Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/36
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1468165
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36
Bog'liq
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari

 
 
 
 
 


42 
2. Хивадаги мадрасалар ва уларда таълим жараёни 
Хивадаги Араб Муҳаммадхон, Шерғозихон, Оллоқулихон, Муҳаммад 
Раҳимхон соний мадрасалари мадрасаи олия мақомига эга бўлган 
мадрасалардир. Уларнинг довруғи Бухоро, Самарқанд, Қўқон ва Шарқнинг 
бошқа мамлакатларида маълум ва машҳур эди.
Хива тарихчилари Огаҳий ва Баёнийнинг берган маълумотига кўра, XIX 
аср ўрталарида Хивадаги мадрасалар сони 22 тага етган. XX аср бошларига 
келиб эса уларнинг сони 130 дан ошган ва 9300 талаба таҳсил олган. Масжид 
ва хонақоҳлар қошида 1500 дан ортиқ бошланғич мактаблар ишлаб турган. 
Уларда 45 минг ўқувчи ёшлар таълим ва тарбия олган. Мактаб ва 
мадрасаларда таълим тизими аввалги тартиб асосида давом этган. Бу даврга 
келиб таълим тизимида асосий эътибор исломий илмларга: Қуръони Карим, 
ҳадис, ислом ҳуқуқшунослиги каби илмларни ўргатишга қаратилади. 
Шунингдек, мадрасаларда тарих, адабиёт, мантиқ, фалсафа, мусиқа ва 
хаттотлик илми ҳам ўргатилган. Риёзиёт, астрономия, табобат ва бошқа аниқ 
фанлардан умумий тушунчалар берилган. 
Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигидан фарқли ўлароқ, Хива 
мадрасаларида ўқитиш кўпчилик ҳолларда туркий тилда, қисман араб ва 
форс тилларида олиб борилган. Исломий фанлар араб тилида бўлганлигидан 
араб тили ва грамматикасини ўрганишга кўп вақт ажратилган. 
Мадрасаларнинг тузилиши ўзига хос. Ҳар бир ҳужрада 2-3 талаба 
яшаган, барча ҳужра эшиклари ҳовлига қараб солинган ва ҳар бир ҳужрада 
ўчоқ ўрнатилган. Яшаш шароитлари нисбатан яхши ташкил этилган.
Мадрасаларда диний ва дунёвий илм берилган, айни пайтда кўнгилочар 
ўйинлар, шунингдек ашула айтиш ман қилинган. Мадрасаларда ўқиш 
муддати чегараланмаган бўлиб, айрим талабалар бир курсда 3-4 йил, 
айримлари эса 8-10 йиллаб ўқишган. Ўқиш эса уч курсда олиб борилган: 
«
адно» – бошланғич, «авсат» – ўрта ва «аъло» – охирги курс. Бошланғич 
курсда араб грамматикаси, мантиқ, шариат қоидалари, диний урф-одатлар
араб ва форс тилидаги адабиётлар ўргатилган. Қолган икки курс давомида 


43 
талабалар «тахсиб» (мантиқ), илоҳиёт, ҳуқуқшунослик ва бошқа фанларни 
қунт билан ўрганишган.
Ҳар бир мадраса бошқаруви қуйидагича тузилган: мадрасанинг имоми
муаззини, ўқитувчилари, фарроши, сартароши ва мешкобчиси бўлган. 
Мутаваллининг вазифаси – буюмлари ва вақф ерларидан фойдаланиш, охун 
ва муаллимларга маошни тўлаш бўлиб, улар ўқув ишига аралашмаганлар.
Муаллимларни «охунлар» ёки «мударрислар» дейишган. Илмли, 
ўқимишли кишилардан тайинланган мударрислар талабаларнинг билим 
олиши учун энг асосий жавобгар шахслар саналганлар. Катта мадрасаларда 
охунлар сони кўп бўлган.
Мадрасалар қуриб битказилиши билан хон томонидан уларга махсус 
вақф ерлари ажратилиб, барча мол-мулк шайхулислом томонидан 
муҳрланиб, қонунийлаштирилган. 
Мадрасага 15 ёшга тўлган ҳар бир мусулмон фарзанди, саводи ва 
иқтидори инобатга олинган ҳолда қабул қилинарди. Уларни «мулла» ёки 
«
толибул илм» деб атаганлар.
Машғулотлар жуда оддий усулга асосланган. Ҳар бир талаба махсус 
китоб мутоласи билан шуғулланган. Бир неча талаба ўзлари ўрганишга 
киришган китоб асосида охунлар ҳужрасига тўпланишар, уларнинг бири 
китобни ўқир, қолганлар кузатиб боришар, охун эса мазмунини тушунтириб 
берарди.
Хивада мадрасаларини тугатган талабалар имтиҳондан ўтишган. Бунинг 
учун хон томонидан махсус ҳайъат тузилар, унинг таркибига баъзида 
хоннинг ўзи, кўпинча валиаҳд, қозикалон (бош қози), қозиўрда (шаҳар 
қозиси) ва бир қанча уламолар киришарди. Имтиҳондан муваффақиятли 
ўтган талабаларга муфти, аълам, охун, мукаррир унвони бериларди. 
Битказувчилар илоҳиёт илмини мукаммал ўзлаштиришар, айни кезда 
дунёвий илмлардан хабардор бўлишарди. Хива мадрасаларини тугатган 
талабалар орасида шоирлар, муаррихлар, хаттотлар, олим ва фозил кишилар 
етишиб чиққани фикримизнинг далилидир.


44 
Мадрасаларга давлат хазинасидан ва хайрия ҳисобидан ҳам маблағ 
ажратилган. Хива тарихчиси, наққош Абдулла Болтаевнинг берган 
маълумотига қараганда, XIX аср ўрталарида Хива мадрасалари ва муқаддас 
жойларга вақф қилинган экин майдонларининг умумий ҳажми 170-175 минг 
танобни ташкил этган
45
. Энди Хивадаги мадрасаларга қисқача изоҳ бериб 
ўтамиз.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling