Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ
Асосий адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594- сонли Фармони. Хабарнома журнали, 2005 йил, 2-сон. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш бораси-даги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620- сонли Фармони. Хабарнома журнали, 2005 йил, 2-сон. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини тако- миллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарори. Хабарнома журнали, 2005 йил, 2-сон. 4. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. – Т.: ТДИУ, 2010. 5. Самадов А,Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Молия-иқтисод, 2008. 6. Қосимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005. 7. Қосимова М.С., Ходиев Б.Ю., Самадов А.Н., Мухитдинова У.С. Кичик бизнесни бошқариш. Ўқув қўлланма. –Т.: Ўқитувчи, 2003. 8. Анискин Ю.П. Организация и управление малым бизнесом: Учеб. пособ. – М.: Финансы и статистика, 2008. 167 7-БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ 7.1. Ишлаб чиқариш харажатларининг моҳияти, таркиби ва элементлари Ҳар бир корхона махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Махсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хом-ашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эхтиёт қисмлар ва бошқа) ва жонли меҳнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил қилади. Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин (7.1.1- расм): 1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра: - ишлаб чиқариш ҳаражатлари; - ноишлаб чиқариш ҳаражатлари. 2. Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурслар манбаига кўра: - ички ҳаражатлар; - ташқи ҳаражатлар. 3. Махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатаи: - доимий ҳаражатлар; - ўзгарувчан ҳаражатлар. 4. Махсулот таннархига олиб борилиши жиҳатидан: - бевосита ҳаражатлар; - билвосита ҳаражатлар. 5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган: - махсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар; - давр ҳаражатлари; - молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар; - фавқулодда зарарлар. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги ҳаражатлардан ташкил топади: - бевосита моддий материал ҳаражатлари; - бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари; - ишлаб чиқаришга тааллуқли устама ҳаражатлар. Бевосита махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳаражат турлари ноишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади. Унинг таркибига: - махсулотни сотиш билан боғлиқ ҳаражатлар; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling