Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


-жадвал. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

 
6.1.1-жадвал. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига
хизмат кўрсатувчи мавжуд инфратузилма объектлари
(2010 йил 1 январь ҳолатига, бирликда) 
 
Инфратузилма объекти номи 
Сони 
Тижорат банклари филиаллари
1042
Минибанклар
2318
Ахборот-маслаҳат марказлари
262
Консалтинг марказлари
327
Аудитор фирмалари
113
Ўқув марказлари
917
Баҳолаш компаниялари
138
Товар хом ашё биржасининг савдо майдончалари
204
Микрокредит ташкилотлари
32
Кредит уюшмалари
103
Бизнес-инкубаторлар 
34 
Суғурта ташкилотлари 
32 
Брокерлик идоралари 
1424 
Жадвалдан кўринадики, бугунги кунда мамлакатимиз кичик бизнес 
соҳасига ўндан ортиқ турдаги 8 мингга яқин инфратузилма муассасалари 
хизмат кўрсатиб, фаолият учун зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда. 
Бизнес-мактаб – тадбиркорларни, кичик 
корхоналарнинг 
раҳбарларини, кичик корхоналар учун мутахассисларни, ишсизларни, ўз 
ишини очмоқчи бўлган бошқа фуқароларни, кичик тадбиркорликнинг 
ривожланиши учун масъул бўлган хизматчиларни тайёрлаш, қайта 
тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи тузилма. 
Ўқув-амалий марказлари – кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш 
ва бозор иқтисодиёти учун кадрлар тайёрлашнинг кенг миқёсли дастурини 
амалга оширувчи тузилма.


129 
Бизнес-инкубаторлар – махсус танлаб олинган кичик корхоналарни 
ўз майдонларига жойлаштирувчи ва уларга маслаҳат, ўқитиш ва офис 
хизматларини кўрсатувчи тузилмалар. 
Ижтимоий-амалий марказ – иш билан банд бўлмаган аҳоли ва 
ишсизлар ўртасида кичик тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги 
иш ўринларини яратиш билан шуғулланувчи, одатда бандлик марказлари 
қошида ташкил этилувчи тузилма. 
Технопарк – ўз ҳудудида кичик инновацион корхоналарни яратиш ва 
ривожлантириш орқали илмий салоҳиятдан фойдаланиш ва ишлаб 
чиқилган технологияларни тижоратлаштириш мақсадида ташкил этилувчи 
тузилма. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling