Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Фаолиятнинг интериоризасияси ва екстериоризасияси


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Фаолиятнинг интериоризасияси ва екстериоризасияси. 
Ташқи оламда турли ҳодисалар маълум даражада ўзаро доимий боғлиқликка, маълум 
шароитларда намоѐн бўладиган бирор мустаҳкам хусусиятга ва тузилишга эгадир. 
Объектлар билан ҳодисалар ўртасидаги бундай барқарор (инвариант) муносабатларни 
объектларнинг муҳим хусусиятлари деб юритилади. Бу уларнинг келажакда қай даражада 
ўзгариши ва шу мақсадга мувофиқ иш тутиш, яъни объект ва ҳодисаларнинг "хатти-
ҳаракатлари"ни олдиндан кўра олиш имкониятини беради. Ташқи, яъни буюмлар билан 
қилинадиган бундай ҳолда гуѐ ички, яъни илдам фаолиятни олдиндан пайқаб олинади. 
Объект (нарса) устида қилинадиган конкрет ишлар бу объектларнинг муҳим хусусиятлари 
устида қилинадиган операсиялар билан, яъни идеал (психик) ишлар билан алмашинади. 
Бошқача қилиб айтганда, нарсалар билан жисмоний тарзда қилинадиган ишлар шу 
нарсаларнинг мазмуни билан алмашинади. 


68 
Ташқи реал ишдан ички идеал ишга мана шундай ўтиш жараѐнини интероризация 
деб юритилади (ички ишга айланади). Инсон психикаси интериоризасияси туфайли айни 
чоғда кўз ўнгида йўқ бўлган нарсаларнинг образлари билан ишлай билиш қобилиятига эга. 
Интериоризасия муаммоси рус олимлари Л.С.Вигоцкий, А.Н.Леонтев, П.Я.Галперин ва 
уларнинг шогирдлари томонидан турли жабҳаларда тадқиқ қилинган. Интериоризасия 
орқали инсон психикаси муайян вақт оралиғида унинг идрок майдонида йўқ нарсаларнинг 
тимсоли (образи) дан фойдаланиш қурбига эга бўлади. Шу нарса маълумки бундай 
ўзгаришларнинг муҳим қуроли бўлиб, сўз ўзгариши воситаси сифатида нутқий фаолият 
хизмат қилади. Шунинг учун сўзларни тўғри ишлатишга одатланиш фавқулодда 
буюмларнинг муҳим хусусиятлари ҳақида ахборотдан фойдаланишнинг усулларини 
ўзлаштириш демакдир. Инсон ақлий тараққиѐтида интериоризасиянинг аҳамияти каттадир.
Маълумки, одамнинг ички дунѐси пайдо бўлгандан сўнг ҳар бир нарсани, ҳар бир 
ҳаракатни олдиндан ичида ўйлаб сўнгра амалга оширади. Олдин ичида ўйлаб, сўнгра 
бевосита ташқи муносабатга ўтиши фаолиятнинг екстериоризасияси деб юритилади.
Шунинг учун шахс фаолиятининг жисмоний (ташқи) ва психик (ички) тузилмалари 
бир-бири билан уйғунлашганлиги кўзга ташланади. Инсон фаолиятининг ташқи жабҳаси 
унинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишга мўлжалланган саъи - ҳаракатлар ички психик 
жиҳатига боғлиқ бўлиб, уларни мотивлаштиради, билишга ундайди ва бошқаради. 
Шунингдек ташқи жабҳа ўз навбатида а) психик фаолият буюмлар ва жараѐнлар 
хусусиятини ўзида намоѐн қилади; б) уларнинг мақсадга мувофиқ тарзда қайта ўзгарти-
рилишини амалга оширади; в) психик андозалар ўхшашлигини, натижалар ва 
ҳаракатларнинг кутилмаларига мувофиқлигини кўрсатади; г) уларни узлуксиз равишда 
йўналтириб ва назорат қилиб туради. Шунга мувофиқ равишда ташқи яққол фаолиятини ҳам 
ички (психик) фаолиятнинг экстериоризасиялашувга айланиши деб баҳолаш мақсадга 
мувофиқ. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling