Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети


  Хива мадрасалари ва уларда таълим жараёни..................................42


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/36
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1468165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari

2. 
Хива мадрасалари ва уларда таълим жараёни..................................42
II 
боб бўйича хулоса……………………………………………………70 
 
III 
БОБ. Хива мадрасаларида кутубхоначилик ишлари ва 
мударрислар фаолияти……………………………………………………......71 
1. Кутубхоначилик ишлари………………………………………...........71 
2. 
Мударрислар фаолияти………………………………………..............77 
III 
боб бўйича хулоса…………………………………………………...83 
 
Хулоса............................................................................................................85 
 
Илова……………………………………………………………………......88 
 
Адабиётлар рўйхати....................................................................................96 
 

 
 
 



КИРИШ 
 
Мавзунинг долзарблиги. XX асрда ўзбек халқи тарихида рўй берган 
муҳим воқелик, шубҳасиз, давлат мустақиллигига эришиш бўлди. Истиқлол 
шарофати билан ўзбек халқининг асрий орзуси ушалиб, эътиқоди, урф-
одатлари қадриятлари ўз ўрнига қайтди. 
Республика тараққиётининг ўзбек халқига хос бўлган хусусият ва 
анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ўз ривожланиш йўлини танлаши, бой 
маданияти ва маънавиятини эъзозлаш, халқ истиқболига қаратилган миллий 
истиқлол мафкурасини тарғиб этиш, Ватан тарихини холисона ўрганиш ва 
тадқиқ қилишни ҳаётий зарурият даражасига кўтарди. 
Кейинги йилларда вилоятимизда тарихий обидаларга бўлган эътибор 
кундан кунга ривож топмоқда. Тарихий обидаларни қайта тиклаш, уларни 
экспонатлар билан бойитиш, аввалги меъморий услубни сақлаб қолган ҳолда 
кейинги авлодларга етказиш ҳар бир инсоннинг бурчидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг «Тарихий 
хотирасиз келажак йўқ» номли рисоласида Ўзбекистонда тарих фанининг 
ривожланиш йўллари ва асосий тамойиллари кўрсатилиб, унинг истиқболи 
аниқлаб берилган. Жумладан, асарда «Бизда довюрак, замонавий 
фикрлайдиган олимлар етишмайди. Тарих соҳасида меҳнат қилаётган олим, 
мутахассисларга мурожаат қилмоқдаман: Сизлар, миллатимизнинг ҳаққоний 
тарихини яратиб беринг, токи у халқимизга маънавий куч-қудрат бахш этсин, 
ғурурини уйғотсин. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш 
мумкин эмас… Шундай экан, ҳар бир тарихчи илмий изланишлар олиб 
бориш асносида ўтмиш тарихни ўрганмоғи, тарихий ҳақиқатни очиб бермоғи 
лозим деб ўйлайман»
1
, – 
дея алоҳида таъкидланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов Хива шаҳрининг 
2500 йиллигига бағишланган тантанали маросимида сўзлаган нутқида 
Хоразм ўлкасининг маданият ўчоғи, илм-фан маркази бўлиб келганлиги 
ҳақида шундай дейди: «Хоразм тарихи ўзбек давлатчилигининг асоси унинг 
1
Каримов И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998, 14 - 27-б. 



қудрати ва қадимийлигининг тасдиғидир. Хоразм ва Хива тарихи 
халқимизнинг ёзув, илм-фан, санъат, маданият ва маънавият соҳаларидаги 
юксалиш босқичларини ўзида мужассам этган»
2

1997 йил 20 октябрда Хива шаҳрининг 2500 йиллигини нишонланиши 
шаҳарнинг кўркига кўрк қўшди. Хиванинг Ичанқалъасидаги обидалар, 
жумладан, мадрасаларнинг қайтадан таъмирланиши ва уларнинг бой 
экспонатлар билан тўлдирилиши маданий-маърифий ҳаётдаги ўзгаришлардан 
бири ҳисобланади. 
Хива мадрасаларида таълим олган Мунис, Огаҳий, Баёний кабиларнинг 
етук алломалар бўлиб етишишида мадрасаларнинг ўрни беқиёс бўлганлиги 
тарихий ҳақиқатдир.
Бугунги кунда Хива мадрасаларининг деярли барчаси музейларга 
айлантирилди. Мадрасаларнинг узоқ йиллардан бери тарихий-меъморий 
кўринишини йўқотмасдан келиши Хивага сайёҳларнинг келишини 
кўпайтирмоқда. 
Магистрлик иши сифатида ҳанузгача махсус ўрганилмай келинаётган 
Хива мадрасаларида таълим тизими ва ўқитиш услублари масаласининг 
олиниши мавзунинг долзарблигини белгилайди. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling