Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


II-БОБ ТАДҚИҚОТ ВАЗИФАЛАРИ УСЛУБЛАРИ ВА УНИ


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1207953
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi

II-БОБ ТАДҚИҚОТ ВАЗИФАЛАРИ УСЛУБЛАРИ ВА УНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ 
2.1.Тадқиқотнинг вазифалари: ........................................................................ 
55 
2.2. Тадқиқот услублари................................................................................... 
55 
2.2.1. Услубий адабиётлардан олинган маълумотлар таҳлили 
ва уларни умумлаштириш............................................................................. 
55 
2.2.2. Педагогик кузатувлар............................................................................. 56 
2.2.3. Педагогик тестлаш.................................................................................. 56 
2.2.4. Педагогик тажриба................................................................................. 56 
2.2.5. Математик статистика услублари......................................................... 56 
2.3. Тадқиқотларни ташкил этиш.................................................................... 57 
Ш-БОБ. ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ 
3.1.Касб-хунар коллежида талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги 
динамикаси.......................................................................................................... 
59 
3.2. Педагогик тажрибани режалаштириш ва унинг мазмуни....................... 60 
3.3. Тажриба даврида талабалардаги жисмоний сифатларнинг 
ривожланиши...................................................................................................... 
62 
ХУЛОСАЛАР..................................................................................................... 83 
 АДАБИЁТЛАР.................................................................................................. 85 


Ишнинг долзарблиги. Мустақиллик шарофати туфайли миллат 
генофондини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини кучайтириш ва 
баркамол авлодни тарбиялаш воситаси бўлмиш жисмоний тарбия ва спорт 
борган сари миллий истиқлол ғоясининг стратегик қуролига айланиб 
бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ташаббуси ва 
раҳнамолигида ушбу соҳа қисқа вақт ичида давлат сиёсатининг устувор 
йўналишлари доирасида асрларга тенг ўзгаришлар ва улкан ислоҳотлар 
йўлини босиб ўтиб, буюк истиқбол сари қанот ёзмоқда. 
Республикада аҳолининг ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг 
саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун ва қарорлар 
қабул қилинди. Буни тасдиғи сифатида 2000 йил 27 июлдаги «Жисмоний 
тарбия ва спорт» тўғрисидаги қонун, Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 25 
январдаги «Аёллар ва ўсиб келаётган авлод соғлиғини мустаҳкамлаш ҳақида 
қўшимча тадбирлар» тўғрисидаги 32-сонли қарори ва бошқаларни мисол 
келтириш мумкин. 
Соғлом авлод - соғлом юрт демакдир. Соғлом авлодни тарбиялаш 
вазифаси эса биринчи навбатда барча таълим муассасалари зиммасидадир. 
Касб-хунар 
коллеж 
талабаларини 
жисмоний 
сифатларини 
ривожлантириш жисмоний тарбия дарслари жараёнининг асоси 
ҳисобланади. Олимлар, амалиётчи мутахассисларнинг тобора кўпроқ қисми 
коллеж талабаларинии жисмоний тарбиялаш тизими шахсга мажмуали, 
инсоний таъсир ўтказиши, ҳар бир талабанинг мунтазам ва имкон қадар тўла 
жисмоний ривожланиш ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаши керак, 
деган хулосага келмоқдалар. 
Жисмоний сифатларни тарбиялаш жисмоний тарбия дарслари ва 
магулотлари жараёни деб қаралади. Бу тушунча куч, тезкорлик чидамлилик, 
эгилуввчанлик ва чаққонлик сифатларини ривожлантиришни ўз ичига олади. 
Бир бутун жараённинг шу томонлари бир-бири билан мустаҳкам 
богланган. Масалан, агарда ўқувчилар югуриш машқларини кўп маротабалаб, 
унинг бажарилиш техникасини ўзлаштириш мақсадида такрорлайверсалар, 


шу вақтнинг ўзида ҳам куч, ҳам чидамлилик ва айрим ҳолларда тезкорлик 
ҳам тарбияланади. Бошқа томондан, ўша югуриш машқларни катта тезлик 
билан такрорланса (тезкорликни тарбиялаш учун), у ҳолда машқ техникаси 
мустаҳкамланади ва такомиллашади, шу вақтнинг ўзида эса таълим, билим 
бериш вазифалари ҳам ҳал қилинади. 
Жисмоний 
машқларни 
бажариш 
жараёнида, 
ҳаттоки 
шугулланувчиларнинг руҳий ҳолатига, уларнинг эмоциясига (ҳис туйгусига), 
иродасига, ахлоқининг намоён бўлишига ҳам таъсир кўрсатади. Ана шулар 
ҳисобига тарбиявий вазифаларнинг ҳал қилиниши учун керак бўлган шароит 
юзага келди. 
Жисмоний тарбия жараёнида ҳамиша ҳам тарбиявий, ҳам таълимий 
элементларнинг мавжудлиги уни бир бутун педагогик жараён деб қарашга 
олиб келади. Қайд қилинган элементлар қўйилган вазифага қараб, ҳар бири 
алоҳида кўринишда намоён бўлади. 
Жисмоний тарбияда жисмоний ривожланиш қонунлари ҳам, жисмоний 
тарбиянинг ижтимоий қонунлари ҳам акс этади. Жисмоний тарбиянинг 
социал қонунларидан фойдаланиши, характери ва усули аслида жамиятнинг 
иқтисодий ва сиёсий тузумидан келиб чиқади. Бу жисмоний тарбияга 
ижтимоий характер беради, синфий жамиятда эса тарбия хукмрон 
синфларнинг манфаатларига бўйсундирилди. 
Касб –хунар коллеж талабаларини жисмоний сифатларини максадли 
ривожлантириш муаммоларини ҳал этишнинг янги йўлларини излаш, 
биринчидан, кўрсатилган зиддиятларни ҳал этиш зарурати билан
иккинчидан, ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний тайёргарлигини
ривожлантириш жараёнини такомиллаштириш қонуниятларини, методологик 
ва усулий шароитларини ўрганиш зарурати билан боғлиқ. 
Шунга кўра, коллеж талабаларини жисмонан ва руҳан 
соғломлаштириш, талабаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш, 
чаққон, кучли, жасур бўлишдек ҳаётий эҳтиёжлар асосида ҳаракатга бўлган 


қизиқишини кучайтиришнинг самарали воситаларини излаб топиш долзарб 
масала ҳисобланади. Мазкур муаммонинг ечими, бизнингча, яхлит тарбия 
жараёнини, талабанинг ҳар бир томонлама мутаносиб, жумладан, жисмоний 
ва шахсий ривожини таъминловчи ижтимоий-педагогик шароитлар 
бирлигини яратишда. Бунда талабаларнинг ҳаракат фаолиятини ташкил 
этишнинг дарс шакли ва машгулотлар шакллари энг қимматли саналади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling