Кучни ривожлантириш методикаси ва воситалари. Кучни
ривожлантириш учун юқори қаршилик билан бажариладиган машқлардан
фойдаланилади. Улар икки гуруҳдан иборат:
1. Таш и
аршилик билан бажариладиган машқлар. Қар-шилик
сифатида жисмлар вазни (гирлар, тошлар, штанга ва бошқалар), рақибининг
қаршилигидан, ўзига ўзининг қарши-лиги, бошқа жисмлар қаршилигига
(пружинали эспандерлар, резинали бинт, махсус мослама станоклар) ташқи
муҳит қарши-лиги (қумли йўлкада, қалин қорда югуриш ва бошқа-лар)дан
фойдаланилади.
2. Индивиднинг ўз танаси огирлигини енгиш билан бажариладиган
машқлар (таяниб ётиб қўлларни тирсакдан букиш). Куч билан бажариладиган
ҳар қандай машқлар ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. Огирлик
билан бажарила-диган машқларнинг қулай томони шундаки, улар ёрдамида
ҳам йирик, ҳам майда мускуллар гуруҳига таoсир этиш осон ва уларни
дозалаш қулай. Салбий томони шундаки, тезлик – куч талаб қиладиган
характердаги ҳаракатлар тартиби тез бузилади (айниқса огирлаштириб,
вазминлигини ортириб, малол келиши тезлашадиган машқларда), дастлабки
ҳолатда мускул таранглиги бир хил (статик ҳолат) ушланадиган машқларда,
машқнинг ташкилланиши қийинлиги (махсус жиҳознинг кераклиги, метал
жиҳознинг шовқини ва бошқалар) кўзга ташланади. Ўз-ўзига қаршилик
кўрсатиш билан бажариладиган машқларнинг қулай-лиги шундаки, қисқа
вақт ичида катта дозада нагрузка бериш мумкин ва махсус жиҳоз ва
инвентарни талаб қилмайди, лекин мускуллар эластиклигининг тезда
йўқолишига олиб келади. Бундан ташқари, бу машқлар юқори нерв
таранглиги (зўри-қиши)да бажарилади, шунинг учун уларни соглом,
жисмоний тайёргарлиги талаб даражасида бўлган одамларга, ўз-ўзини
назорат қилиш тизимли олиб борилиши тавсия этилади.
Кучни ривожлантириш методлари. Мускул кучининг ортиши, асосан
уни ривожлантириш методларига боглиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |