Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Ижодиётнинг рационал ва норационал томонлари
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
3. Ижодиётнинг рационал ва норационал томонлариИжодиётнинг асоси ва ҳаракатлантирувчи кучи тафаккурдир. Тадқиқот оламига қадам қуйган магистрант изланишнинг бунёдкори бўлган тафаккур фаолияти ва қонуниятларини яхши билса, ўзини ўрганиш, ижод қилиш потенциалини бойитади. Тафаккур олий руҳий жараён бўлиб,бунда сўз, образ, тасаввур ва тушунчалар ҳаракати, уларнинг маъноларини боғланиши орқали воқелик образи, тасвири, ғояси (онгда) ҳосил бўлади. Тафаккурда ҳукм, тушунча ва хулоса ҳосил қилиш, мулоҳаза юритиш жараёнида фикрлаш операцияси (амали) содир бўлади. Илмий тадқиқотда тафаккур фаолияти ақлий билиш сифатида намоён бўлади. Анализ ва синтез, умумлаштириш ва фарқлаш, мавҳумлаштириш, гипотезани олға суриш, исботлаш, назария ишлаб чиқиш-буларни ҳаммаси тафаккур туфайли амалга ошадиган ақлий билишдир. Ақлий билиш тафаккурнинг рационаллик (лот.ақлий,оқилоналик) хислатини намоён этади. Рационалликнинг асосий белгиси мантиқ қонун қоидаларига риоя қилиб фикрлаш, англаш, илмийлик нормаларига асосланиб мулоҳаза юритишдир. Бу қандай нормалар? Булар қуйидагилардир: Исботланганлик. Мантиқ қонун қоидаларига асосланиб фикрлаш. Асосланганлик. Тушунтириш ва башорат қилишга қобил бўлиш. Олинган натижаларни тажрибада тасдиқланиши. Экспериментал маълумотларга, фактларга таяниш. Асосланганлик нормасига (талабига) мисол келтирайлик. Мантиқда зарур ва етарли асосни фарқлайдилар. Ҳукмни ҳақиқат эканлиги асосга боғлиқ бўлса, унда асос зарур ҳисобланади. Асосни борлигидан бошқа ҳукмни ҳақиқат эканлиги келиб чиқади, унда бундай асос етарли бўлади. Масалан, тўрт бурчакни квадрат бўлиши учун, унинг томонлари тенг бўлиши зарурдир. Лекин, бу етарли асос эмас, чунки ҳар қандай ромбнинг томонлари ҳам тенг бўлади. Тўрт бурчакни квадрат, деб ҳисоблаш учун қайси белгилар етарли асос бўлади? Тўрт бурчакни квадрат деб ҳисоблаш учун, унда тўғри туртбурчаклар ва тенг томонларни мавжуд бўлишини аниқлаш лозим, шуни қайд қилиниши зарур ва етарли асос бўлади. Бу ерда биз илмий рационаллик нормаларига (қоида ва талабларига) мос равишда фикрлашни намойиш қилдик. Тадқиқот жараёнида олинган фактлар ва маълумотларни рационаллик нормалари асосида таҳлил қилиш ва умумлаштириш янги хулоса, ғоя ёки тасаввурни ҳосил бўлишига олиб келади. Изланишда асослаш, исбот қилиш, тушунтириш, етарли асос келтириш орқали ҳам янги билимга келиш мумкин. Бу ерда илмий ижодиётнинг рационаллик хислатлари намоён бўлади. Тадқиқот амалиётида шундай вазиятлар ҳам бўлиб турадики, рационаллик нормалари (масалан,мантиқ қонун-қоидалари) ниҳоятда мураккаб, зиддиятли муаммоларни хал қилишда,объектни янгича тушунтирадиган ғояни олға суришда етарли бўлмай қолади. Буни атом физикаси тарихидан мисол келтириб кўрсатиш мумкин. XX асрни бошларида атом структурасини ўрганиш бошланганида уни ўзи қандай шаклга эга эканлиги номаълум эди. 1897 йилда инглиз олими Джозеф Томсон электронни кашф этди. Атом таркибида электрон бор эканми, демак у қандайдир структурага эга бўлиши керак. Конкрет хулосага келиш учун эса фактлар ҳали етарли эмас эди. Бундай шароитда тасаввур қилиш, онг ости билиш кучи фаоллашади. Ўзини интуициясига асосланиб, Томсон атомни олхўридан пиширилган пудингга (товада тайёрланадиган овқат) ўхшатди. Бу мушоҳадали модель бўйича атом электронлар сингдирилган (ўрнашган) ва мусбат зарядланган моддани ташкил қилади. Мазкур мушоҳадали моделни ишлаб чиқилиши шуни кўрсатадики, ақлий (мантиқий) билишни кучи етмаган ҳолларда тадқиқотчилар норационал билиш шаклларидан,яъни, тасаввур ёки ғояни бир муаммоли соҳадан бошқа тармоқдаги муаммоли соҳага кўчириш, фантазия қилиш ёки интуициядан фойдаланадилар. Норационалликка мисол келтиришни давом эттирамиз. Томсон билан бир вақтда тадқиқот олиб борган япон физиги Ханатаро Нагаока (1865-1950) атомни тузилишини Қуёш системаси тузилишига ўхшатди. Бунда олим атом физикасидан йироқда бўлган Максвеллнинг Сатурн планетаси халқаларининг барқарорлиги ҳақидаги таълимотидан фойдаланди. Бу астрономик таълимотдан тўғридан-тўғри атом структурасига оид ғоя келиб чиқмайди. Х.Нагаока ноодатий ёндашувни (норационал тасаввур қилишни) амалга ошириб, атомда марказ бўлиши ва у билан таъсирда бўлган электрон ҳақидаги гипотезани интуитив, ногоҳон пайқаш тарзида планетар тизим ғояси билан боғлади. Шундай қилиб, рационаллик ақл билан боғланган мантиқ ва илмийлик нормаларига, қоида ва талабларга бўйсунадиган онглиликдик. Норационаллик эса ақл назорат қилмайдиган, мантиқ, илмийлик нормалари амал қилмайдиган руҳий ҳолатдир, англаш жараёнидир. Норационалликка ногаҳон фаҳмлаш, муаммони тўсатдан ечилиши, онг ости тафаккур, ижодий туш кўриш, ғойибона (қалбан) билиш ва бошқалар киради. Биз икки руҳий оламни-онглилик ва ноонглилик (онг ости) жабхаларини мавжудлигини аниқладик. Бу икки олам рационал (иқлий-мантиқий) ва норационал (ногаҳон, интуитив) билиш даражаларини ташкил қилади. Норационал билиш, онг ости қатламдаги жараёнлар хусусияти ва моҳияти ҳали кам ўрганилган. Ҳар иккала жабхада кечадиган ижодий билиш жараёнини структуравий модели 1-расмда берилган. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling