Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/36
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1468165
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36
Bog'liq
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari

1
288 ҳижрий (1871 м) йил. 
Иккинчи таърих
Бу мадрасага нигоҳ солган 
Дарҳол ҳақига анинг дуо дер. 
Девонбеги Боний бўлди анга, 
Они ҳама маъдани сахо, дер. 
Ҳам хайру саховатин эл алқаб, 
Таъриф этажакда бебаҳо, дер. 
Номики Муҳаммаду Ниёздур, 
Эл кўнглини олгач эл даҳо дер.
Бу пок бинога гар қиёс ким 
Излар эса, жаннати сафо дер. 
Илм аҳли барии бу ҳужраларни 
Чун, қасри беҳишти дилкушо дер. 
Огаҳий битиб анго, ки, таърих –
«Девонбеги сохт ин бино» дер
66

1
288 ҳижрий (1871 м) йил. 
65
Муҳаммад Ризо Огаҳий. Ой кетди, Офтоб келди (шеърлар). Форс тилидан Матназар Абдулҳаким 
таржимаси. –Урганч: Хоразм Маъмун Академияси нашриёти, 2002, 57-б.
66
Ўша манба, 58-б. 


67 
Матниёз девонбеги мадрасаси 1979 йилда ресторан, яъни овқатланиш 
шахобчасига айлантирилган.
Толиб Махсум мадрасаси. Мадраса Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II 
ва Исломхўжанинг мирзоси ҳамда яқин кишиси Толиб Махдум томонидан 
1910 йилда Исломхўжа мадрасасининг шимолий биқинида қад ростлаган. 
«Махдум (арабча-хизмат қилинувчи одам) – пир ва устозларга бериладиган 
лақаб. Одатда пир ва устозларга ўз муридлари ва шогирдлари хизмат 
қилишган. Махдумни баъзи жойларда пир, устоз ва уламоларнинг ўғилларига 
нисбатан ҳам ишлатадилар. Масалан;-нақшбандийлик тариқати шайхларидан 
Сайид Аҳмад Хожа ибн Сайид Жалолиддин Косоний Даҳбедий «Махдуми 
Аъзам» номи билан улуғланган. Баъзан «Махдум» сўзини «Махсим» деб 
нотўғри ишлатадилар. Хоразмда махдум сўзини ҳозирги вақтда бузиб 
талаффуз қилиб, «Махсим» деб арабча ва форсчани мукаммал билган ҳамда 
диний ва дунёвий билимларни мукаммал ўзлаштирган инсонларга ва 
уларнинг авлодларига айтадилар»
67

Мадраса асосан ҳуснихатчиларни тайёрлаган, шунингдек мадрасада 
дунёвий илмлар ҳам ўқитилган. Мадрасани хивалик усталар Худойберган 
ҳожи ва Қаландар Қўчимлар қуришган. Мадраса тўғри тўртбурчак тарҳли 
(18,8х16,55 м), атрофида бир қаватли ҳужралар жойлашган. Пештоқ 
шарафасига силлиқланган ғиштлар икки қатор қилиб терилган, данданаси 
яшил рангли кошин билан безатилган. Бош тарзидаги гумбазли миёнсарой 
(дарвозахона) орқали ҳовлига ўтилади.
Дарсхона ва масжид миёнсаройнинг икки ёнида жойлашган. Ҳовли 
(10,75х8,0 м) бурчакларидаги хоналарга эшик очилмаган. Атрофидаги 
ҳужралар томи балхи гумбазли, уларнинг олдини унча чуқур бўлмаган 
равоқлар эгаллаган. Ҳужраларга равоқлардаги эшиклар орқали кирилади. 
Мадрасанинг дарсхонаси ўрнига чорси хона (шимолий-ғарбий бурчагига) 
қурилган. Мадрасанинг пештоқига ҳижрий 1328 (1910) йил санаси ёзиб 
67
Бобожонов Д., Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. –Хива: Хоразм Маъмун Академияси нашриёти. 
2008, 51-
б. 


68 
қўйилган. Мадраса 1977 ва 2006 йилларда таъмирланган.
68

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling