Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазир
Download 218 Kb.
|
Ногиронлик ишчи дастури
- Bu sahifa navigatsiya:
- НОГИРОНЛИГИ БОР ШАХСЛАР БИЛАН ИЖТИМОИЙ ИШ ФАНИНИНГ ИШЧИ ДАСТУРИ
- 1.Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
НОГИРОНЛИГИ БОР ШАХСЛАР БИЛАН ИЖТИМОИЙ ИШ ФАНИНИНГ ИШЧИ ДАСТУРИ Билим соҳаси: 500000 – Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот Таълим соҳаси: 520000 – Ижтимоий таъминот Таълим йўналиши: 5520100 – Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан ишлаш) Умумий соати –280 соат Шу жумладан: Маъруза – 50 соат Семинар - 34 Амалий – 52 соат Мустақил таълим – 144 соат Фарғона–2021 Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 августдаги 10-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ногиронлиги бор шахслар билан ижтимоий иш” фани дастури асосида тайёрланган. Тузувчи: Х.Юлбарсова - ФарДУ “Ижтимоий иш” кафедраси доценти. Тақризчи: М.Абдураҳмонова - ФарДУ “Ижтимоий иш” кафедраси мудири Фаннинг ишчи ўқув дастури “ Ижтимоий иш” кафедрасининг 2021 йил “ ” даги “ ” - сон йиғилишида мухокамадан ўтган ва факультет кенгашида мухокама килиш учун тавсия этилган. Кафедра мудири:____________ М.Абдурахмонова Фаннинг ишчи ўқув дастури “ Ижтимоий-иқтисодий ” факультет кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия килинган (2021 йилдаги -сонли баённома). Факультет кенгаши раиси:________ П.Отақулов 1.Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар Маълумки, ер юзининг қарийб 15 фоизи ногиронликка эга бўлган инсонлрдир. Улар нафақат ижтимоий ғамхўрликка муҳтож инсонлар, балки, жамиятнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ривожлнишининг ресурси сифтида қабул қилишимиз лозим. Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,ногиронларга яратилган шароитлар келажакда ўзининг ижобий девидентларини беради. БМТнинг бош котиби Пан Ги Мун айтиб ўтганидек, у ёки бу жамиятнинг тараққий этганлиги уларнинг ногиронлиги бор шахсларга бўлган муносабати билан белгиланади. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда ногиронлиги бор шахс аъзоси бўлган оилада ижтимоий иш, миллатлараро муносабатлар муҳитида ижтимоий иш, имконияти чекланганлар билан ижтимоий иш олиб боришда чет эл тажрибаси, жамият модернизцияси шароитида аҳолининг турли гуруҳлари билан ижтимоий иш олиб бориш каби бўлимларидан иборат. Айни шу бўлимлар алоҳида ногиронлар гуруҳи ва таснифлари билан ижтимоий иш олиб бориш технологиялари ушбу фаннинг ўқув дастурига киритилган. Фанини ўзлаштириш жараёнида талаба: Ногиронликнинг хилма-хил моделлари ҳақида; ногиронлиги бор шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга оид жаҳон тажрибаси ҳақида; ногиронлиги бор шахсларнинг бандлигини таъминлаш механизмлари ҳақида; ногиронликнинг турлари ва унинг оқибатлари тўғрисида билимларга; ногиронлик моделларини тушуниш, ногиронликни турларини фарқлай олиш; ногиронлиги бор шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қила олиш; ногиронликка эга бўлган инсонларни ҳаётини яхшилашга доир инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқа олиш; ногиронликка эга бўлган инсонлар билан мулоқот қилиш кўникмасига эга бўлиш каби кўникмаларга; давлат органлари билан мулоқот қилишда ногиронлиги бор шахсларнинг манфаатларини кўрсата олиш; ногиронликнинг турларини ажрата олиш; ногиронлиги бор шахсларнинг бандлигини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш малакаларига эга бўлиши керак. Download 218 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling