75
ҳосил бўлиш жараѐнига салъбий таъсир кўрсатиши
натижасида янги
малакаларнинг сусайиб қолиши.
Меҳнат - одамнинг маълум мақсадга, ўз эҳтиѐжларини қондириш учун
борлиқни билиш ва уни қайта қуришга, моддий ва
маънавий бойликларни
яратишга йўналтирилган фаолияти.
Фаолият - инсонгагина хос, онг билан бошқариладиган эҳтиѐжлар
туфайли пайдо бўладиган ва ташқи олам билан кишининг ўз-ўзини билишга,
уни қайта кўришга йўналтирилган фаоллиги.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш - психологиянинг илмий-текшириш
методларидан бири; шахснинг билим ва маҳорати, қобилияти, қизиқишлари,
диди, фаолият турига бўлган муносабатлари ва унинг ўзгаришини ўрганиш
усули.
Фаоллик - тирик
материяиинг умумий хусусияти,
теварак-атрофдаги
муҳит билан ўзаро таъсирда бўлишида намоѐн бўлади.
Екстериоризасия (лот. Ехтериор - ташқига айланиш)
- ички психик
фаолиятнинг ташқи амалий фаолияти, жонли мушохадага айланиши.
Ўйин - фаолият турларидан бири. Бу болаларнинг катталар фаолиятини,
уларнинг
иш-ҳаракатларини, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларии
акс эттириш да
ифодаланадиган ва теварак-атрофдаги борлиқни билишга қаратилган
фаолиятидир.
Ўқиш - шахснинг билим ва фаолият усулларипи эгаллашга ҳамда уни
мустаҳкам есда сақлаб қолиш жараѐни.
Do'stlaringiz bilan baham: