Раҳимқулихон мадрасаси. Мадраса Хивада 1843-1845 йилларда хонлик
қилган Раҳимқулихон томонидан Дешон қалъада, Полвон дарвоза олдидаги
Сайид Ниёз Шоликорбой мадрасаси ва масжиди қаршисида қурилган.
Мадраса инқилобдан кейин бузилиб кетиб, ҳозирги вақтда бозор ҳудудига
қўшилиб кетган, мадрасанинг ташқи кўриниши эски фотосуратларда олд
томони икки қаватли, пештоқи баланд ён томонларида икки гулдастаси бор,
мадрасани ички томони бир қаватли, трапециясимон қилиб қурилган.
Дарсхона, масжид, кутубхона қисми балхий типда бостирилган, пештоқи
мовий, оқ кошинлар билан безатилган. Лекин бу мадраса тўғрисида исбот
талаб қиладиган баъзи бир фикрлар ҳозирда долзарбдир. Масалан, Ичан
қалъадаги Табиат музейи жойлашган мадрасани олимлар ҳозирги
кунларимизгача Абдуллахон (1855 йил 6 ой хонлик қилган) номини
абадийлаштириш учун онаси томонидан қурилган деб ўз рисолаларида
ёзишади
69
.
Бу Сайид Шоликарбой масжидига қўш қилиб қурилган мадраса
Шўролар даврида йиқилиб кетган. Раҳимқулихоннинг Исо тўра исмли ўғли
бўлган, у маълум муддат Тошҳовуз шаҳрида ҳоким бўлган ва ўз номига
Паҳлавон Маҳмуд мақбараси яқинида «Мозори Шариф» номли кичик бир
мадраса қурдирган. Бу тўғрида эл ўртасида шундай бир ривоят юради.
Эмишки, Исо тўра ҳаж кажавага ўтқазиб ҳажга обориб келишади, юртига
келиб бўлиб ўтган воқеаларни хонга айтади. Муҳаммад Раҳимхон соний Исо
тўрага ҳажга риёзат чекиб боришади дейди. Бир оз вақт ўтиб Исо тўра яхши
тайёргарлик кўриб, яна ҳаж сафарига отланади. Ҳаждан қайтишда Исо тўра
Мозори Шариф шаҳрида касалланиб қолади, касалдан турган шаҳзода
Хивага келиб ушбу шаҳар шарафига ўз авлоди учун кичик бир мадраса
қурдирган.
70
69
Бобожонов Д., Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. – Хива: Хоразм Маъмун академияси нашриёти.
2008, 81-
б.
70
Ўша манба, 81-б.
70
Do'stlaringiz bilan baham: |