8
келиб чиқади. Магистрлик диссертацияси ишидаги таҳлил ва хулосалар ўзбек
тарихшунослигида Хивадаги мадрасаларда таълим тизимининг ўзига хос
жиҳатларини тайин этиш ишига хизмат қилади.
Магистрлик диссертацияси ишининг амалий аҳамияти шу соҳада юзага
келадиган турли илмий ишларнинг юзага келишида, битирув-малакавий иши,
курс иши, реферат, мустақил ишлари ёзишда материал сифатида фойдаланиш
мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқотнинг хронологияси. Магистрлик
диссертацияси ишида
тадқиқот
объекти сифатида, асосан, XVII асрдан то
XX аср бошларигача
бўлган давр олинди.
Тадқиқотнинг методологик асоси ва методлари. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг ўзбек
давлатчилиги
анъаналарини тиклаш, халқимиз тарихини ҳаққоний ёритиш давлатимизнинг
келажаги учун катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган асарлари, маъруза
ва мақолалари, шунингдек, А. Сотлиқов, А. Абдурасулов, К. Худойберганов,
Б. Валихўжаев, М. Аҳмедов, М. Матниёзов, А. Аҳмедов, Ш. Воҳидов, Э.
Охунжонов каби олимларнинг илмий-назарий тадқиқотлари
магистрлик
диссертацияси ишининг методологик асосини белгилашга хизмат қилади.
Танланган мавзунинг хусусиятларидан келиб чиқиб тарихий-қиёсий
методдан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: