Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1207953
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46
Bog'liq
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi

актив эгилувчанлик кўрсаткичлари эса ортиб боради. Болалар катталарга 
қараганда анча эгилувчан бўлади, деган фикр унчалар тўгри эмас. Бу фикрни 
бошқачароқ болаларда эгилувчанликни тарбиялаш катталарга нисбатан 
осонроқ кўчади, деб тушунсак тўгрирок бўлади. Актив эгилувчанлик 
бевосита мускул кучи билан алоқа-дор. Лекин кучни ривожлантирадиган 
машқлар билан шугулла-ниш бўгинларда ҳаракатчанликни сусайтириши, 
чегаралаш мумкин. 
Лекин бундай салбий таoсирни енгиш мумкин. Эгилувчан-лик ва 
кучни ривожлантирадиган машқларни мақсадга мувофиқ қўшиб олиб 
бориш йўли билан эгилувчанлик жисмоний сифа-тини нормал 
тарбияланишига эришиш мумкин.
Жисмоний тарбия жараёнида эгилувчанликни мумкин қадар меoёридан 
ортиқ ривожлантириш салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Зарурий 


ҳаракатларни имконият даражасида эркин бажарилишини таoминлайдиган 
ҳолатда ривожлантириш, унинг меoёри эса ҳаракат бажариладиган максимал 
амплитуда-дан ортмаслигига эришиш, эгилувчанлик заҳирасини бойитишга 
олиб келади. Эгилувчанликдан келиб чиқадиган гипертрофия, бўгинларнинг 
анотомик тузилиши доирасида ривожланиш ўзини оқламайди, чунки у 
ривожланишнинг гармониясини бузади, педагогик мақсадларга зид 
келадиган ҳолга келиши мумкин. Умуртқа погонасининг тос сон ва елка 
бўгинларининг ҳаракат-чанлигини тарбия жараёнидаги аҳамияти беқиёсдир.
Эгилувчанликни 
ривожлантириш 
учун 
максимал 
ҳаракат 
амплитудасидаги чўзиш, эшиш, буклана олишни оширадиган жисмоний 
машқлардан фойдаланилади. Улар икки гуруҳга (актив ва пассивга) 
бўлинади. 
Актив ҳаракатларда бўгинлардаги ҳаракатчанлик шу бўгиндан ўтадиган 
мускулларнинг қисқариши ҳисобига рўй беради, пассив ҳаракатларда ташқи 
кучлардан фойдаланилади.
Актив машқлар бажарилиш характерига кўра бир-биридан фарқ қилади. 
Улар бир фазали ва пружинасимон (кетма-кет, икки-уч маротабалаб 
энгашиш) маш лар. Уларга тананинг маoлум аoзоларини ёки унинг бир 
қисмини тебратиш, силташ (махлар)лар, охирги ҳолатини ушлаш (фиксия), 
қаршиликларни енгиш, огирликдан фойдаланиш машқлари.
Булардан ташқари максимал амплитудада бажариладиган, аракат 
давомида 
танани 
имирлатмай 
ушлаш 
билан 
(статик 
олатда) 
бажариладиган маш лар ҳам шу гуруҳга киради.
Пассив статик маш ларда гавданинг ҳолати ташқи кучлар ҳисобига 
сақланади. Бу актив эгилувчанликни ривожлантириш учун динамик 
машқларга қараганда самарасизроқ, лекин пассив эгилувчанликни 
тарбиялашда юқори кўрсаткичларга олиб кели-ши мумкин. Мускулларнинг 
чўзилувчанлиги нисбатан кам бўлади. Агар бир ҳаракатда уларнинг 
узунлигини ошришга ҳаракат қилинса, унинг натижаси жуда паст бўлади. 
Бироқ машқларни такрорлайвериш машқ қилиш орқали улар қолдирган 


натижалар йигилиб, амплитуданинг ортиши жуда сезирарли бўлади. Шунинг 
учун эгилувчанликни ошириш машқлари сериялар билан, ҳар бирини бир 
нечта марта қайтариб бажариш билан ривожлантирилади ва шундай қилиш 
ҳам зарур. 
Сериядан серияга ўтган сари ҳаракат амплитудаси катталаштирилиб 
борилади. Ҳар бир машгулотда чўзилувчанлик машқларини огриқ сезгунча 
бажариш тавсия этилади. Огриқ пайдо бўлиши билан машқ амплитудаси 
чегараланади. Агар машқларни ҳар куни системали бир ёки бир неча марта 
бажарилса, уларнинг фойдаси кўпроқ бўлади. Агар эгилувчан-ликнинг 
эришилган даражасини сақлаб туриш мақсад қилинса, камроқ машқ қилиш, 
яoни машгулотлар сонини озайтириб бориш мумкин. Бу машқларни 
мустақил топшириқ сифатида уйга вазифа қилиб бериш самара беради. 
Дарсларда бу машқлар асосан дарснинг асосий қисми охирига, чигал ёзиш 
вақтида ва асосий бўлмаган машқлар орасидаги интервалларда бажариш 
тавсия 
қилинади. 
Эгилувчанлик 
машқларини 
бажаришдан 
олдин 
мускулларда енгил тер пайдо бўлгунча чигал ёзиш машқларини бажариш 
зарур. Бу машқлар ҳисобига эришилган ҳаракатчанлик-нинг ортиши 
нисбатан узоқ давом этмайди - хона температу-расида 10 минутча сақланади. 
Иссиқлик тарқалишини камайти-риш (иссиқ кийим кийиш) билан, бу вақтни 
маoлум даражада ошириш мумкин.
Болалик ва ўсмирлик ёшида эгилувчанликни ривожланти-риш осон 
бўлгани сабабли 10-15 ёшдагилардан бошлаб бу сифатни ривожлантиришни 
режалаштириш самара беради.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling