Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

 
Қисқа хулосалар 
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг асосий 
фаолияти банклар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар олиб бораёт-ган 
фаолият – хом ашёни сотиб олиш, ишлаб чиқарилган товарлар, 
кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш, ишловчиларни иш ҳақи билан 
таъминлаш, турли тоифадаги корхоналар, фирмалар ва бошқа юридик 
шахслар билан бўладиган иқтисодий муносабатлар, яъни олинган 
даромаддан солиқ тўлаш, транспорт, коммунал хизматлари учун барча 
турдаги тўловлар, шунингдек, олинадиган кредитлар ва бошқа ҳисоб-
китоблар банклар орқали амалга оширилади. 
Банк операциялари актив ва пассив операциялардан иборат бўлади. 
Пассив опрерациялар пул маблағларини маълум бир йўналишга сафарбар 
этишга қаратилган бўлади. Актив операциялар турли характердаги 
кредитлар бериш билан боғлиқдир. 
Солиқлар – бу қонун билан белгиланган, бюджетга мажбурий тў-
ланадиган пул тўловларидир. Солиқлар, энг аввало, давлатнинг вази-
фаларини молиявий маблағлар билан таъминлаш заруратидан келиб 
чиқади. Ўзбекистон Республикасида умумдавлат ва маҳаллий солиқ-лар 
амал қилади. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар ва кичик 
корхоналар учун ягона солиқ тизими жорий этилган. 
Тадбиркорликнинг иқтисодий фаолият юритишларида, молиявий ва 
бухгалтерия ҳисоб-китобларини тўғри амалга оширишларида аудиторлик 
хизмати муҳим ўрин тутади. Аудит-нинг асосий мақсади – корхоналарнинг 
молиявий ва хўжалик операцияларининг тўғрилиги ва Ўзбекистон 
қонунчилигига мослигини аниқлашдан иборат.
 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
 
1. Банкнинг пассив ва актив операцияларининг моҳияти нимада? 
2. Банкда кредит бериш тартиди қандай ташкил этилган? 
3. Банклар билан тадбиркорлар ўртасида бажариладиган опе-
рацияларда ўзаро муносабатлар қандай ташкил этилади? 
4. Банклар билан тадбиркорлар ўртасидаги валюта операциялари 
қандай бажарилади? 
5. Тадбиркорлик фаолиятида солиқ солиш тартибини изоҳлаб беринг. 


166 
6. Солиқ солиш объекти ва базаси нима? 
7. Солиқ ставкаларининг таркиби қандай тузилган? 
8. Акциз солиғи нима? Унинг амал қилиш тартиби қандай? 
9. Аудитнинг асосий мақсади нималардан иборат? 
10. Аудиторларнинг ҳуқуқ ва бурчлари нималардан иборат? 
11. Кичик бизнес фаолиятида ахборотнинг моҳияти ва аҳамияти 
нимада? 
12. Бизнесда ахборот турлари ва уларнинг тўтган ўрни қандай? 
13. Ахборот алмашинувининг асосий элементлари нималардан 
иборат? 
14. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда ахборотлар 
тизимидан қандай фойдаланадилар? 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling