Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
-МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТДА АХБОРОТ ИЗЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
6-МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТДА АХБОРОТ ИЗЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ1. Илмий ахборот тушунчасиОбъектни кузатишдан олинган бирламчи мушоҳадали ахборот матнда қайд қилингандан кейин иккиламчи ёзилган ахборотга айланади. Кейинчалик бу ахборот таҳлил қилинади, тадқиқот жараёнида қайта ишлаб чиқилган, мавжуд назарий тасаввурлар доирасида умумлаштирилади. Олинган янги натижа компьютер сайтларига ўтказилади, илмий нашрларда чоп этилади. Ахборот тизимига ўтказилган тадқиқот натижалари илмий ахборотга айланади. Фаолиятни қайси тури бўлмасин, барчаси ахборот қабул қилиш ва қайта ишлашга асосланган. Инсоният, у бунёд этган ижтимоий тузилмалар ахборот манбалари ва оқимлари билан ўралган. Демак, биз ўзимиз яратган ахборот оламида яшаймиз. Бу оламни биосфера, неосфера ва техносферадан фарқ қилиш учун «информосфера» деб атайдилар. Ахборотни ўзи нима? Кибернетика фани асосчиси Н.Винер ахборот материя ҳам эмас, энергия ҳам эмас, ахборот бу ахборотдир, деган эди. Бу таъриф ахборотни ўзига хос ходиса эканлигига ишора қилади холос, лекин бу ўзига хослик нимадан иборат бўлишини кўрсатмайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ахборот моҳиятан ўз-ўзини ташкил қилувчи тизимларнинг (жонзот, инсон, жамият, ижтимоий тузилмалар ва бошқалар) функционал хоссаси, яъни фаолият кўрсатиш воситаси бўлиб, шу хосса орқали тизимларда ҳаракат, ўзгариш, ўзаро таъсир, ўз-ўзини тиклаш, алоқа ва мулоқот қилиш каби фаоллик турлари амалга оширилади. Ўз-ўзини ташкиллаштирадиган тизимлар учта фундаментал асос – мода, энергия ва ахборотдан фойдаланиш орқали турли функция ва амалларни бажарадилар. Жамиятда ишлаб чиқариладиган ахборотлар мажмуаси ижтимоий ахборот, деб аталади. Ижтимоий ахборотни бир кўринишини илмий ахборот ташкил қилади. Фан тизимида қўлга киритилган янги натижалар матнда қайд қилиниб, илмий нашрларда чоп этилади, алоқа канали ёки интернетга узатилгандан кейин илмий ахборот айланади. Ахборот билишни заминида туради. Ахборотда билим, аниқроғи унинг мазмуни ифодаланади, алоқа каналида бир субъектдан бошқасига етказилади. Шундай қилиб, алоқа каналида билим ахборотга айланади. Мулоқатни иккинчи субъекти истеъмолчи сифатида ахборотни қабул қилади, уни ўқиб, англаб билимга айлантиради. Айрим адабиётларда «ахборот» ва «билим» тушунчалари айнанлаштирилади. Ваҳоланки, билим ахборот эмас, у онгдаги образлар, тушунчалар ва тасаввурлардан иборат бўлиб, нутқда, алоқа каналида ахборотни мазмуни бўлиб қолади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling