Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг


Download 65.68 Kb.
bet1/2
Sana28.12.2022
Hajmi65.68 Kb.
#1016271
  1   2
Bog'liq
Faoliyatni o\'rganish



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
2022 йил 22 апрелдаги 142-сон буйруғи ижроси бўйича ишчи гуруҳнинг
2022 йил 5-7 май кунлари Фарғона вилоятидаги давлат олий таълим
муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ўрганиш
юзасидан маълумот
ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
Қўқон давлат педагогика институти 1931-йил январ ойида кечки педагогика институти сифатида фаолият бошлаган, мазкур институт 1939-1940 ўқув йилидан кундузги давлат ўқитувчилар институтига, 1943-йилдан хотин-қиз ўқитувчилар институтига, 1954-йилдан хотин-қизлар давлат педагогика институтига айлантирилган. 1957-йилдан Қўқон давлат педагогика институти мақоми берилган.
Институт ўқув биноларини 2 та ҳудудда жойлашган 9 та ўқув бинолари ташкил қилади. Ўқитишнинг бир сменада талабалари сиғими 7025, ўқув бинолар қуввати 7025 ни ташкил қилади.
Институтда 11 та: Физика-математика, Табиий фанлар, Ўзбек тили ва адабиёти, Педагогика ва психология, Тарих, Жисмоний маданият, Хорижий тиллар, Рус тили ва адабиёти, Миллий ҳунармандчилик ва амалий санъат, Мактабгача таълим, Бошланғич таълим факультетлари ҳамда 28 та кафедра фаолият кўрсатади.
Ҳозирги кунда институтнинг 28 та бакалавриат таълим йўналиши ва 16 та магистратура мутахассисликларида 14 756 нафар талаба таҳсил олмокда. Жумладан, бакалавриат таълим йўналишларида 14 058 нафар (шундан, кундузги - 9 490 нафар, сиртқи - 4 375 нафар, кечки таълим - 142 нафар, иккинчи олий таълим - 51 нафар, шунингдек, хорижий талабалар 6 нафар), магистратура мутахассисликларида - 530 нафарни ташкил этади. Шунингдек, институтда 1 та магистратура (5 нафар) ва 5 та бакалавриат йўналишлари (163 нафар) қўшма таълим дастурлари мавжуд.
2021/2022 ўқув йилида 1 та таълим йўналиши ва 3 та мутахассисликларига биринчи марота қабули амалга оширилиб, кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Институтда 526 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради. Улардан 152 нафари илмий даражали профессор-ўқитувчилардир. Шундан, 9 нафари фан доктори, профессорлар, 143 нафари фан номзоди ва фалсафа доктори (РНЭ),
Ҳозирги кунда институтда илмий салоҳият 28,9%ни ташкил қилмоқда.
Институт тассаруфида 1 та академик лицей фаолият кўрсатади. Шу билан бир қаторда "Ахборот ресурс маркази", "Рақамли таълим технологиялари маркази", "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети" марказлари мавжуд.




Ўқув жараёнини Давлат таълим стандартларида кўрсатилган талаблар асосида олиб бориш мақсадида 18 та ўқув лабораториялари (жумладан, Оптика, Механика, Электроника, Муқобил энергия манбалари, Физик кимё, Ноорганик кимё, Аналитик кимё, Анорганик кимё, Органик кимё, Каллоид кимё, Биотехнология, Микробиология) Кулолчилик устахонаси, тажриба ишлаб чиқариш майдончалари ташкил этилган.
Ахборот ресурс маркази (АРМ)да бепул интернет хизмати йўлга қўйилган. Шунингдек, видеоконференция қурилмалари мавжуд бўлиб, ўқув жараёнларида самарали фойдаланилмоқда.

  1. Ахборот-ресурс маркази фаолиятини тартибга солувчи меъёрий хуқуқий хужжатларнинг мавжудлиги ва иш юритиш тизимининг холати.

Ахборот - ресурс маркази ўз фаолиятида қуйидаги меъёрий ҳужжатлардан фойдаланади:
Ахборот — ресурс маркази Низоми, Ахборот - ресурс маркази ички меҳнат иш тартиби қоидалари, Ахборот-ресурс марказидан фойдаланиш қоидалари, АРМ нинг лавозимлик йўриқномалари, Ахборот - ресурс маркази Электрон кутубхона тўғрисидаги Низом.
Мазкур ҳужжатларнинг янгидан ишлаб чиқилган таҳрирлари институт ректорига тасдиқлаш учун киритилган.

  1. Ахборот-ресурс марказининг умумий фонди (нашрий электрон,


Download 65.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling