Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Irodaviy harakatlar bosqichlari
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ироданинг нерв-физиологик асослари
Irodaviy harakatlar bosqichlari
260 Ироданинг енг муҳим хусусияти унда фаолиятни амалга оширишнинг пухта ўйлаб чиқилган режанинг мавжудлигидир. Аввалдан режалаштирилмаган хатти-ҳаракатларни иродавий ҳаракат деб бўлмайди. Шу билан бирга ирода аввалдан мавжуд бўлмаган, лекин фаолиятни натижасига эришишдан сўнг ҳосил бўлиши мумкин бўлган қониқишга бутун эътиборини қаратишдан иборатдир. Кўп ҳолларда ирода вазият ѐки қийинчилик устидан ғалаба қозониш эмас, балки ўз-ўзини енгиш ҳамдир. Бу айниқса, мувозанациз, ҳиссий, қўзғалувчан, суст кишиларга хос бўлиб, ўзларининг табиий характерологик хусусиятлари билан курашишга тўғри келади. Ҳеч бир муаммо ироданинг иштирокисиз ҳал етилмайди. Инсон кучли иродасиз катта муваффақиятга эриша олмайди. Одамзод бошқа тирик мавжудотлардан ўзининг онги ва ақли билангина эмас, балки иродасининг мавжудлиги билан ҳам ажралиб туради. Ироданинг нерв-физиологик асослари Иродавий яъни ихтиѐрий ҳаракатларнинг нерв - физиологик асосида бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг шартли рефлекслар ҳосил қилишдан иборат бўлган мураккаб фаолияти ѐтади. Иродавий ҳаракатлар ҳар доим тўла онгли ҳаракатлар бўлгани учун бош мия пўстлоғида юзага келадиган оптимал қўзғалиш манбалари билан ҳам боғлиқ бўлади. Бу ҳақда академик И.П.Павлов шундай деб ѐзган еди: "Менинг тасаввуримча, онг айни шу чоғда худди шу шароитнинг ўзида маълум даражада оптимал (ҳар ҳолда ўртача бўлса керак) қўзғалишга эга бўлган бош мия катта ярим шарларининг айрим жойларидаги нерв фаолиятидан иборат". Бундан ташқари иродавий ҳаракатлар онгли ҳаракатлар сифатида иккинчи сигналлар тизимининг фаолияти билан боғлиқдир. Маълумки, одам айрим ножўя ҳаракатлардан ўзини сўзлари орқали (яъни ўзига-ўзи панд- насиҳатлар қилиш ѐки тарбия бериш орқали ) ушлаб қолади. Шунинг учун иродавий, ихтиѐрий ҳаракатларни амалга оширишда иккинчи сигналлар тизимининг роли жуда каттадир. Ана шу сабабдан бўлса керак академик И.П.Павлов иккинчи сигналлар тизимига баҳо бериб, бу сигналлар тизими инсонлар хулқ-атвори ва ихтиѐрий ҳаракатларининг юксак бошқарувчисидир" - деган еди. Шуни ҳам айтиш керакки, ирода иккинчи сигналлар тизими биринчи сигналлар тизимига асосланган ҳолда ишлайди. Агар иккинчи сигналлар тизими ўз фаолиятида биринчи сигналлар тизимига асосланмаса, одамнинг акс эттириш жараѐни маълум бир тизимли, маъноли бўлмайди. Иккинчи сигналлар тизими биринчи сигналлар тизимига асосланиши билан бирга унинг фаолиятини бошқариб, назорат қилиб туради. Демак, иродавий, ихтиѐрий ҳаракатларда иккинчи сигналлар тизими билан бирга биринчи сигналлар тизими ҳам иштирок этади. Иродавий ихтиѐрий ҳаракатларни амалга оширишда нерв тизимининг умумий нормал ҳолати ҳам жуда катта аҳамиятга эгадир. Масалан, узоқ давом этадиган қаттиқ касалликдан сўнг нерв тизими ниҳоятда мадорсизланиб, одамнинг иродаси бўшашиб кетади. Одам бирор ишдан қаттиқ чарчаган пайтда ҳам нерв тизими заифлашиб, иродаси бўшашиб кетади. Ана шунинг учун 261 ироданинг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида одам вақти - вақти билан дам олиб туриши керак. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling