Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/36
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1468165
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36
Bog'liq
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari

Худойберган охунд – Ожиз 1837 йилда туғилган бўлиб, Низомиддин 
Хотибнинг ўғлидир. У ёшлигида Урганч, кейинчалик Хиванинг Сайид 
Шоликарбой мадрасасида таълим олгач, ана шу мадрасада имом ва 
мударрислик вазифасида ишда қолдирилди. Орадан бир оз вақт ўтгач, 
Муҳаммад Аминхон мадрасасига мударрис бўлади ва Ожиз тахаллуси билан 
Ферузга пайров шеърлар яратади. 
Ожиз – Худойберган Хивақий «Мишкот ул-масобиҳ» асарининг III-IV 
жилдларини, «Канз ул-Ибод фи шарҳ ил-аврод» («Аврод тунги ибодат шарҳи 
тўғрисида») деган китобларни ўзбек тилига таржима этган. 
Ожиз хушовоз хонанда ва мусиқашунос бўлиб, олти ярим Хоразм 
мақомини тўлалигича билган ва маҳорат билан ижро этган. Ожиз Феруз 
вафотидан кейин Хиванинг қозикалони вазифасида ишлаб, адолат билан иш 
юритди. У 1919 йилда 82 ёшида Хивада вафот этган. 
Муҳаммад Шариф охунд – Ҳақирий қози Муҳаммад Каримнинг ўғли 
бўлиб, Оллоқулихон мадрасасида охунлик қилган. У эски мактаб, сўнгра 
мадраса таълимини олиб, ўта илмли киши бўлиб етишади. Тўрткўлда 10 йил 
қозилик вазифасида ишлади. Кейинчалик ғазал, мухаммас, рубоийлар ёзиб, 
Феруз саройидаги мушоираларда фаол иштирок этган. У Урганчда вафот 
этган.
Юсуфий 1860 йилда Хиванинг Ичон қалъасида Муҳаммадризо қушбеги 
маҳалласида Муҳаммад Амин Халифа оиласида дунёга келган. У мадрасани 
тугаллагандан сўнг, Феруз томонидан имтиҳон қилингач, ундаги билим ва 
оқилона фикр-мулоҳазалар туфайли Кўҳна Урганчга қози вазифасига ишга 
юборилди. Тўққиз ойдан сўнг Юсуфий Хивадаги Тўрамурод тўра 
мадрасасига мударрислик вазифасига ишга таклиф этилади. Ана шундан 
бошлаб, у шеърият билан шуғулланиб, ғазал, рубоий, мухаммаслар ёзиб, 


80 
саройдаги шеърий мубоҳасаларда актив иштирок этади. У «Девони Юсуфий» 
номли бир китоб тартиб беради. 1918 йилда 58 ёшида вафот этади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling