 
амалга оширишга қаршилик қилаѐтган тўсқинликларни йенгиб ўтади, 
воқеликни ўз мақсадига мувофиқ


268 
равишда ўзгартиради ва уни ўз эҳтиѐжларига мослаштиради. Инсоннинг 
тўсиқларни, ташқи қийинчиликларини йенга олиш қобилияти ташқи ирода 
деб аталади.
Аммо иродани фақат шартли равишда ички ва ташқи деб иккига бўлиш 
мумкин. Инсон иродаси битта, лекин у ташқи оламдаги ўзгартириш ва 
бошқаришга қаратилиши билан бирга шахсий, субъектив ҳолатларни ва 
жараѐнларни бошқаришга қаратилиши ҳам мумкин. Модомики, шундай экан, 
ташқи тўсқинликларни йенгиш ички тўсқинликларни йенгиш билан чамбарчас 
боғлиқдир.
Инсон ташқи оламга таъсир етар экан, ташқи олам ҳодисаларини 
бошқариш билан бир вақтда ўзини, ўз организмини, қўл-оѐқ мускулларини ҳам 
бошқаради, уларнинг таранглигини кучайтиради ѐки сусайтиради, уларнинг 
ҳаракатларини уйғунлаштиради, бутун организмнинг мослашиш вазиятини 
вужудга келтиради ва зарур пайтда бу вазиятни ўзгартиради ва ҳоказо. Шу 
билан бирга ихтиѐрий ҳаракатлар, асосан меҳнат фаолиятида одамнинг 
ихтиѐрий фаоллик кўринишларини тўхтатиб ва босиб туришга тўғри келади. 
Шунинг учун одамнинг иродавий зўр бериши ва ихтиѐрий ҳаракатлари ташқи 
тўсқинликларни йенгишга қаратилиши билан бир вақтда организмнинг ички 
аҳволини ҳам ўзгартиради. Инсон теварак-атрофдаги воқеликни ўзгартирар 
экан, ўзини-ўз вужудини ҳам ўзгартиради.
Иродавий ҳаракатлар бажарилгандан кейин уларга баҳо берилади. Қарор 
ижро етилгандан кейин, баъзан эса қарорни бажариш жараѐнида ҳам кўпинча 
ҳаракатларга баҳо бериш, қарорни қандай ижро етилганлигига баҳо бериш 
керак бўлади. Қарорни ижро этиш юзасидан қилинган баҳо бериш қабул 
қилинган қарорни ҳамда қилинадиган ишни маъқуллаш, оқлаш ѐки қоралашдан 
иборат бўлади. Бу баҳо қабул қилинган қарор ѐки бажарилган ҳаракатлардан 
мамнун бўлиш ѐки мамнун бўлмаслик туфайли келиб чиққан махсус ҳиссий 
кечинмаларда ифодаланади. Салбий баҳо кўпинча қилинган ишларга пушаймон 
бўлиш, ачиниш, уялиш ва афсусланиш каби ҳислар туғилишига сабаб бўлади. 
Қилинаѐтган ѐки қилинадиган ишларга бериладиган баҳо қабул қилинган 
қарорни ѐки бажарилган ҳаракатларни маъқулловчи, оқловчи ѐки қораловчи 
махсус ҳукмларда ифодаланади. 
Қилинаѐтган ѐки қилинадиган ишларга ижтимоий-сиѐсий, ахлоқий, 
естетик ва бошқа нуқтаи назардан баҳо берилади. Мана шундай баҳо беришдан 
келиб чиқадиган ҳис ва ҳукмларда кишининг дунѐқараши, ахлоқий сифатлари 
ва тамойиллари, шу билан бирга характери ва қизиқиш - ҳаваслари ҳам яққол 
намоѐн бўлади.
Қарорни бажариш юзасидан қилинган ишларда кишининг ўзи баҳо 
берибгина қолмайди, балки киши қайси жамиятда яшаса ва ишласа ўша жамият 
ҳам баҳо беради.
Одам қилган ѐки қилаѐтган иш ҳаракатларига теварак-атрофдаги кишилар 
ижобий баҳо бергандан кейин ички маънавий қаноат ҳис қилади хурсанд 
бўлади ва кучига куч қўшилгандек бўлади. Айрим иш-ҳаракатларига салбий 
баҳо берилганда эса киши ўзига хос уялиш ҳиссини кўнглидан кечиради ва 
виждон азобига учрайди.


269 
Қилинган иш-ҳаракатга берилган баҳо кишининг фаолиятида катта 
амалий аҳамиятга эгадир. Бу баҳо кишининг кейинги фаолияти учун рағбат ва 
мотив бўлиб қолади. Салбий баҳо одатда айни фаолиятни тўхтатиш ѐки 
ўзгартиришга мотив бўлади. Ижобий баҳо фаолиятни давом эттириш
кучайтириш ва янада яхшилашга, жумладан меҳнат унумдорлигини оширишга 
рағбатлантиради. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling