Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети


Тадқиқот ишининг мақсад ва вазифалари


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/36
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1468165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari

Тадқиқот ишининг мақсад ва вазифалари. Тадқиқот ишининг 
мақсади Хива мадрасаларида таълим тизими ва ўқитиш услублари қайтарзда 
олиб борилганлигини холис ва ҳаққоний ўрганишдан иборатдир. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз ўз олдимизга қуйидаги вазифаларни ҳал 
қилишни лозим топдик: 
– 
Ўрта Осиё мадрасалари ва уларда таълим жараёнига эътибор қаратиш; 
– 
Хоразм мадрасаларининг тарихий босқичларига диққатни қаратиш; 
– 
Хива хонликнинг илмий-маърифий маркази сифатидаги аҳамиятига 
тўхталиб ўтиш; 
– 
Хива мадрасалари ва уларда таълим жараёнига эътибор қаратиш; 
– 
мадрасалардаги  кутубхоначилик ишларига тўхталиб ўтиш; 
– 
мадрасалар мударрислари фаолиятига баҳо бериш; 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Хива мадрасаларида таълим тизими ва 
ўқитиш услублари изчил равишда илк маротаба махсус ўрганилаётганлиги 
магистрлик диссертацияси ишининг асосий илмий янгилигидир. 
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Магистрлик 
диссертацияси ишининг назарий аҳамияти ўша даврларда Хивада 
мадрасаларнинг таълим тизими ва ўқитиш услублари тадқиқ этилганлигидан 



келиб чиқади. Магистрлик диссертацияси ишидаги таҳлил ва хулосалар ўзбек 
тарихшунослигида Хивадаги мадрасаларда таълим тизимининг ўзига хос 
жиҳатларини тайин этиш ишига хизмат қилади. 
Магистрлик диссертацияси ишининг амалий аҳамияти шу соҳада юзага 
келадиган турли илмий ишларнинг юзага келишида, битирув-малакавий иши, 
курс иши, реферат, мустақил ишлари ёзишда материал сифатида фойдаланиш 
мумкинлиги билан белгиланади. 
Тадқиқотнинг хронологияси. Магистрлик диссертацияси ишида 
тадқиқот объекти сифатида, асосан, XVII асрдан то XX аср бошларигача 
бўлган давр олинди.
Тадқиқотнинг методологик асоси ва методлари. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг ўзбек давлатчилиги 
анъаналарини тиклаш, халқимиз тарихини ҳаққоний ёритиш давлатимизнинг 
келажаги учун катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган асарлари, маъруза 
ва мақолалари, шунингдек, А. Сотлиқов, А. Абдурасулов, К. Худойберганов, 
Б. Валихўжаев, М. Аҳмедов, М. Матниёзов, А. Аҳмедов, Ш. Воҳидов, Э. 
Охунжонов каби олимларнинг илмий-назарий тадқиқотлари магистрлик 
диссертацияси ишининг методологик асосини белгилашга хизмат қилади. 
Танланган мавзунинг хусусиятларидан келиб чиқиб тарихий-қиёсий 
методдан фойдаланилди. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling