Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


"Хом-ашё ва асосий материаллар"


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

"Хом-ашё ва асосий материаллар" моддасида маҳсулотнинг 
асосини ташкил этиб, унинг таркибига кирадиган ёки маҳсулот 
тайёрлашда (ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда) зарур таркибий 


175 
қисм ҳисобланган четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар, 
шунингдек, бир маромдаги 
технология жараёнини 
таъминлаш, 
маҳсулотларни ўраш ёки бошқа ишлаб чиқариш эхтиёжларига 
сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий 
воситалар синовини ўтказиш, назорат қилиш, сақлаш, тузатиш ва улардан 
фойдаланиш учун ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган), харид 
қилинадиган материаллар ўз аксини топади. 
Махсулот таннархига киритиладиган хом ашё ва материаллар 
харажатларидан қайтариладиган чиқитлар қиймати ва идиш, ўраш-жойлаш 
материаллари қиймати уларнинг амалда сотилиши, фойдаланилиши ёки 
омборга кирим қилиниши нархи бўйича чиқариб ташланади. 
"Сотиб олинган бутловчи қисмлар ва яримфабрикатлар" 
моддасида келгусида корхонада монтаж қилинадиган ёки қўшимча ишлов 
бериладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобга 
олинади. 
"Ишлаб чиқариш ҳарактеридаги иш ва ҳизматлар" моддасига 
ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, корхонанинг ички 
бўлинмалари томонидан бажариладиган фаолиятнинг асосий турига 
тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ишлар ва 
хизматлар киради. 
Унга махсулот тайёрлаш бўйича айрим операцияларни бажариш, хом 
ашё ва материалларга ишлов бериш, истеъмол қилинаётган ашё ва 
материаллар сифатини аниқлаш учун синовлар ўтказиш, белгиланган 
технологик жараёнларга риоя этилиши устидан назорат қилиш, асосий 
ишлаб чиқариш фондларини тузатиш ва бошқалар тегишли бўлади. 
Корхона ичида ташқи субъектларнинг транспорт хизматлари (хом-
ашё, материаллар, инструментлар, деталлар, юкларнинг бошқа турларини 
омбордан цехга келтириш ва тайёр махсулотни сақлаш учун омборга 
ташиш) ҳам ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган хизматларга тегишли 
бўлади. 
Корхонанинг транспорти ва ходимлари томонидан моддий 
ресурсларни етказиш билан боғлиқ ҳаражатлар (юклаш ва тушириш 
ишлари ҳам шу жумлага киради) ишлаб чиқариш ҳаражатларининг 
тегишли элементларига кириши керак (меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари, 
асосий фондлари амортизацияси, моддий ҳаражатлар ва бошқалар). 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling