Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
Қисқа хулосалар Экспорт диверсификацияси, яъни хорижга сотилаётган товарлар ва хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки хизмат тури (айниқса, хом ашё) улушининг катта бўлишига барҳам берилиши, маҳсулотларимиз экспорт қилинаётган мамлакатлар географиясини кенгайтириш экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзаришларга таъсирчанлиги даражасини пасайтиради. Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга 237 боғланиб қолиши ҳам қалтис ҳолат ҳисобланади. Экспорт ҳажмини ошириш, унинг таркибини такомиллаштириш, умуман ташқи савдо айланмасини дивесификация қилиш иқтисодиётимиз таркибий тузилишида сифат ўзгаришларига эришиш, унинг рақобатбардошлигини ошириш орқали иқтисодий юксалиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада кўтариш мақсадларига хизмат қилади. Назорат ва мулоҳаза учун саволлар: 1. Мамлакатнинг рақобатбардошлигини таъминловчи омилларни шарҳлаб беринг. 2. Таркибий ўзгаришлар сиёсатининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат? 3. Тармоқ ичидаги, тармоқлараро ва ҳалқаро саноат кооперациясининг аҳамияти ва иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштиришдаги ролини изоҳланг. 4. Мамлакатимизда лойиҳаларни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш ва мониторингини олиб бориш механизми қандай жорий этилган? 5. Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш омиллари ва йўналишлари нималардан иборат? 6. Кичик бизнесни ривожлантиришда бозор инфратузилмаларининг ролини тушунтиринг. 7. Экспортни диверсификация қилиш йўналишлари ва имкониятлари нималардан иборат? 8. Таркибий ўзгаришлар сиёсатини давом эттириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ўзаро боғлиқлигини изоҳлаб беринг. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling