Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МАВЗУCИНИ АСОСЛАШ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Саволлар ва вазифалар
Билиш инсонни фаолиятида қандай ўринни эгаллайди? Билишни турларга бўлинишини сабаби нимада? Илмий билиш қандай хислатлари билан ажралиб туради? Илмий тадқиқот нима? Илмий тадқиқотни келиб чиқишини сабаби нимада? Илмий тадқиқот илк бор қаерларда вужудга келган? Илмийлик мезонлари қандай хислатлардан ташкил топган ва улар нима учун керак? Илмий тадқиқот қандай турларга бўлинади ва бўлинишни асосида нима ётади? Илмий тадқиқот структурага эгами? Бу қандай структура? Илмий билишни қандай даражалари мавжуд? Эмпирик билиш қанақа даража, унинг хусусияти нимадан иборат? Назарий билиш қандай амалга ошади, қандай натижа қўлга киритилади? «Илмий билиш шакллари» тушунчаси нимани билдиради? Муаммо нима, ижодий томони нимадан иборат? Тадқиқотда ғоя қандай функцияни бажаради? Қандай вазиятда ва нима мақсадда гипотеза ишлаб чиқилади? Илмий гипотеза ривоятдан нима билан фарқ қилади? Тадқиқотда назария қандай вазиятларни бажаради? Назарияни таркибига нималар киради? 5-МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МАВЗУCИНИ АСОСЛАШ МЕТОДОЛОГИЯСИ1. Илмий йўналиш ва унинг структурасиҲозирги замон фан мураккаб тизимлар, унсурлар ва кўп босқичли фаолият турлари комплексини ташкил қилиб, унинг ядроси бўлган илмий тадқиқотни ўзи ҳам бир қатор структуравий эпистемологик (билишга доир) бирликларга бўлинади. Хусусан, илмий тадқиқотда йўналиш, мақсадли дастурий изланиш комплекси, муаммо ва мавзуни фарқлайдилар. Илмий йўналиш фаннниг маълум тармоғида илмий жамоа томонидан олиб борилаётган, бирон-бир йирик фундаментал ёки назарий-технологик муаммони хал этишга бағишланган илмий тадқиқот соҳасидир. Фанда соҳавий бўлиниш нисбатан мустақил илмий изланиш тармоқларини ҳосил бўлишига олиб келади. Масалан психологияда умумий психология, амалий психология, мухандислик психологияси, ёшлар психологияси ва бошқалар. Фаннинг тармоқларга бўлиниши асосида тадқиқот предмети доирасидаги янги ўрганилмаган масалаларни киритиш, олинган натижаларни эса амалиётга кенг татбиқ қилиш зарурияти ётади. Фан тармоқларида кадрлар, илмий ва технологик имкониятлар бирлаштирилади, йиғилган потенциал шахобчаланиб бораётган илмий йўналишларни ривожлантириш учун тақсимланади. Илмий йўналиш илмий жамоа ва илмий мактаблар фаолияти соҳасидир. Бу соҳа ўзини маълум дастурий ва тематик (бир-бири билан боғланган мавзулар «дарахтига») йўналтирилганлиги билан ажралиб туради. Масалан, математикада топологик тадқиқотлар йўналиши, физикада қаттиқ жисмлар структурасини тадқиқ қилиш йўналиши, психологияда ёшлар психологиясини ўрганиш йўналиши, Марказий Осиё тарихида Қадимги Хоразм цивилизациясини тадқиқ қилиш йўналиши ва бошқалар. Илмий йўналишнинг структуравий бирликлари – бу комплекс тадқиқот дастурлари, муаммолар, мавзулар ва масалалардир. Комплекс тадқиқот дастури бир мақсад атрофида бирлаштирилган тармоқлараро назарий ва илмий – технологик тадқиқотлар, тавсиялар ва амалий чоралар тизимидир. Мураккаб ижтимоий ва илмий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида турли соҳаларда ишлайдиган мутахассислар иштирокида комплекс тадқиқот дастури ишлаб чиқилади, уни амалга оширишда бир қанча илмий муассасалар ва жамоалар жалб қилинади. Хусусан, бирон – бир шаҳардаги экологик вазиятни хар томонлама тадқиқ қилиш ва зарур тадбир-чораларни режалаштириш, шаҳар транспорти ва коммуникацияси тизимини такомиллаштириш, минтақавий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш каби масалалар ва тадбирлар тизими тармоқлараро тадқиқот дастури туркумига киради. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling