Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1207953
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46
Bog'liq
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi

2.3. Тадқиқотларни ташкил этиш 
Тадқиқотлар тўрт босқичда ташкил этилди. Биринчи босқичда 
тадқиқотнинг илмий йўналишини аниқлаш бўйича иш олиб борилди. 
Адабиётлар таҳлил қилинди. Қидирув педагогик тажрибасини ўтказиш ва 
тадқиқотни ташкил этиш дастури ишлаб чиқилди (2011 йилнинг октябридан 
2012 йилнинг июнигача).
Иккинчи босқич Богот туманидаги касб-хунар коллежида 2011 
йилнинг ноябридан 2012 йил июнигача давом этди. Бу босқичда 2-3курс 
талабалар жисмоний сифатлари ривожланиши ҳолатининг йиллик
динамикаси устида тадқиқотлар ўтказилди. Мазкур тадқиқотлар асосида 
Богот туманидаги касб-хунар коллежида талабаларнинг асосий жисмоний
сифатлари орасидаги боғлиқликнинг дастлабки маълумотлари аниқланди. 
Олинган ахборотларнинг умумлаштирилиши ва таҳлили педагогик тажриба 
методологиясини янада объектив равишда шакллантириш имконини берди. 
Ҳудди шу даврда тадқиқотнинг вазифалари аниқланди, усулияти танлаб 
олинди ва синовдан ўтказилди. Бу босқичда биз анъанавий енгил атлетика ва 
спорт уйинларини табақалаштириш бўйича иш олиб бордик ҳамда педагогик 
тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш дастурини ишлаб чиқдик. 


Богот туманидаги касб-хунар коллежида талабаларни жисмоний 
тарбиялаш жараёнида анъанавий тарзда қўлланиладиган воситаларни
жисмоний сифатларни мақсадли ривожлантириш хусусиятига кўра 
аниқалаштириш Богот туманидаги касб-хунар коллежида тажрибали 
жисмоний тарбия укитувчилари томонидан амалга оширилди.
Учинчи босқич Богот туманидаги касб-хунар коллежида2011 
йилнинг сентябридан 2012 йилнинг май ойигача ўтказилди.Бу босқичда 
шакллантирувчи педагогик тажриба амалга оширилди. Педагогик 
тажрибанинг мақсади жисмоний сифатларни мақсадга йўналтириб 
ривожлантиришнинг хусусиятлари тўғрисида энг объектив ахборот олишдан 
иборат эди. Педагогик тажрибанинг усулияти ва режалаштирилиши 3 бобда 
баён этилган. 
Бутун тадқиқот даври давомида илмий-услубий адабиётлар устида 
узлуксиз ишланди, Богот туманидаги касб-хунар коллежи укитувчиларнинг 
илғор тажрибалари ўрганилди, шунингдек, Богот туманидаги касб-хунар 
коллежида талабаларнинг жисмоний тарбия жараёни устидан педагогик 
кузатувлар олиб борилди. 
Тўртинчи босқичда (2011 йил июн 2012 йил апрел) тадқиқот 
материаллари умумлаштирилиб, диссертация иши ёзилди. Тадқиқотлар 
ўтказилаётган вақт мобайнида 2 та илмий иш эълон қилинди.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling