Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Маҳсулот таннархи ва уни ҳисоблаш усуллари
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
7.2. Маҳсулот таннархи ва уни ҳисоблаш усуллари Таннархда корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг сифат кўрсаткичлари - ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги, ишлаб чиқариш технологияси ва меҳнатни ташкил этиш даражаси, корхонани тежамкорлик билан ва оқилона юритиш омиллари, маҳсулот ишлаб чиқаришни юксалтириш шароитлари ўз аксини топади. Мяхрулот таннархини ҳисоблашдан кўзда тутилган асосий мақсад - уни ишлаб чиқаришга сарфланган ҳақиқий ҳаражатларни тегишли ҳужжатларда ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли акс эттириш ҳамда моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тежамкорлик асосида, оқилона фойдаланиш устидан назорат ўрнатишдир. 171 Маҳсулот таннархи корхона ҳаражатлари тушунчасидан фарқ қилади. Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа молиявий-хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган барча ҳаражатлари маҳсулот таннархига киритилмайди. Маҳсулотгнинг (ишнинг, ҳизматнинг) ишлаб чиқариш таннархига уни бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: • бевосита моддий ҳаражатлар; • бевосита меҳнат ҳаражатлари; • ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган билвосита устама ҳаражатлар. Бу ҳаражатларнинг кўпчилигини натурада, яъни дона, кг, метр ва бошқа кўринишларда ҳисобга олиб бориш ва режалаштириш мумкин. Аммо, маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган барча ҳаражатларни биргаликда ҳисобга олиш учун уларни ягона ўлчов бирлигига - қиймат-пул кўринишига келтириш талаб этилади. Айрим турдаги ишлаб чиқариш ҳаражатларини яратилаётган маҳсулот таннархига тўғридан-тўғри киритиш мумкин. Унга ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақини ва истеъмол қилинган моддий ресурслар сарфини киритиш мумкин. Бундай ҳаражат турлари бевосита ишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади. Иккинчи бир ҳаражат турлари бир неча хил маҳсулот етиштириш жараёнида иштирок этиши туфайли (масалан, бир неча хил экинларга ўғит ташиган трактор амортизацияси) уларга кетган ҳаражатларни шу махсулотларни ишлаб чиқаришдаги иштирокига мутаносиб тақсимлашга тўғри келади. Бундай ҳаражатлар билвосита ишлаб чицариш ҳаражатлари ёки ишлаб чиқаришга тегишли устама ҳаражатпар деб юритилади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling