Инвестиция муҳити – инвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-
хатар даражасини белгилаб берувчи ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва
сиёсий омиллар мажмуи.
Инвесторлар – хусусий ва қарзга олинган мулкий ва интеллектуал
қийматларни сарфлаш ҳақида қарор қабул қилувчи инвестиция фаолияти
субъектлари. Инвесторлар объектлар ва инвестиция натижаларига эгалик
қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Инвесторлар
кредиторлар ва ҳаридорлар ролини бажаришлари, шунингдек инвестиция
фаолиятининг бошқа иштирокчилари функцияларини бажаришлари
мумкин. Одатда инвесторлар капитал қўйилмалар сарфланадиган
соҳаларни аниқлайдилар, контракт ва шартномаларнинг шартларини
ишлаб чиқадилар ва инвестиция актининг бошқа томонлари билан –
контрактор, ҳукумат органлари, пировард маҳсулот ишлаб чиқарувчилар
ва шу маҳсулотнинг истеъмолчилари билан ҳисоб-китобларни амалга
оширадилар.
Инфратузилма – ҳар қандай яхлит иқтисодий тизим ва
тузилмаларнинг мавжуд бўлиши шарт ҳисобланган таркибий қисми.
Сўзма-сўз ифодалаганда, инфратузилма – бу иқтисодий тизимнинг асоси,
пойдевори, ички тузилмаси демакдир. «Инфратузилма» атамаси лотинча
«infra» - қуйи, ости; «structura» - тузилма, жойлашув сўзларидан пайдо
бўлган. Иқтисодиётда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма муҳим
ўрин тутади.
Инвестициялар – даромад олиш мақсадида иқтисодий ва бошқа
фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар
ҳамда уларга доир ҳуқуқлар.
Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида
тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига
қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир
ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек
чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |