ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
201 йил
Тошкент ш.
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармони ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 декабрдаги “Профессионал таълим муассасаларини ўқув адабиётлари, ўқув машғулоти журнали, диплом ва диплом иловалари билан таъминлаш ҳақида”ги 1107-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг (бундан кейин матнда - Институт деб юритилади) Устави 1 -иловага, Институт тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Институт директори (Б.Собиров)га:
Икки ҳафта муддатда институт Уставини ўрнатилган тартибда Давлат хизматлари агентлигидан рўйхатдан ўтказиш;
Уставда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш чораларини белгилаш;
Институт фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Уставини тасдиқлаш тўгрисида”ги 827-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазир в.в.б
вазир ўринбосари М.Холмухамедов
Do'stlaringiz bilan baham: |