Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/36
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1468165
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari

Отаниёз Хўжаниёз ўғли Ниёзий 1844 йилда Хоразм вилоятининг 
ҳозирги Шовот туманидаги Бўйрачи қишлоғида туғилган. Унинг отаси 
Хўжаниёз Бобониёз ўғли ўз даврининг теран фикр, илмга эътиқодли, адабиёт 
ва санъатга ихлосманд кишиси бўлган. Шунинг учун ҳам у ўғлининг илм 
олиши, яхши тарбия кўриб вояга етиши учун жиддий уринган. Отаниёз ҳам 
отасининг умид ва ишончларини тўла оқлайдиган даражада лаёқат соҳиби 
бўлган. Бошланғич таълимни ўз қишлоғида олгач, у Хивага келиб, Арабхон 
мадрасасида таҳсил кўради, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаб, 
маърифат аҳли орасида эътибор топади. Отаниёз Хивада 18 йил яшаб, бадиий 
ижод ва илм билан шуғулланади, охунлик мақомига эришади, сўнгра 
Бухорога келиб, етук уламолар, фиқҳ илми билимдонларидан таълим олади. 


82 
Унинг бу хусусдаги нуфуз ва обрўси эл орасида кенг тарқалган бўлиб, 
шулардан бири кексалар тилидан ёзиб олинган: «Бухорои шарифда таҳсил 
кўриб қайтган Отаниёз охун илмда беназирлиги билан ном чиқаради. 
Хоразмлик бойлардан бири ўғлини Бухорода ўқитиш ниятида Отаниёз охун 
таҳсил кўрган мударрис ҳузурига олиб боради ва мақсадини изҳор қилади. 
Шунда мударрис: «Илм излаб узоқ йўл босиб, ўғлингизни Бухорога 
келтирибсиз. Биздаги илмнинг барчасини Отаниёз қора деган йигит 
(охуннинг лақаби) Хоразмга олиб кетди. Дарё Хоразмга қараб оқди. 
Фарзандингиз ундан баҳраёб бўлсин», деган экан. Шунингдек, Отаниёз охун 
араб ва форс тилларини ўрганиб, риёзиёт, нужум, санъат ва бошқа фанлардан 
ҳам яхши хабардор бўлган. Бобожон Тарроҳ ҳам бу фикрни таъкидлаб 
ёзишича, «У эски мактабни тўлиқ битказиб, мадраса таълимини ҳам тўлиқ 
олғон. Соз илмига қизиқиб, Полвон Мирзабошининг олти мақомига ярим 
мақом қўшишда Мирзога ёрдамлашғон»
78
.
Хивада мадрасада таҳсил олиш йиллари Отаниёз учун чинакамига ўқиб-
ўрганиш, илм ва бир неча шарқ тилларини қунт билан эгаллаш даври бўлган. 
Лаффасий «Тазкираи шуаро» сида бу хусусда мулоҳаза юритиб дейди: 
«Отаниёз отасининг ризолиги бирлан Хивага келиб, илм таҳсили учун 
мадрасада истиқоматлар қилиб, ончалиғ риёзатлар кўриб, ўзининг 
қобилиятлилиги орқасида бир неча муддатлар меҳнатлар кўриб, хатми китоб 
қиладур. Аммо Ниёзийким Отаниёз қора мулаққаблиғ бўлуб, ондағ хушхат, 
хушхон бўладурки, замон Арасту Афлотунлари Ниёзийнинг қалам рахшин 
чобукворлиқ билан, варақлар саҳифаи саҳросида хушрафторлик билан 
суришига мусаллам қилиб, ангуштларин ҳайрат дандонлари билан тишлаб
алҳазар қилур эдилар»
79
.
Дарҳақиқат, Ниёзий фақат илми билан эмас, хушхатлиги билан ҳам тез 
довруғ таратади. Бундан хабар топган Муҳаммад Раҳимхон уни ўз саройига 
чорлайди ва унга ўз девонхонасининг биринчи котиблиги вазифасини 
78
Бобожон Тарроҳ Азизов-Ходим. Хоразм навозандалари. –Т: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат 
нашриёти, 1994, 65-б. 
79
Лаффасий. Тазкираи шуаро. –Урганч: Хоразм, 1992, 103-104-бетлар. 


83 
топширади. Шу билан баробар Ниёзийни Абдуллахон мадрасасига мударрис 
этиб ҳам тайинлайди. У мансабдор ва мударрис бўлишига қарамасдан, 
ўзининг оддийлиги, камтарлиги, айниқса, халқ билан, муомала-
муносабатидаги табиийликни сира бой бермаган эди. Бобожон Тарроҳ 
айтмоқчи, «Ўрта бўйли, соқоли мошгуруч, хушбичим, доно» бу одамнинг 
«халқ билан армойиши» ва илм аҳли билан алоқаси ҳамиша яхши бўлган
80
.
Хуллас, Хивадаги Арабмуҳаммадхон, Муҳаммад Аминхон, Шерғозихон 
ва бошқа мадрасаларда замонасининг етук охундлари Оллақули охунд, 
Муҳаммад Ёқуб охунд, Муҳаммад Шариф охунд, Муҳаммад Юсуф охунд, 
Муҳаммад Ризо охун каби замонасининг етук олимлари ёшларга таълим-
тарбия бериб, маориф ва маданият равнақига самарали ҳисса қўшдилар.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling