Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
“Асосий воситаларни амортизацияси”
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Моддий қийматликлар камомади ва махсулотларнинг бузилишидан кўрилган зарарлар"
- "Ишлаб чиқаришга оид бошқа харажатлар"
“Асосий воситаларни амортизацияси” сақлаш ва ишлатишга
ҳамда корхонанинг ўзи томонидан амалга оширилган жорий, оралиқ ва мукаммал таъмирлашга тегишли; - асосий воситаларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш ҳақи; - уларнинг иш ҳақидан ижтимоий ажратмалар қилиш; - ёнилғи-мойлаш материалларига қилинган ҳаражатлар; - асосий воситаларни барча турдаги таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ҳаражатлари; - таъмирлашда иштирок этган ишчи ва мутахассислар иш ҳақи ва иш ҳақидан ижтимоий ажратмалар; - асосий воситаларни таъминлашга сарфланган эхтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар, таъмирлаш ва ундан сўнг синаб кўриш чоғида сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари қиймати таннархни ҳисоблашнинг тегишли моддаларида (хом-ашё ва асосий материаллар, сотиб олинган бутловчи қисмлар ва ярим фабрикатлар, технологик мақсадлар учун ишлатилган ёқилғи ва энергия, ишлаб чиқаришга тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари, ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий суғурта ажратмалар) ҳисобга олинади. "Моддий қийматликлар камомади ва махсулотларнинг бузилишидан кўрилган зарарлар"да ишлаб чиқариш сохасида моддий бойликларнинг табиий йўқолиш меъёрлари доирасида ва улардан ортиқча йўқотилиши, яроқсизланиши ва кам чиқиши ҳисобга олинади. "Ишлаб чиқаришга оид бошқа харажатлар" моддасида қуйидагилардан ташкил топади: - ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллари, ёнилғи, энергия, инструмент, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ва буюмлари билан таъминлаш ҳаражатлари; - четдан жалб этилган корхоналар томонидан амалга оширилган корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондларини иш ҳолатида сақлаш 178 ҳаражатлари (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ва мукаммал тузатиш ҳаражатлари); - ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни жорий ижарага олиш билан боғлиқ ҳаражатлар; - ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган меъёрлар доирасида ва ундан ортиқча атроф-муҳитга чиқарганлик учун тўловлар; - ишлаб чиқариш хусусиятлари билан боғлиқ меҳнатнинг нормал шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш ҳаражатлари; - ходимларга текин кўрсатиладиган коммунал хизматлар, озиқ-овқат, текин бериладиган жой хақини тўлаш ҳаражатлари (ёки уй-жой, коммунал хизматлар ва бошқалар учун пул компенсацияси суммаси); - амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ текин бериладиган ва шахсий фойдаланишда қоладиган буюмлар қиймати (шу жумладан, формали кийим-бош, махсус овқатлар) ёки улар пасайтирилган нархлар бўйича сотилиши муносабати билан имтиёзли суммаси; - ишлаб чиқариш ходимларини белгиланган ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарларига юбориш бўйича меъёрлар доирасида ва улардан ортиқча ҳаражатлар; - ишлаб чиқариш ишчиларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий суғурта қилиш ҳаражатлари; - кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли тузатиш ва уларга кафолатли хизмат кўрсатиш ҳаражатлари; - махсулотни (хизматларни) мажбурий сертификация қилиш харажатлари; - ишлаб чиқариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган нафақалар; - ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ ҳаражатлар; - ишлаб чиқариш характеридаги бошқа ҳаражатлар. Корхонанинг қайси тармоққа мансублигидан келиб чиқиб, махсулот таннархини ҳисоблаш моддалари фарқ қилади. Масалан. Қишлоқ хўжалигида таннархни ҳисоблаш моддалари қуйидагича туркумланади: Қишлоқ хўжалигида махсулот танархини ҳисоблашнинг "Ишлаб Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling