Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги
Куч ва уни ривожлантириш усулияти
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi
1.7. Куч ва уни ривожлантириш усулияти
Ҳар қайси индивид ташқи таoсир ёки қаршиликни енгиш учун ўз жисмидаги маoлум сифатни намоён қилади. Таш и таoсирга арши мускул зўри иши ор али аракат фаолияти - шахснинг кучи, унинг куч обилияти деб аташ абул илинган. Шугулланувчи машгулот пайтида ўз танаси тинч турган ҳолдан спорт снарядига (улоқтиришда), ўз танасини ҳаракатлантириш мақсадида (гимнастика машқлари ва бошқалар), айлантириш, силжитиш, кўтаришга интилса, айрим ҳолларда унинг тескариси, тананинг ўзи, ёки уни билагига ташқи куч таoсир этиши билан унинг статитик ҳолатини бузиб ўз гавдасини олдинги (дастлабки) ҳолатини ушлаб туришга уринади. Боксчининг рақиби мушти-нинг зарби, курашчини рақиби томонидан куч ишлатиб уни танасини айрим бўлакларини эгишга дош бериши тана ҳолатини ўзгартирмаслик орқали рўй беради. Бунда шугулланувчи ва унинг рақиби маoлум даражада қаршиликларни, огирликларни енгиш ва кўтаришда маoлум даражада куч сифатини намоён қилади. Илмий тушунча тарзида куч имконияти борича ўзининг аниқ таoрифига эга бўлиши ва фарқланиши лозим: 1) ҳаракатнинг механик характеристикаси сифатидаги куч (“танага «m» массасидаги «F» кучининг таoсири...”); 2) инсон жисмидаги жисмоний сифат тарзидаги куч (масалан, “ёшнинг улгайиши билан кучнинг ривожланиши; спортчи кучини спорт билан шугулланмайдиганларга нисбатан кўп бўлиши...” ва ҳ.к.). Бу сифатнинг психофизик механизми мускул зўриқиши-нинг бошқарилиши (регуляцияси) ва уларнинг иш тартиби (режими) билан алоқадор. Мускулнинг таранглашиши инсон-нинг кучини намоён бўлишига олиб келади. Руҳий озуқа олиши ва ҳаракатни маoлум тизимда бажариш марказий ҳамда переферик нерв системаси, хусусан, нерв марказларидан мускулларга келаётган сигналларга ва мускуллар-нинг ўз хизмати ҳолатига боглиқ. Умуман, мускул таранглиги – зўриқиши (куч намоён қила олиши) қуйидагиларга қараб аниқланади; 1) марказдан мускулларга келаётган қўзгалишларнинг частотасига (частота қанча катта бўлса, мускул шунчалик зўр даражада ўзининг таранглигини оширади) кўра; 2) зўриқишга қўшилган ҳаракат бирлигининг сони билан; 3) мускулнинг қўзгалувчанлиги ва ундаги қувватнинг манбаи миқдорига қараб. Мускул куч намоён қилиши уч хил режимда зўриқади: а) ўзининг узунлигини ўзгартирмай (статик, изометрик режимда). Тананинг турлича ҳолатларда (позалар)да ушлаш ва ҳ.к.лар билан; б) мускул узунлигини камайишига ҳисобига, бардош бериш билан (миометрик). Зўриқиш бирдай – ўзгармай туради, бундай режим циклик ва баластик ҳаракатлардаги мускул қисқариши фазалари эвазига содир бўлади; в) мускулни чўзиш вақтида унинг узайиши ҳисобига (ён бериш, бўш Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling