Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Фаолиятнинг таркиби 
Инсон фаолияти жуда хилма-хилдир. Унга меҳнат, педагогик, бадий-ижод, илмий-
тадқиқот фаолиятларини киритиш мумкин. Инсон фаолияти таркибини таҳлил қилиш, шуни 
кўрсатадики, фаолият ташқи дунѐни онгли психик акс еттирилишида намоѐн бўлади. Ҳар 
қандай фаолиятда инсон ўз хатти-ҳаракатларини мақсадини англайди, кутилаѐтган натижани 
тасаввур қилади, шароитни идрок қилади ва баҳолайди, бажариладиган ҳаракат таркибини 
ўйлайди, иродавий зўр беради, фаолиятнинг боришини кузатади, муваффақият ва 
мақлубиятини ўйлайди. 
Фаолият бир томондан, шахснинг ривожланиши ва сифатларининг намоѐн бўлиш 
шароити, иккинчидан, шу фаолият субъекти бўлган шахснинг тараққиѐт даражасига 
боғлиқдир. Барча фаолият турлари таркибида учта таркибий қисмни: мақсад-мотив-
ҳаракатни ажратиш мумкиндир
.
Мақсад - инсон фаолияти сўнгги натижасининг образи сифатида намоѐн бўлади ва 
эҳтиѐжларини амалга оширилишидир.
Мотив - кишини фаолиятга ундайди ва унга мазмун бахш этади.
Иш-ҳаракат галдаги битта оддий вазифани бажаришга қаратилган, нисбатан 
тугалланган фаолиятнинг таркиби. Фаолиятга қаратилган мақсад озми-кўпми узоқ ѐки яқин 
бўлиши мумкин. Шунинг учун бу мақсадга эришиш одам томонидан ана шу мақсад сари 
ҳаракат қилиш давомида унинг олдида туғиладиган қатор жузъий мақсадларни изчиллик 
билан ҳосил қилишдан иборат бўлади. Қуйидаги ҳаракатнинг муҳим таркибий қисмлари
кўрсатилган. 
HA R A K A T 
M A R K A Z I Y 
(fikrlovchi) 
М О Т О Р
(харакатлантирувчи) 
S YEN S O R L I 
(Sezish) 
B O SH Q A R I SH 
B A J A R I SH 
N A Z O R A T 
HARAKAT KOMPONENTLARI 
VA UNING ASOSIY FUNKSIYALARI 


69 
Ташқи оламдаги нарсаларнинг ҳолатини ва хоссаларини ўзгартиришга қаратилган 
ҳаракатларни иш-ҳаракат (саъи-ҳаракат) деб юритилади. Нарсалар билан қилинадиган 
исталган бир иш макон ва замон билан боғлиқ бўлган маълум ҳаракатлардан ташкил топади. 
Масалан: "А", "И" ҳарфларни ѐзишдаги ҳаракатлар, бир-биридан фарқ қилади. Одамларнинг 
нарсалар билан қиладиган ҳаракатлари таҳлили шуни кўрсатадики, бу ҳаракатлар ташқи 
жиҳатдан жуда кўп, ранг-барангдир. Шундай бўлса ҳам, одатда улар учта содда 
елементлардан ташкил топгандир; "олмоқ", "жойини ўзгартирмоқ", "қуйиб юбормоқ" бу 
ҳаракатлар одамнинг танаси, оѐқлари ва боши билан қилинадиган ѐрдамчи ҳаракатлар билан 
амалга оширилади. Предметли ҳаракат таркиби қуйидагича изоҳланади. 
Инсон фаолиятига йўналтирилган мақсадга эришиш учун шу йўлда 
ҳаракат қилиш туфайли хусусий вазифаларни бажаришга киришади. У ўз 
олдида турган мақсадни амалга ошириш учун маълум вақт оралиғида у ѐки бу 
амални бажаради. Бирор матнни компютерда тайѐрлаш учун инсон олдин уни 
електр токига улайди, екранни ишга созлайди, унинг тугмачаларини босиш 
орқали ҳарф ва сўзларни теради, сўнгра маълум маъно англовчи матн пайдо 
бўлади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling