Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
афферентация деб атаган. Афферентасия (лотинча аффоренс келтирувчи деган
маънони англатади) ташқи қўзғатувчилардан ҳамда ички органлардан ахборотни қабул қилувчи ҳиссий аъзолардан марказий нерв систэмасига келиб тушувчи нерв импулсларининг доимий оқимини билдиради. Тўғри алоқа ахборотларнинг ташқаридан кириб боришини англатиб келса, тескари афферентасия унинг акс ҳолатини намоѐн қилади. Саъи - ҳаракатларнинг ҳаммаси ҳам органларнинг фаолиятини тушунтириш учун хизмат қилади ва назорат (бошқарув) жараѐни қандай кечишини таҳлил этиш имкониятига эга. Фаолият таркибига кирувчи саъи-ҳаракатлар тизими охир оқибатда мазкур ҳаракатнинг мақсади билан назорат қилинади, баҳоланади ва тўғрилаб турилади. Мақсад мияда фаолиятнинг бўлғуси маҳсулоти тимсоли, ўзгарувчан андазаси тарзида вужудга келиши мумкин. Езгу ниятга айланган бўлғуси 71 андоза билан ҳаракатнинг амалий натижаси қиѐсланади, ўз навбатида андоза саъи-ҳаракатни йўналтириб туради. Ана шу ҳолатнинг турлича психофизиологик талқинлари мавжуд бўлиб, улар "Бўлғуси ҳаракат моделлари", "саъи-ҳаракат дастури", "мақсаднинг дастури", "мияда ҳаракатнинг ўзи олдиндан ҳосил қиладиган андозалари" сингари тушунчаларида ўз ифодасини топади. Жумладан, уларнинг енг муҳимлари; "ҳаракат аксептори" ва "Илгарилаб акс эттириш " (П.К.Анохин), "ҳаракат-лантирувчи вазифа" ва "Бўлғуси эҳтиѐж андозаси" (Н.А.Бернштейн), "Зарурий моҳият " ва "Келажак андозаси" (Миттелштедт, У.Ешби) ва бошқалар. Санаб ўтилган тадқиқотчиларнинг талқинлари илмий фараз (тахмин) тарзида берилганлиги туфайли улар мияда қандай акс етилиши мумкинлигини мукаммал билишга қодир эмасмиз. Лекин уларнинг мияда илгарилаб акс эттириш тўғрисидаги мулоҳазалари, бу борада тасаввур-ларнинг яратилиши психология фани учун ижобий илмий воқелик бўлиб ҳисобланади. Нарсалар билан қилинадиган иш-ҳаракатидан ташқари, одамнинг фаолиятини баданнинг маълум вазиятини ва қиѐфасини сақлаб туришни таъминлайдиган ҳаракатлар, организмнинг бир жойидан иккинчи жойига ўрин алмаштириши, коммуникасияни таъминлайдиган ҳаракатлар, ифодали ҳаракатлар ва нутқ ҳаракатлари мавжуд. Нарсалар билан қилинадиган ишларни бажариш маълум тизимдаги ҳаркатларни амалга оширишдан иборат. Ҳаракатлар тизими ва мақсади билан, бу мақсад йўналтирилган нарсалар хусусияти ва иш шароити билан боғлиқдир. Масалан, стакан ва қаламни олиш, пиѐда ва чанғида юриш, оғир ва енгил нарсани бошқа жойга олиб қўйиш, майда ва катта михни қоқиш, гантел ва штангани кўтариш, ҳаракатлари бир-биридан фарқ қилади. Ҳаракатнинг бошқарилиши ва унинг натижаларини эришиладиган пировард мақсад, таққослаш йўли билан доим назорат қилиб борилади ва тўлдириб турилади. Ундай назорат сезги аъзолари ѐрдами билан эришилиши мумкин бўлган нарсалар ташкил этади. Демак, мақсад мияда, келажакдаги фаолият натижасида, тилакдаги келажак модели билан ишнинг мазкур натижалари таққосланади, худди ана шу ишнинг қай йўсинда бўлиши бошқарилади. Ҳаракатларнинг истаган бир томонларини уларнинг мотор, сенсор ва марказий таркибий қисмлари деб аташ мумкин. Ишни амалга оширишда бажарадиган вазифаларига мувофиқ, улар ишни ижро қилувчи, бошқарувчи деб белгиланиши мумкин. Бу вазифаларнинг ҳар бирини киши онгли ва онгсиз равишда бажариши мумкин. Одам талаффуз қилмоқчи бўлган гапнинг грамматик шакли ва мазмуни ҳамиша онг ѐрдамида олдиндан пайқаб олинади. Одатда, ишдан кўзланган мақсад ва шунинг билан бирга ишнинг умумий характери ҳамма вақт англаб олинади. Масалан, велосипедда кетаѐтган одам мутлақо онгсизлик ҳолатида бунинг уддасидан чиқа олмайди. Бажариладиган ҳаракатнинг маълум томонлари даставвал тўла англаб бошқаришни талаб қилинади, ундан кейин ишнинг бажарилиши онгнинг иштирокини борган сари камроқ талаб қилади. Бундай ҳолларда ишнинг бажарилиши автоматлашади. Одамдаги мақсадга мувофиқ ҳаракатларнинг амалга оширилиши ва автоматлашуви малака деб айтилади. Ишнинг тузилиши 72 шундай қисман автоматлашуви туфайли ўзгариш имконияти қуйидагидан иборат: 1. Ҳаракатларни ижро қилиш усулларининг ўзгариши. Бундан аввал ҳар бири алоҳида-алоҳида бажарилган айрим ҳаракатлар бир бутун ҳаракат таркибидаги оддий ҳаракатлар ўртасида ҳеч қандай "тўхтаб қолиш" ва танаффуслар бўлмайдиган битта яхлит актга айланади. Масалан, котибанинг ўрганаѐтган ҳайдовчи, ѐзишни ўрганаѐтган бола ҳаракатини кўриш мумкин. 2. Ишни бажаришда сенсор, яъни ҳиссий назорат усулларининг ўзгариши. Ишни бажариш устидан қилинадиган кўриш назорати кўп жиҳатдан мускул назорат билан алмашинади. Масалан, машинистканинг хат ѐзишдаги, ҳайдовчи мотор овозидаги, пўлат қуювчи метал рангининг ўзгаришини фарқ қилади. 3. Иш-ҳаракат марказий бошқарувчи усулларининг ўзгариши. Диққат иш- ҳаракатининг усулларини идрок қилишдан озод бўлади ва асосан иш-амалнинг ҳамда натижаларни идрок қилишга қаратилади. Айрим ҳисоблаш, қарорга келиш ва бошқа интеллектуал операсиялар тез ва бирлашган ҳолда "интуитив" бажарила бошлайди. Малака фаолият таркибида ўзига хос ўрин тутади. Малака деб машқ қилиш жараѐнида иш ҳаракатлар бажарилишининг автоматлашган усулларига айтилади. Малака иш унумдорлигининг ортишига, вақтни тежашга, ақлий фаолиятни бир мунча муҳимроқ нарсаларга сафарбар қилишга имкон беради. Малака қуйидагича ҳосил қилинади: а) меҳнат ҳаракатлари, уларни эгаллаб олишнинг зарур эканлиги ва аҳамиятини англаш; б) ҳаракат намунасини есда олиб қолиш; в) малака намуналарини кўп марта бажариш, машқ қилиш; г) изчиллик билан олиб бориладиган машқ натижасида ҳаракатлар тезлашади, хатолар камаяди; д) малака ҳаракатларни автоматлаштириш билан шаклланади. Айрим ортиқча ҳаракат елементлари тушиб қолади. Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан ва малакалардан фойдалана олиш кўникма дейилади. Малака турли йўллар билан кўрсатиш, тушунтириш, кўрсатиш ва тушунтиришни қўшиб олиб бориш орқали ҳосил қилиниши мумкин. Ҳар бир кўникма ва малака одамнинг ўз тажрибасида аввал эгаллаб олган малакалари асосида юзага келади ва амал қилади. Малака, кўникмаларнинг айримлари кишининг кўникма ҳосил қилишига ва малакали ишлашига ѐрдам беради, бошқа бирлари ҳалақит беради, учинчилари, янги кўникмаларни ўзгартириб боради. Бу ҳодиса психологияда малакаларнинг ўзаро таъсири дейилади. Аввал ҳосил қилинган малакаларнинг янги малакаларга ижобий таъсири малакаларнинг кўчиши ѐки малакалар индуксияси деб аталади. Масалан, математика дарсида ҳосил бўлган кўникмани, физикада қўллаш мумкин. Фаолиятнинг яна бир қисми одат бўлиб, кўникма малакалардан ҳеч қандай самара ѐки натижага эга эмаслиги билан ажралиб туради. Одатда одам томонидан беихтиѐр, онгсиз тарзда муайян мақсадга йўналтирилмаган ҳолда 73 амалга оширилади. Баъзи ҳолларда одатлар шахс томонидан назорат қилиниши мумкин, лекин ҳар доим ҳам ақлли ва керакли ҳаракатлар бўлмаслиги мумкин. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling