Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Ихтиѐр эркинлиги ва ахлоқий танлов


Download 2.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/79
Sana30.10.2023
Hajmi2.78 Mb.
#1734295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   79
Bog'liq
12 mavzu

Ихтиѐр эркинлиги ва ахлоқий танлов 
Ихтиѐр эркинлиги тўғрисида фикр юритишдан олдин эркинликнинг 
ўзи ҳақида мулоҳаза қилиб кўриш лозим бўлади. Чунки «эркинлик» атамаси 
бир томондан, содда, аниқ ҳаммага тушунарли сўз, иккинчи томондан эса ўта 
мураккаб, туманли, ўзгариб турувчи тушунча; у ҳаммани, айниқса ѐшларни 
оҳанг рабодек ўзига тортади. «Аслида эса тарихда эркинлик номи остида кўп 
улуғ ишлар амалга оширилган, лекин айнан шу ном билан қанчадан-қанчадан 
гуноҳлар қилинган. Ҳар бир кишининг хаѐлига юраги дукиллаб уриб 
кетадиган шу ном билан қанчадан-қанча жинояту нодонликлар, эҳтирос 
алдовию сўқирликлар ўзини безади ва безамоқда»
1
. В.Винделбанд фикрини 
давом эттириб, эркинлик атамасининг мазмуни сиѐсат ва фалсафа оламида 
ҳозиргача турли хил бўлиб келаѐтганнини, «ҳақиқий эркинлик» тушунчаси 
эса нимани англатиши ҳали ҳам аѐн эмаслигини айтиб ўтади. Бундай 
«тушунмовчиликлар»нинг сабаби, бизнингча, шундаки, инсон эркинлиги ҳеч 
қачон ѐлғиз, алоҳида олинган эркинлик бўлолмайди, у, Сартр айтганидек
эркинликлар рўпарасидаги эркинлик. Айнан шунинг учун ҳам у ҳеч қачон 
мутлақлик касб этолмайди, уни доим замон, макон, инсон ва нарсалар 
эркинлиги - бошқа эркинликлар чеклаб туради; инсон бутунлай эркинликка 
эришолмайди, фақат нимадандир, қайсидир бир нарсадангина эркин, озод 
бўлиши мумкин. М., спорт мусобақаларида университет шарафини ҳимоя 
қилиш учун бошқа шаҳарга борган талаба дарсларга қатнашиш 
мажбуриятидан озод қилинган, лекин у дарсларга нисбатан эркинликка эса 
бўлгани ҳолда, бутунлай эркин эмас, спорт мусобақаларида қатнашиш 
мажбуриятини олган. Шундай қилиб, бир эркинликнинг қўлга киритилиши 
иккинчи эркинликдан - спорт мусобақаларида қатнашмаслик эркинлигидан 
воз кечишига олиб келади. Демак, бир томондан эркинлик заруриятсиз, 
зарурият эса эркинликсиз мавжуд эмас, иккинчи томондан, шунинг учун ҳам, 
ҳар қандай эркинлик чекланган ҳолдагина воқе бўлади. 
1
Виндельбанд В. О свободе воли. Минск - Москва, Харвес - АСТ, 2000. С. 8. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


19 
Энди ихтиѐр эркинлиги нима, деган масалага тўхталамиз. Дастлабки 
муаммо атама билан боғлиқ. Фалсафий адабиѐтларда асосан «ирода 
эркинлиги» деган нотўғри ибора қўлланилади. Бунинг сабаби - рус тилидаги 
«воля» сўзининг мантиқан хато, «сила воли» тарзида таржима қилишида, 
воҳоланки «воля» - «эрк», «эркинлик», «сила воли» - ирода («ирода кучи» 
эмас) маъноларини англатади. Бизда «Ирода фалсафасининг» отаси деб ном 
олган Артур Шопэнҳауэрнинг мазкур фалсафани асослаб берган тўрт 
жилдлик фундаментал асарида гап ирода ҳақида эмас, балки ихтиѐр ҳақида 
боради. Асар олмончадаги аслиятда «Die Welt als Wille und Vorstellung» деб 
аталади, ўзбекчасига бу «Олам ихтиѐр ва тасаввур сифатида» (русчасига 
«Мир как воля и представление») деб таржима қилинади. Зеро Wille - ихтиѐр 
дегани, ирода эса - Willenskraft ѐки Willensstarke (русчасига «сила воли»). 
Фалсафий адабиѐтларимиздаги атама борасидаги бундай мантиқсизлик ўйлаб 
ўтирмасдан русчадан «шартта ўчириб ташлаш» нинг оқибатидан бошқа нарса 
эмас. 
Мантиқсизлик деганимизнинг маъноси шундаки, ихтиѐр - хоҳиш, истак 
демакдир, ирода эса ўша хоҳиш, истакни босиб турувчи, унинг амалга 
ошишига йўл қўймайдиган куч, яъни ихтиѐр ғилдирак бўлса, ирода - тормоз. 
М., сиз чекиншни ташладингиз, лекин жуда бўлмаганда, «бир тортиб» 
қўйишни ниҳоятда хоҳлайсиз, шунда ирода воситасида бу хоҳишдан воз 
кечсангиз иродали одам деб аталишга лойиқсиз, акасинча эса, сиз иродасиз 
инсонсиз. Демак, ихтиѐр – эркинлик, ирода - зарурият сифатида намоѐн 
бўлади. Тўғри, «ихтиѐр» ва «ирода» сўзлари бир мазмуннианглатадиган 
ҳолатлар ҳам мавжуд. Лекин улар жуда кам, саноқли, фақат мислсиз 
қудратнинг хоҳишигина бир вақтнинг ўзида ирода билан мустаҳкамланади, 
бунда ирода хоҳишнинг юксак даражаси сифатида талқин топади. Бундай 
талқин тўрт нарсага хос: гап Худо, халқ, ота-она, подшо ҳақида боргандагина 
биз «Худонинг хоҳиш-иродаси», «халқнинг хоҳиш - иродаси» в.ҳ. 
дейишимиз мумкин холос. Бошқа барча ҳодисаларда ихтиѐр билан ирода 
бир-биридан мухтор тарзда ва бир-бирининг зидди сифатида намоѐн бўлади. 
Шундай қилиб, фалсафа ва Ахлоқ фалсафасидаги энг мураккаб 
муаммолардан бири «ирода эркинлиги» эмас, балки «ихтиѐр эркинлиги» 
деган истилоҳ билан аталиши мақсадга мувофиқдир. 
Ихтиѐр эркинлиги энг аввало ихтиѐрнинг уч босқичда воқе бўлиши 
билан боғлиқ. Биринчи босқич - ичидан фақат биттасини танлаб олиш ва 
ҳаракатга айлантириш мумкин бўлган алоҳида хоҳиш - истакларнинг
туғилишидан иборат. Иккинчи босқичда мазкур хоҳишларнинг ўз аро бир – 
бирини тутиб туриши, тенг ҳолатга келтириши юз беради ва бу-танлов 
орақали бир қарорда тўхташ имконини яратади. Учинчи босқич танланган 
хоҳишнинг ўзига мос жисмоний ҳаракатга ўтиши билан белгиланади. 
Эркинликка келсак, шуни айтиш керакки, муайян ихтиѐрга берилган 
эркинлик фақат танловнинг бошланишида ва танлов жараѐнидагина мавжуд 
бўлади. Танлов жараѐни тугаши билан, яъни икки нарсадан бирини 
танлаганингиз заҳоти ихтиѐрингиз учун берилган эркинликнинг ваколати 
тугайди: сиз ихтиѐр қилиб бўлдингиз, бундан буѐғига эркин эмассиз, энди 
www.ziyouz.com kutubxonasi


20 
танлаган нарсангизга мос ҳаракатни бошлашингиз керак. Демак, ихтиѐр 
эркинлиги танланаѐтган икки нарса оралиғидаги фикрлаш мобайнидагина 
воқе бўладиган ҳодисадир. 
Танловнинг ўзи эса икки хил хоҳиш ўртасидаги курашдан иборат. Бу 
курашда фақат битта ҳоҳиш - қайсиниси кучли бўлса, ўша ғалаба қозонади: 
ҳам унисининг, ҳам бунисининг баравар танланиши мумкин эмас. 
Руҳшунослик нуқтаи назаридан танлов ҳиссиѐтга асосланган, қандай сабаб 
орқали вужудга келиши аҳамиятсиз бўлган руҳий омил. Ахлоқ 
фалсафасидаги танлов эса қадрият билан боғлиқ, ақлга асосланган тушунча. 
Биринчиси - бор нарса, иккинчиси - бўлиши керак деб ҳисобланган нарса; 
биринчиси -мавжуд омилни, иккинчиси - идеални, меъѐрни англатади. 
Шундай қилиб, инсондаги ихтиѐр эркинлиги зарурият талаби билан оқилона, 
ақлга бўйсундирилган равишда, идеал ва меъѐрларга мос тарзда чекланади. 
Акс ҳолда, муайян бир ѐ бир неча инсон ѐки гуруҳнинг бетийиқ эркин 
ихтиѐри нафақат бошқа инсонлар ва гуруҳлар, балки наботот, ҳайвонот 
олами, бутун дунѐ учун фожиага айланиши мумкин.
Юқорида айтиб ўтилгандек, ихтиѐр эркинлиги туфайли инсон ҳар 
қадамда ахлоқий танлов муаммосига дуч келади. Бу муаммо кишида 
масъулият ҳисси мавжудлигидан далолат беради. Масъулиятни, ўзгалар ва ўз 
виждони олдида жавобгарликни сезмаган киши хоҳлаган ишга қўл уриши 
мумкин - уни ўз қилмишининг оқибати қизиқтирмайди, у фақат манфаат 
устуворлигини тан олади, холос. Ундай одамни ахлоқсиз деб атайдилар. Зеро 
инсон ѐ эзгуликни, ѐ ѐвузликни танлаши туфайли ниманидир ихтиѐр этади: 
ахлоқий танлов - ҳар бир хатти-ҳаракат, ҳар бир қилмишнинг ибтидо 
нуқтаси.
Умуман, инсон ҳамда жамият ахлоқий ҳаѐтида ихтиѐр эркинлиги ва 
танловнинг аҳамияти беқиѐс. Масалан, тарихдаги бир таъсирчан воқеани 
олиб кўрайлик: бозорда мутасаввиф аллома, озарбойжон, эски ўзбек 
(туркий), форс тилларида ўлмас асарлар яратган буюк шоир Имоиддин 
Насимийнинг ғазалини ѐд ўқиѐтган бир ѐш йигитни куфрда айблаб, ҳибсга 
оладилар. Йигит ол - дида икки йўлдан бирини танлаш турарди: ѐ пири 
Насимийни сотиш ва тавба қилиб, банддан озод бўлиш ѐки ғазални 
ўзимники, деб ўлимга тик бориш. Покдомон, ор-номусли йигит иккинчи 
йўлни танлайди. Қози унинг терисини шилишга буюради. Оломон-
томошабинлар йиғилади. Шу пайт Насимий келиб қолади. Воқеадан хабар 
топган Насимий олдида ҳам энди танлов турарди - танламасликнинг иложи 
йўқ эди: ѐ ўзини ошкор қилиб, ѐш йигитни жаллод қўлидан қутқариши ва 
унинг ўрнини эгаллаши, ѐки оломон орасидан секин сирғалиб чиқиб кетиб, 
муридининг ўлимга маҳкум этилиши эвазига ўз жонини асраб қолиши керак. 
Буюк мутасаввиф шоир биринчи йўлни танлайди: ўзини жаллод қўлига 
тутқазиб, бегуноҳ йигитни озод этади. Қози энди Насимийнинг терисини 
шилишга буюради. Жаллод ишга киришади, атрофга қон сачрайди. Шунда 
қози одамларга, нари туринглар, бу кофирнинг томчи қони бирор ерингизга 
тегса, ўша ерни кесиб ташлаш керак бўлади, дейди. Қози гапини тугатар-
тугатмас, Тангри иродаси билан бир томчи қон сачраб унинг жимжилоғига 
www.ziyouz.com kutubxonasi


21 
тегади. Оломон қозидан бармоғини кесиб ташлашини талаб қилади. Энди 
қози олдида танлов турарди: ѐ бармоғини кесишга бериб, гапининг устидан 
чиқиши ѐки гапидан қайтиб, шармисор бўлиши керак. Қози ахлоқан нопок, 
қўрқоқ ва худбин одам сифатида гапидан қайтади. Насимий эса қийноққа 
мардонавор чидаб чурқ этмайди, аксинча, қозининг аҳволини кўриб, 
истеҳзоли кулади ва сўнгги ғазалини ѐддан айтади. Насимийнинг бу 
жасорати асрлардан-асрларга ўтди, не-не шоирларнинг шеърларида мадҳ 
этилди, ўзи эса инсоний поклик ва юксак ахлоқийликнинг ўлмас тимсоли 
бўлиб қолди. Бир намуна сифатида буюк туркман шоири Махтумқулининг 
«Савол-жавоб» шеъридан қуйидаги саккиз сатрни келтириш мумкин: 
Махтумқули - У нимадир, емадилар - тўйдилар? 
У нимадир, улуғ кунга қўйдилар? 
Ул ким эди товонидан сўйдилар? 
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер! 
Дурди шоир - У дийдордир, емадилар - тўйдилар, 
У намоздир - қиѐматга қўйдилар, 
Насимийни товонидан сўйдилар, 
Биздан салом бўлсин, жавобимиз шу! 
1
Шундай қилиб, ушбу мисолда уч хил танловни, уч хил масъулиятни ва 
ихтиѐр эркинлигидан уч хил фойдаланишни кўрдик. Демак, ҳар бир 
инсоннинг бу дунѐда ахлоқий танлов синовидан ўтмаслиги мумкин эмас. 

Download 2.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling