Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
4 -МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ТУШУНЧАСИ1. Илмий билиш ва тадқиқот тушунчалари. Инсон қандай фаолият кўрсатмасин, биринчи навбатда у теварак-атрофдан ахборот олади. Ахборот тафаккурда образ ва тасаввур шаклини олади, фикрлаш жараёнида ҳукмлар тузилади, мулоҳаза юритилади. Шу йўл билан ҳосил бўлган билим инсоннинг ҳар қандай харакати ёки фаолиятини интеллектуал заминини ташкил қилади. Хосил бўлган билим воқеликни инсон онгида у ёки бу аниқлик даражада инъикос этади. Бу ерда «воқелик» тушунчаси кенг маънода олинган бўлиб, моддий, маданий ва маънавий оламлардаги холатлар, жараёнлар ва жабхаларни ифодалайди. Шундай қилиб, билиш инсон фаолиятини таркибий қисми бўлиб, тушунчалар, ғоялар ва назариялар ишлаб чиқиш орқали воқеликни онгда инъикос этиш жараёнини билдиради. Соҳа ва фаолиятни хусусиятига қараб, билиш мифологик, диний, бадиий, фалсафий, махсус илмий ва бошқа турларга бўлинади. Табиийки-ки, мураккаб фаолиятни амалга ошириш учун махсус билим керак. Шунга мувофиқ билиш жараёни ҳам мураккаблашади. Бундай билиш ўрганилаётган ва узлаштирилаётган объектнинг ҳар томонлама ва чуқур инъикосини (тасвирини, моделини) беради. Аниқлик, чуқур ва ҳар томонлама асосланганлик мезонларидан келиб чиқадиган бўлсак, ихтисослашмаган ва ихтисослашган билишни фарқлаш мумкин. Ихтисослашмаган билиш асосан кундалик ҳаёт ва мулоқот эҳтиёжларини қондиради, аниқлик ва мантиқан асосланганлик нуқтаи назаридан илмийлик мезонларига жавоб бера олмайди. Ихтисослашган билиш фаолиятида нарса ва ходисаларнинг хоссалари, харакат ва ўзгариш қонуниятлари махсус тил, восита ва усуллар ёрдамида ўрганилади, объект моҳиятини тушунтириб берадиган ғоялар, таълимотлар ва назариялар ишлаб чиқилади. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида,хусусан, маданият, санъат, менеджмент, технология, фан ва бошқа жабхаларда меҳнат қилаётган мутахассислар ихтисослашган билимга эга бўладилар. Ихтисослашган илмий билиш– бу ўрганилаётган объектнинг хоссасалари, тузилиши, харакати ва ўзгариши қонуниятларини илмийлик мезонларига асосланган ҳолда тушунтириб берадиган ғоялар, тасаввурлар ва назарияларни ишлаб чиқариш фаолиятидир. Илмий билишни мунтазам асосда ташкил қилиш тадқиқот фаолиятини намоён этади. Демак, илмий билиш олиб борилаётган тадқиқотнинг мазмуни ва моҳиятини англатади. Тадқиқот ва илмий билиш тушунчаларини умумлаштириб илмий тадқиқот тушунчасини ҳосил қиламиз. Илмий тадқиқот-бу инсон ва жамият эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган,соҳалар бўйича ихтисослашган янги билим ва технологияларни ишлаб чиқиш фаолиятидир. Илмий тадқиқот тушунчасини тарих ва замон нуқтаи назарида туриб ҳам талқин қилиш мумкин. Бундай тадқиқот интеллектуал фаолиятнинг бир кўриниши бўлиб, тарихан ижтимоий тараққиётнинг маълум босқичида, яъни биринчидан, янги билим ва технологияларга катта эҳтиёж туғилганда, иккинчидан фаннинг институционал тузилмалари (олимлар ҳамжамияти, илмий тўгараклар, олий ўқув юртлари ва академиялар қошидаги тадқиқот бўлимлари, лабораториялар ва ҳоказолар) шаклланганда вужудга келади. Илк бор том маънодаги илмий тадқиқотлар Пифагор мактаби, Платон академияси, Аристотель лицеони,ҳамда, Александрия шаҳридаги Музеон каби илм масканларида олиб борилган. Ўрта аср мусулмон Шарқида Маъмун академияси, Боғдоддаги «Байт ул ҳикма» деб аталган илм даргоҳи ва Улуғбек академиясида мунтазам илмий тадқиқотлар олиб борилган.Янги замонда Галилео Галилей фаолиятидан бошлаб экспериментал табиий-илмий тадқиқотларга асос солинди. XVIII асрдан бошлаб фан бевосита ишлаб чиқариш кучига айланади. Тадқиқотчи касби оммавий касблар қаторидан ўрин ола бошлайди. Бундай шароитда тадқиқот асосини ташкил қилган илмийлик тамойиллари ва мезонларини ишлаб чиқиш фан тараққиётини муҳим шарти ва омили бўлиб қолди. Илмийлик мезонларини амал қилиши илмий билишни бошқа турдаги билимлардан фарқ қилувчи хислатларга эга бўлишни тақазо этади. Булар қуйидагилардан иборатдир: -объективлик; -аниқлик; -исботланганлик; -мантиқан асосланганлик; -доимо янги билимга йўналтирилганлик; -олинган натижаларни (шу жумладан усули, йўли ва мазмунини) бошқа муассаса ёки лабораторияда қайта тиклаш мумкинлиги. Ҳозирги пайтда илмий тадқиқот, униниг назарий ва технологик натижалари глобаллашув жараёнлар таркибига киради. Фан жамиятда маълум даражада оқибатини башорат қилса бўладиган илмий, маънавий, маданий ва технологик қадриятлар яратадиган муҳим ва салоҳияти инфратузилмага айланган. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling