Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1207953
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46
Bog'liq
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi

Максимал зўри иш методи, яoни меoёрдаги ёки меoёрга яқин 
огирликларни кўтариш (ўз вазнининг 90-95%), нерв мускул аппаратининг 
максимал сафарбарлиги ва мускул кучининг кўп бўлмасада ортишини 
таoминлайди. Аммо бу юқори даражадаги нерв-психик зўриқиши билан 
боглиқ, айниқса, ўқувчилар кучи-ни ривожлантиришда ноқулайлик 
тугдиради. Оз микдордаги қайтаришлар модда алмашинуви ва бошқа пластик 
жараёнларни йўлга қўёлмайди, натижада мускул массаси ортмайди. Бу метод 
машқ техникаси устида ишлаш учун қийинчилик тугдиради, чунки 
меoёридан ортиқ нерв-мускул тарангилиги нерв маркази-даги қўзгалишни 
генерализациялашишига ва ишга ортиқча мускул гуруҳларининг қўшилиб 
кетишига олиб келади. Ва ниҳоят, шуни ҳисобга олиш керакки, хатто етарли 
даражадаги тайёргарликка эга бўлган спортчиларнинг нерв системаси яхши 
ривожланмаган бўлса, меoёрига яқин бўлган нагрузкалардан фойдаланиш 
методи мускул кучининг ортишида меoёр бўлмаган нагрузкалар билан машқ 
қилиш методи берган фойдани ҳам бермайди. 
Меoёрга я ин бўлмаган (оз зўри иш талаб илинадиган) нагрузка билан 
маш илиш методида катта ҳажмда иш бажариш мумкин. Бу модда 
алмашинувида маoлум ўзгаришларга сабаб бўлади ва ўз навбатида, мускул 
массасининг ортишига олиб келади. Кучли зўриқишсиз юклама билан 
бажариладиган машқлар ҳаракат техникасини аниқ назорат қилиш имконини 
беради, айниқса, бу янги ўрганувчи шугулланувчилар учун қулай. Ўртача 
нагрузка тренировка жараёнининг бошлангич этапларида катта бўлмаган 
юқори тикланишни ва қувват манбаларини қўзготади, қайсики, улар 
ҳисобига сифатнинг бир оз ўсганлиги кўзга ташланади. Айниқса, янги 
ўрганувчиларнинг шикастланишлари олди олинади. Шунинг учун меoёрга 
яқин ва ўртача нагрузка билан куч талаб қиладиган машқларни бажариш 
кучни ривожлантиришнинг асосий методи ҳисобланади. 
Жисмоний тайёргарликнинг ортиши билан кўпроқ, меoёрдаги ва меoёрга 
яқин огирликлардан фойдаланилади.


Меoёрга етмаган зўриқишни қўллаш ўз камчиликларга эга. Энергия 
сарфлашда меoёрдан ортиқ мускул бутунлай бажара олмай қоладиган 
даражада ишлаш самара бермайди. Кучни ривожлантириш нуқтаи назаридан 
айтарли аҳамиятга эга бўлади-гани асосан охирги ўринишлар бўлиб, толиқиш 
ҳисобига ўта зўриқиш сусаяди, ишга кўпроқ ҳаракат бирлиги қўшила боради 
ва кўтарилаётган огирлик меoёрига яқин бўла бошлайди. Лекин бу 
уринишлар ярим шарлар пўстлоги функциясининг сусайган-лиги фонида 
(ҳолатида) 
бажарилади. Бундан ташқари, такрор-лаш сонини кўп 
маротабалилиги 
шугулланувчиларда 
бефарқли-ликни 
уйготади 
ёки 
фаолиятга муносабати салбийлашади, албатта, улар машқ самарасининг 
пасайишига олиб келади. 
Ўқувчиларнинг ёшига хос хусусиятлар ўзгариши билан боглиқ куч 
машқларидан машгулотларда, айниқса, дарсларда фойдаланиш имконияти 
чегарилланган. 
Кичик 
ва 
ўрта 
мактаб 
ёшида 
шахсий 
кучини 
ривожлантиришни ўта ошириб юбормас-лик лозим. Машқлар тезлик кучини 
ривожлантиришга 
йўнал-тирилса 
машқдаги 
статик 
компонентлар 
чегараланишини аҳа-мияти муҳимдир. Лекин уни бутунлай чиқариб ташлаб 
бўлмайди, чунки статик ҳолатларни қўллаш, айниқса, қоматнинг тарбия-
лашнинг етакчи воситалари ҳисобланади ва уни қўллаш Самара-лидир. Ёш 
ўтиши билан бу машқлар кенгрок қўлланилади. Лекин албатта нафас 
олишнинг назорати кучайтирилиши керак. Чунки нафасни зўриқиш пайтида 
узоқроқ ушлаш, айниқса, қизларда салбий таoсирга олиб келиши, ҳатто 
уларнинг хушдан кетиб қолишларидек ҳолатлар содир қилиши мумкин.
Мактабда куч тайёргарлигини олиб боришдаги асосий вазифа тананинг 
орқа 
ва 
қориннинг 
томонини 
йирик 
мускула-лари 
гуруҳини 
ривожлантиришга йўналтирилиши, чунки қомат-нинг шаклланиши шу 
мускулларга боглиқ. Ривожланмайдиган мускул гуруҳлари тананинг 
қийшиқ мускуллари, ҳаракат таянч аппарати мускуллари, соннинг орқа 
томони мускуллари ва ҳоказоларни ривожлантириш. «Алпомиш» ва 
«Барчиной» тести талаб нормалари таркибига киритилганлиги бежиз эмас. 


Кучни ривожлантиришнинг типик воситалари: 7-9 ёшда жисмлар билан 
умумий ривожлантирувчи машқлар, қийшиқ ўрнатилган гимнастика 
скамейкаларига тирмашиб чиқиш, гим-настика деворидаги машқлар, 
сакрашлар, улоқтиришлардир; 10-11 ёшдагилар учун катта мускул 
таранглиги талаб қилинадиган жисмларни кўтариш билан умумий 
ривожлантирувчи машқлар (тўлдирма тўплар, гимнастика таёқлари ва ҳ.к.)да, 
уч усул билан вертикал канатга тирмашиб, енгил жисмларни улоқтириш ва 
бошқалар; 14-15 ёшда - тўлдирма тўплар, катта огирликка эга бўлмаган 
гантеллар, канат (аргамчи) тортишдек куч талаб қила-диган машқлар, 
тортилишлар, қўлда тик туриш ва бошқалар. Тўгри ўсмирларда 
огирлаштириш максимал вазнга нисбатан 60-70%ни ташкиллаши лозим, 
бундан ташқари, машқларни мускул тўла бажара олмай қолгунгача бажариш 
бу ёшдагиларда қатoиян таoқиқланади. 
Қизлардан 13-14 ёшдан бошлаб талаб қилинадиган нагрузка болалар 
учун талаб қилинадиган нагрузкага нисбатан ўз танасиниг максимал вазни 
атрофида бўлиши, кўпроқ локал ҳолда мускул гуруҳларига куч машқлари, 
ташқи огирлаштирувчи сифатида гимнастика предметлари ёки огир бўлмаган 
жиҳоз-лардан фойдаланиш тавсия этилади.
Кучни ривожлантиришда мускул зўриқиши кўлами (тирик организм 
содир қиладиган) икки факторга боглиқ: а) орқа миянинг олдинги шоҳчалари 
мотонейронларидан мускулга бора-диган импулpслар; б) шартли равишда – 
мускулни ўзининг реак-тивлиги, яoни маoлум қўзголишларда жавоб бериш 
кучи. Мускулни реактивлиги уни физиологик кўндаланги, толаси йўгонлиги, 
уни қўзгала олиши даражаси ва бошқа тўзилишидаги бир қанча 
хусусиятларига, марказий нерв системасига, трофик адреналин-симпатик 
тизими орқали амалга ошириладиган таoсирига ва шу дақиқадаги мускул 
узунлиги ва бошқа ҳолатлар, факторларга ҳам боглиқ. Мускул зўриқиши 
даражасини зудлик билан ўзгартиришда унга келадиган эффектли 
импулpслар характери етакчи механизмлардан бири ҳисобланади.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling