Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


Куч оширилишининг узлуксизлиги ва бирин кетинлиги


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1207953
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi

Куч оширилишининг узлуксизлиги ва бирин кетинлиги. Бу қоида 
Нpютоннинг иккита (инерция ва тезланиш) қонунидан келиб чиқади. Энг 
катта куч ҳаракатни бошлаш учун, тинч (тургун) инерцияни енгиш учун 
керак бўлади.
Масалан, штангани кўкракка олишга ҳаракат бошлаш учун оёқнинг 
ва елканинг орқа мускулларидан, уларнинг кучидан фойдаланилади. 
Чунки уни тўхтатиш ёки тинч турган жисм энерциясини озгина бўлса-да, 
ўзгартириш учун яна қўшимча зўриқиш талаб қилинади. Аслида бу 
зўриқишдан машқ тезли-гини янада оширишда самарали фойдаланса 
бўлар экан.


Мабодо ядро туртишнинг қайсидир жойида ҳаракатнинг озгина 
секинлаштирилиши ёки ушланишига йўл қўйилса, олдинги ҳаракатнинг 
фойдали эффектидан маҳрум бўлиб қолиш мумкин. 
Ҳаракатларнинг узлуксизлиги ва давомийлиги техник тайёргарлиги 
юқори бўлган спортчиларда, айниқса улоқтириш, сакраш, сузишнинг барча 
турларида яққол кўзга ташланади ва ҳаракат самарасига таoсир қилади. 
Инсоннинг куч намоён қила олишдаги асосий фактор мускул 
зўриқиши, лекин унинг танасининг массаси (вазни) ҳам маoлум даражада 
ролp ўйнайди. Шунга кўра, абсолют ва нисбий куч деб ҳам фарқланади. 
Биринчисида инсоннинг танаси вазнини ҳисобига олмай, қандайдир бир 
ҳаракатда куч намоён қила олиши тушунилса, иккинчисида, унинг тана 
вазнининг ҳар бир килограммига тўгри келадиган қилиб намоён қилинадиган 
кучнинг меoёри тушунилади.
Кучни ўлчаш. Абсолют куч инсон динамометрияси кўрсаткичлари ва 
бошқаларга асосланиб, кўтара оладиган юк кучини намоён қила оладиган 
чегара тушунилади. Нисбийси эса абсолют кучнинг шахсий вазнига (тана 
огирлигига) нисбати билан ўлчанади. Вазни турли хил, лекин бир хил 
даражада шугулланганликка эга бўлганларда абсолют куч тана вазнининг 
ошиши орқали ортади, нисбий куч камаяди. Буни шундай тушуниш лозимки, 
тана вазнини қўшилиши билан унинг огирлиги мускул кучига нисбатан 
ортиб кетади. 
Қатор спорт турларида (масалан, улоқтиришда) ютуқ абсолют куч 
ҳисобигагина қўлга киритилади. Қайсики тана вазни чегараланадиган, вазн 
ҳисобига олинадиган турларда ёки тананинг кўп мароталаб ўрни 
алмаштирилиб туриладиган спорт турларида (масалан, гимнастикада) ютуқ 
нисбий куч билан қўлга киритилади. Кучнинг намоён бўлиши ҳаракатнинг 
биомеханик шароитига тўгридан-тўгри богланган: елка суягининг ва бошқа 
гавда ричагининг узунлиги, мускулларнинг физиологик-йўгон ёки 
ингичгалиги, чўзилувчанлиги, чайир ёки мўртлиги ва ҳ.к. ларида эoтиборга 
олинади. 



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling