Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Илмий тадқиқот мавзуси. Мавзу самарадорлигини баҳолаш


Download 1.91 Mb.
bet24/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

3. Илмий тадқиқот мавзуси. Мавзу самарадорлигини баҳолаш
Муаммонинг таркибий қисмини илмий тадқиқот мавзуси ташкил қилади. Мавзулар орқали илмий муаммо масалаларга бўлиниб кетади.
Мавзуни ўзи нима? Мавзу илмий тадқиқотнинг маълум соҳасини қамраб оладиган, бир-бутун мазмунга эга бўлган масаладир. Илмий муаммо изланиш даражаси ва миқёсига қараб бир қатор мавзулар ва масалаларга бўлиниб кетар экан, ҳар бир тадқиқотчи олдида мавзуни танлаш вазияти пайдо бўлади. Бунда изланувчи биринчи навбатда эътиборини мавзуни долзарблиги, янгилиги, нақадар унда қизиқиш ўйғотганлиги каби хислатларга қаратиши керак.
Мавзуни танлаш масаласига батафсилроқ тўхталадиган бўлсак, қуйидаги методологик қоидаларга риоя қилиш керак.

  1. Мавзуни долзарблиги, яъни унинг назарий ва амалий аҳамияти замон талабига мос келишини, ижтимоий ва илмий вазифаларни бажаришга қаратилганлик даражасини аниқлаш лозим.

  2. Мавзуни янгилиги. Мавзуда мужассамланган масала, масалани бирон-бир томони умуман ишланмаган бўлади, бундай вазиятда изланиш объекти ва предмети, ишлатиладиган усул, восита, маълумотлар базаси, олинган натижа ҳам янгилиги билан ажралиб туради.

  3. Мавзу илмий жамоа олиб бораётган тадқиқот йўналишига мос келиши лозим. Шу билан бирга фанда илмий мактаб ёки йўналишлар монопологиясига йўл қўймаслик керак. Монополия ҳолати ғоялар рақобатига ғов бўлади, назарий ва услубий кўпхилликка йўл қўймайди.

  4. Мавзунинг муҳим хислатини илмий тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга, фанга, ўқув жараёнига тезлик билан татбиқ қилиш имконияти ташкил қилади.

  5. Мавзу аҳамияти муҳим меъёрий кўрсаткич сифатида илмий тадқиқот салоҳияти даражасини намойиш этади.

  6. Тадқиқот мавзуси долзарблиги, янгилиги ва аҳамиятининг объектив кўрсаткичини жиддий журналларда муаммо йўналиши бўйича чоп этилган мақолалар сонидан ҳам билиш мумкин.

  7. Мавзуни аҳамияти, долзарблиги ва истиқболини белгилашда эксперт баҳолаш усулига мурожаат қиладилар. Экспертлар (7-10 киши) баллар шкаласидан фойдаланиб, қўйилган муаммо аҳамияти, янгилиги, татбиқ қилиниши коэффициентини чиқариш йўли билан мавзуни баҳолайдилар.

Тадқиқот муаммоси ва танланган мавзу салоҳиятини оширадиган омил илмий бахс, муҳокама ва танқиддир.
Бахс жараёнида ҳал этилмаган масалалар очилиб қолади, саёз, аҳамияти йўқ муаммо тадқиқот доирасидан чиқарилади (ва аксинча, изланиш соҳасига киритилмайди), тадқиқот энергеяси самарали натижага йўналтирилади.
Мавзу самарадорлигини баҳолаш. Мавзуни муҳим томонини олинган натижаларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш тезлиги ва кўлами ташкил қилади. Мавзуни бу хислати тадқиқот самарадорлигини белгилайди.
Тадқиқот мавзусининг самарадорлиги бир қатор иқтисодий, ижтимоий ва илмий кўрсаткичларда ифодаланади. Мавзу танлангандаёқ бўлажак изланишнинг долзарблиги, асосланганлиги, ижтимоий, назарий, амалий (технологик) аҳамияти ҳисобга олиниши керак.
Танланган мавзу самарадорлиги биринчи навбатда олинган натижанинг ижтимоий ишлаб чиқариш (корхона ва муассасаларда) ва истеъмол қилиш (ўқув жараёни, тадқиқот ва ахборот ресурс марказлари) соҳаларида қўлланилиши миқёси билан ўлчанади. Қўлга киритилган натижа қанчалик кенг ва кўп миқёсда тадбиқ қилинса унинг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади.
Иқтисодчилар мавзу ва олинган натижа самарадорлигини аниқловчи формулани ишлаб чиқишган:
Rн =

Бу ерда Rн – куталаётган натижа коэффициенти
Ин – иқтисодий натижа
Хт – тадқиқот учун кетган харажат
Иқтисодий кўрсаткич танланган мавзу истиқболини белгилайдиган муҳим талабдир. Лекин фундаментал ва назарий изланиш соҳаларида, масалан:
-математикада бирон-бир алгебраик ёки топологик теоремани исботлаш;
-физикада элементар заррачаларни гуруҳлаштириш ва таснифлаш масаласи;
-биологияда популяцияцион эволюция назарияси;
-адабиётшуносликда бадиий усулни ўрганиш муаммоси;
-социологияда ижтимоий харакатчанлик динамикаси масалалари ва бошқаларда иқтисодий натижа кўрсаткичи етарли эмас, у фақат тахминий мулоҳаза шаклини олиши мумкин. Шу боис,фундаментал разарий йўналишларда юқорида қайд этилган экспертли баҳолаш усулидан фойдаланадилар.
Экспертли баҳоловчилар сифатида у ёки бу соҳада тан олинган йирик мутахассислар фаолият кўрсатиб, улар мавзу ва кутилаётган натижа самарадорлигини аниқлайдилар.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling