Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Акциз – бу баъзи истеъмол товарлари қийматига устама қўйиладиган 
эгри солиқдир. Эгри солиқ деб аталишининг сабаби – унинг бюджетга 
тўловчилари акциз ости товарларини ишлаб чиқариб сотувчилардир. 
Аммо, солиқни ҳақикий тўловчилари маҳсулолт етказувчилардан 
товарларни сотиб олувчилар, яъни истеъмолчи-лардир. Шунинг учун бу 
солиқ баъзи мамлакатларда истеъмол солиғи деб ҳам аталади. 
Акциз солиғи ставкаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 
тасдиқланади. 
Акциз солиғи ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгилаш ҳар йилги бюджетнинг асосий 
кўрсаткичлари белгиланганда кўрсатилади. Бироқ, йил давомида акциз 
ставкаларига ўзгартиришлар киритиб борилиши мумкин. 
Акциз солиғи тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхо-налар, 
мулк шаклидан қатъий назар, шу товарларни экспортга чиқарсалар, акциз 
солиғи тўлашдан озод бўладилар. Кизил Яримой жамияти корхоналари 
ўзлари ишлаб чиқарган товарлардан келган даромадларини жамиятнинг 
Уставида кўзда тутилган вазифаларни бажаришга сарфласалар, у ҳолда 
улар ҳам акциз солиғи тўлашдан озод бўладилар. 
Акциз солиғи суммаси икки хил формула билан аниқланади. Агар 
товарлар мамлакат ичида ишлаб чиқилса ва сотилса, акциз солиғи суммаси 


151 
қуйидаги формула билан аниқланади: 
 
АСС = СТО * А / 100; 
 
бу ерда, АСС – акциз солиғи суммаси, сўм. 
СТО – солиқка тортиладиган оборот, сўм. 
А – солиқ ставкаси,%. 
Агар товарлар бошқа мамлакатлардан ташиб келтирилса ва сотилса
акциз солиғи суммаси қуйидаги формула билан аниқланади: 
 
СТО = Ф * А * 100 / (100 - А); 
 
Бу ерда, СТО – солиқка тортиладиган оборот, сўм. 
Ф – келтирилган товарларнинг фактура қиймати, сўм. 
А – солиқ ставкаси, %. 
Акциз солиғи бюджетга икки хил муддатда – ҳар куни ва ҳар ўн кунда 
тўланади. 
Биринчи усул вино-ароқ маҳсулотларини сотувчиларга тегишли. Бу 
усулда тўлов товарларнинг ҳақиқий обороти амалга ошгандан сўнг унинг 
учинчи кунида тўланади. Иккинчи усулда акциз ости товар-лари сотувчи 
корхоналарнинг ҳақиқий оборотидан ҳар ўн кун ўтиши билан солиқ 
тўланади, яъни: 
- биринчи ўн кунлик учун – шу ойнинг 13-санасига; 
- иккинчи ўн кунлик учун – шу ойнинг 23-санасига; 
- учинчи ўн кунлик учун – келгуси ойнинг 3-санасига солиқ тўлайди. 
Акциз 
солиғига 
тортиладиган 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқарувчи 
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш 
чоғида 
солиққа 
тортиладиган 
база 
акциз 
солиғи 
суммасига 
камайтириладиган 
тартиб 
ўрнатилди. Янги 
ташкил 
этилаётган 
микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш 
муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани имтиёзли давр 
тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилди. 
Илгари микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлаш бўйича 
берилган солиқ имтиёзлари ягона солиқ тўловини тўлаш чоғида сақлаб 
қолинди. Ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрофирма ва кичик 
корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер майдонлари 
учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинди. 
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал 
ривожланишида энг аввало мазкур соҳа учун белгиланаётган солиқ 
имтиёзлари етарли даражада рағбатлантирувчи роль ўйнаётганлиги 
ҳисобланади. Жумладан, бу борада 2009 йилда кичик санoат кoрxoналари 
учун ягoна сoлиқ тўлoви 8 фoиздан 7 фoизга пасайтирилди, якка 


152 
тартибдаги тадбиркoрлар учун эса қайд этилган сoлиқ миқдoри ўртача 1,3 
барoбар камайтирилди (6.6.1-расм).

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling