Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номли тошкент


Download 1.46 Mb.
bet11/17
Sana16.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1503902
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
laboratoriya ishi krill

Бажарилган иш бўйича ҳисобот
Ҳисоботда қуйидагилар келтирилади.
1. Ишни бажаришдан мақсад.
2. Тажрибалар схемалари.
3. Олинган натижалар жадваллар ва графиклар кўринишида.
4. Бажарилган иш бўйича хулосалар.

Лаборатория иши № 5
Шоотки диодининг ВАТ ни ўрганиш


Ишдан мақсад:
1. Шоотки диодининг вольтампер характеристикасини олиш ва ўрганиш
2. Шоотки диодидан ўтувчи ток ва унда ҳосил бўлувчи қувватни текшириш.
Шоотки диоди тўғрисида маълумотлар
n – типли ярим ўтказгич чиқиш иши, металл чиқиш ишидан кичик бўлганда Ай.ў < Ам ёки п – типли ярим ўтказгич чиқиш иши қиймати металлникидан катта бўлганда Ай.ў > Ам, ярим ўтказгич контакт соҳасида маълум қалинликка ( 10  50 мкм ) эга бўлган ҳажмий заряд соҳаси пайдо бўлади. Бу ҳажмий заряд соҳаларида эркин заряд ташувчилар консентратсийси ( электрон ёки ковак ) ярим ўтказгич ҳажмидаги заряд ташувчилар консентратсиясидан ўта кам бўлади ва уларнинг тақсимоти қуйидагича бўлади :

Демак, бундай контактда ток ташувчилар ҳаракатига ҳосил бўлган контакт потенсиали φ тўсқинлик қилади. Бундай контактга ташқи манба уланганда металл ва ярим ўтказгичга манбанинг қандай қутблари (+ ёки - ) уланишига қараб, контакт потенсиалини етарли даражада ўзгартириш мумкин, демак контакт орқали ўтаётган қиймат ташқи манба йўналишига ўта боғлиқ бўлар экан. Юқорида кўрсатилган шундай контактга ташқи манба улайлик. Бунда манбанинг <<+>> қутбига н – типли ярим ўтказгич, << - >> қутбига эса металл уланади (5.1 - расм) .

5.1 – расм. Металл – ярим ўтказгич контакти ташқи манбага тескари улангандаги ҳолати.
Бунда контакт потенсиалининг қиймати φ , ташқи қўйилган майдон йўналиши мос ҳолда ортади. Бунга сабаб контактда ҳосил бўлган ва ташқи манба электр майдони йўналишлари бир хил бўлиши билан бирга, ярим ўтказгичга уланган манбанинг <<+>> қутби унинг ичкарисидан электронларни тортади, натижада, ҳажмий заряд кенглиги ҳам ортади. Энди бундай контактдан электронларнинг ярим ўтказгичга ўтиши эҳтимоли ташқи майдон қиймати ошган сари камайиб боради ва шунга мос ҳолда ток ҳам ўта кам бўлади. Манбанинг бундай уланиши тескари йўналиш уланиши деб қабул қилинган. Демак, бундай тескари уланиш ҳолатида металл - ярим ўтказгич контактидан ўтаётган ток қиймати ўта кичик ва ташқи манба кучланишига ўта кам боғлиқ бўлар экан. Агар энди ярим ўтказгичга манбанинг манфий, металлга манбанинг мусбат қутбларини улайдиган бўлсак, унда ташқи манба электр майдон йўналиши билан металл – ярим ўтказгич контактдаги электр майдон йўналишлари бир – бирига қарама – қарши ҳолатда бўлади (5.2 - расм) .


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling