Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Download 2.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/79
Sana30.10.2023
Hajmi2.78 Mb.
#1734295
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79
Bog'liq
12 mavzu

Ахлоқ тузилмаси 
Ахлоқ ҳақида гап борганда, албатта унинг муайян тузилмаси, унга асос 
бўлган омиллар, унсурлар тўғрисида тўхталмаслик мумкин эмас. Ахлоқ 
тузилмасини, одатда, уч омил-асосдан иборат деб ҳисоблайдилар. Булар - 
ахлоқий онг, ахлоқий ҳиссиѐт ва ахлоқий хатти-ҳаракатлар. Баъзи 
мутахассислар (чунончи, машҳур рус ахлоқшуноси А.И.Титаренко) Ахлоқ 
фалсафаси мезоний тушунчаларини (категорияларини), ахлоқий меъѐрлар ва 
тамойилларни ахлоқ тузилмаси тарзида тақдим этадилар. Бизнинг нуқтаи 
назаримизда бу фикр унчалик тўғри эмас. Чунки мазкур тушунчалар, 
тамойиллар ва меъѐрлар кўпроқ ахлоққа эмас, балки уни ўрганадиган фанга - 
www.ziyouz.com kutubxonasi


24 
ахлоқий Ахлоқ фалсафасика тааллуқлидир. Умуман, шуни айтиш керакки, 
Ахлоқ фалсафаси фанида анча-мунча чалкашликлар мавжудки, уларнинг 
сабабини мазкур фаннинг бошқа фанларга нисбатан алоҳида хусусиятларга 
эгалигидан, яъни унда кўп ҳолларда илмий-назарий жиҳатларнинг амалий 
томонлар билан омухталашиб кетганидан қидирмоқ лозим. 
Айни пайтда ана шу уч омилнинг тузилмадаги ўрни, тўғрироғи, мавқеи 
масаласида ҳам турли хил қарашлар мавжуд. Баъзи ахлоқшунослар ахлоқий 
онгни, бошқа бировлар ахлоқий ҳиссиѐтнинг ўзини асосий унсур деб талқин 
этадилар. Яна баъзи бировлар ахлоқий англаш - ахлоқий онгга етакчилик 
мавқеини берадилар. Хўш, аслида қандай қараш ҳақиқатга яқинроқ? 
Аввало, шуни таъкидлаш керакки, жуда кўп ҳолларда ахлоқ 
тузилмасидаги мазкур уч омил-унсурнинг бирортасисиз ахлоқ тушунчасини 
тасаввур қилиб бўлмайди. Бошқача айтганда, ахлоқни инсон кўзи олдида 
гавдалантирувчи ахлоқий муносабатларнинг ҳис этиш ва ахлоқий онг 
иштирокисиз юзага чиқиши, яъни мавжуд бўлиши мумкин эмас. Бундай 
ҳолат ахлоқий ҳиссиѐтга ҳам, ахлоқий онгга ҳам тааллуқли. Зеро, 
тузилмадаги бу уч унсур-омил бир-бирисиз камдан-кам мавжуд бўлади, 
доимо бир-бирини тақозо қилади. 
Энди ахлоқий онгнинг тузилмадаги етакчилик мавқеига, тўғрироғи, 
асосий унсур сифатидаги ўрнига келсак, уни бу тарзда талқин этиш, 
бизнингча, тўғри эмас. Ваҳоланки, шўролар даврида ва ҳозирдаги рус 
олимлари орасида, баъзи Ғарбдаги замонавий Ахлоқ фалсафаси 
йўналишларида ана шундай қараш ҳукмрон эканини кўрамиз. Аслида эса 
тузилмада пойдевор унсур сифатида ахлоқий ҳиссиѐт ѐки ахлоқий ҳис этиш 
намоѐн бўлади. Тўғри, жуда кўп ҳолларда бирор-бир ахлоқий қарорнинг 
амалга ошуви узоқ ѐки қисқа вақт мобайнида ўша қарор оқибатлари 
тўғрисида онгли равишда хулоса чиқаришга, уларни аввалдан англаб етишга 
уриниш билан боғлиқ бўлади, яъни биз ўз хатти-ҳаракатларимизни ахлоқий 
англаш элагидан ўтказиб, фаолият кўрсатамиз. Лекин ўша англаб амалга 
оширилган ахлоқий қарор тубида, сўзсиз, ахлоқий ҳиссиѐт ѐтади. Демак, 
ахлоқий ҳис этиш ахлоқий англаш учун материал вазифасини ўтайди. 
Баъзан эса ўша «материал» - ҳиссиѐтнинг ўзи ахлоқий англашни четлаб 
ўтиб, муносабат тарзида намоѐн бўлади. Бунга инсоннинг фавқулодда 
ҳолатлардаги хатти-ҳаракати мисол бўла олади. Дейлик, юқори тезликда 
кетаѐтган автомобил олдидан йўл ўртасига, коптокни қувиб, гўдак чиқиб 
қолди. Ҳайдовчи тормозни босиш баробарида, шу заҳоти машинасини кескин 
четга буради. Бола омон қолади, ҳайдовчи жароҳатланади, машина пачоқ 
бўлади. Бу ҳолатда ҳайдовчининг гўдакка нисбатан меҳр-шафқати, ачиниш 
ҳисси, инсон боласини олий қадрият сифатида ҳис қилиши муҳим рол 
ўйнайди. Ҳайдовчи ўз хатти-ҳаракатини «оқилона қарорга» келиши учун 
«етти ўлчаб, бир кесиб» амалга оширмайди - ҳамма нарса бир лаҳзада рўй 
беради. Бунда онг эмас, оний интуиция, ўз қавмдоши ҳаѐтини асрашдек 
табиий-биологик ҳиссиѐт - инстинкт ҳал қилади, яъни мазкур ҳиссиѐт том 
маънодаги англаш даражасига кўтарилиб улгурмасданоқ муносабатга 
айланади. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


25 
Хулоса қилиб айтганда, бизнинг ахлоқий ҳаѐтимиз, барча ахлоқий 
тажрибаларимиз, ахлоқий фаолиятимиз ана шу уч омил асосида рўѐбга 
чиқади. Ахлоқий кодексларимиз, меъѐрларимиз ва тамойилларимиз уларга 
асосланади. Лекин алдов, ѐлғон, сохталик ва тоталитар зуғум ҳукмронлик 
қилган даврларда ѐки мамлакатларда ахлоқий ҳиссиѐт, ахлоқий онг, ахлоқий 
муносабатлар қабул этилган кодекслар, меъѐрлар ҳамда тамойилларга 
кўпинча тўғри келмайди. Расмий ахлоқий қонун-қоидалар билан ҳақиқий 
ахлоқий интилишлар орасида маънавий жарлик пайдо бўлади. Тилда бу 
қонун-қоидалар кўкларга кўтарилгани ҳолда, дилда, ич-ичдан уларга 
қаршилик ҳукм суради. Натижада жамият учун фожиа бўлган ахлоқий сўз 
билан ахлоқий фаолиятнинг алоҳида-алоҳида мавжудлиги рўй беради. Буни 
шўролар давридаги «Коммунизм қурувчисининг ахлоқий кодекси» билан шу 
кодексни ҳаѐтга татбиқ этишга йўналтирилган гуруҳларнинг, «шу кодекс 
асосида яшаяпмиз» деган одамларнинг порахўрлигида, ташмачилигида, 
худбинлигида, ѐлғончилигида кўриш мумкин. 
Бундай номутаносиблик, ўртадаги маънавий жарликнинг келиб 
чиқишини агар аниқлаштирадиган, яъни «майдалаб» таҳлил қиладиган 
бўлсак, у мақсад билан воситалар муаммосига бориб тақалади. «Ҳамма 
бахтли яшайдиган» «коммунистик жаннат»ни гўзал мақсад деб билгувчилар 
ўз мақсадларига жамиятнинг бир қисмини қириб ташлаш, таъқиб этиш, 
алдов, зўрлик воситасида етишишга уриндилар. Одамларни зўрлаб бахтли 
қилмоқчи бўлдилар ва муваффақиятсизликка учрадилар. Ифлос, нопок, 
қонли воситалар, шуб-ҳасизки, ҳар қандай покиза мақсадни ҳам 
нопоклаштиради, ундан кишиларнинг кўнглини қолдиради. Шу боис мақсад 
ва воситалар уйғунлиги, сифат нуқтаи назаридан мослиги жамият ҳаѐтида, 
инсон ҳаѐтида ниҳоятда муҳимдир. 

Download 2.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling