Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/36
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1468165
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36
Bog'liq
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari

Хуржун мадрасаси. 1835 йилда Оллоқулихон мадрасаси қурилиб 
тамомлагандан сўнг, Хўжамбердибий мадрасаси бузиб ташланади ва ўрнига 
бошқа бино тикланади. Хўжамбердибий мадрасаси 1688 йилда шаҳар 
дарвозаси яқинига қурилган бўлиб, кичик ҳовли атрофига жойлашган 10-12 
ҳужра ва масжиддан иборат эди. Хўжамбердибий мадрасасининг фақат 
сақланиб қолган масжид ва унга ёндош хоналари ҳақида сўз юритиш мумкин. 
Масжид ҳажми ва безаги жиҳатидан оддий ҳужраларга ўхшаб кетади, лекин 
унинг квадрат плани, меҳроби, ғиштин муқарнасли гумбази бошқа 
ҳужралардан ажратиб туради. 
Янги мадрасанинг одатдагидан бошқачароқ тузилишига сабаб 
усталарнинг Оллоқулихон мадрасасига янги бинони мослаштиришга 
интилиши натижасидир. Оллоқулихон мадрасаси пештоқи олдига ўтиш учун 
Хўжамбердибий мадрасаси ҳужраларининг эски гумбазлари бузиб 
ташланади, пастқам деворлар тупроқ билан кўмилиши натижасида ҳовли 
саҳни иккига бўлиниб қолади. Шунинг учун ҳам кейинроқ мадраса 
«Хуржун» номи билан аталадиган бўлди. Эски пештоқ ҳам бузиб олиниб
унинг ўрнига бир гумбазли дарвозахона қурилган. Оддий бир гумбазли 
дарвозахонадан ҳовлиларга ва Оллоқулихон мадрасасига олиб борувчи йўлга 
ўтиш мумкин, ташқи томондан бу ерда яна бир мадраса бор деб бўлмайди. 
Унинг томи Оллоқулихон мадрасасининг улуғвор фасади олдида ўзига хос 
супа каби ўрин олган. 
Мадрасанинг ички планида тасодифий қисмлар кўп: деворлар қалинлиги 
0,5 дан 3 метргача, шимолий ва жанубий ҳовлилардаги ҳужралар эшиги 
равоқ ичига олинмаган, ҳужралари бир хил эмас. Мадрасани қуришда 
усталарнинг хизмати шундаки, улар асрлар ўтганига қарамай қурилишдаги 
гумбаз қўйиш каби қадимги усулларни такрорлаб, эски ва янги 
қурилишларни ягона иншоотга бирлаштирганлар ва бинога янгича кўрк бера 
68
Бобожонов Д., Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. –Хива: Хоразм Маъмун Академияси нашриёти. 
2008, 51-
б. 


69 
олганлар.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling