Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектлари учун белгиланган солиқ 
ставкалари
38
31
15
8
7
0
10
20
30
40
1996
2000
2005
2009
2010
йиллар
ф
оиз
 
6.6.1-расм. 
Расмдаги маълумотлардан кўринадики, 1996-2010 йиллар мобайнида 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун белгиланган солиқ ставкалари 
38 фоиздан 7 фоизгача, яъни 5,4 марта қисқарган
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-
3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлан-тиришни 
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
Фармонига асосан кичик бизнес субъектларини жадал ривожлантиришни 
янада рағбатлантириш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини 
тубдан ошириш мақсадида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб 
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, бюджетдан 
ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб 
таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ 
тўлови жорий этилди.
Мазкур фармонга биноан, ягона солиқ тўлови ҳисобот чорагидан 
кейинги ойнинг 25-кунигача ҳар чоракда тўланиши белгилаб қўйилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги 
ПФ-3594-сонли «Тўғридан-тўғри хорижий хусусий инвестицияларни жалб 
этишни рағбатлантириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
Фармонига биноан, 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри 
хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари 
корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк 
солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни 


153 
ободонлаштириш солиғи, экология солиғи, микрофирмалар ва кичик 
корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек, 
Республика йўл жамғармасига мажбу-рий ажратмалар тўлашдан озод 
қилинди.
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича 
бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари: 
- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил 
муддатга; 
- 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил 
муддатга; 
- 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга 
берилади. 
Шунингдек, Фармонда кўрсатилган солиқ имтиёзлари қуйидаги 
шартлар асосида қўлланилиши белгилаб қўйилган: 
- мазкур корхоналарни ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар – 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, 
Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон, 
Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида 
жойлаштириш; 
- хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий 
инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган 
ҳолда амалга ошириш
- корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши 
камида 50 фоизни ташкил этиши лозим
- ушбу корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин тўғридан-
тўғри хусусий хорижий инвестицияларни киритиш; 
- хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги 
замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш; 
- мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан 
олинган даромадни корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта 
инвестициялашга йўналтириш. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling