Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet13/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

2. Илмий тадқиқотда ижодий жараён


Илмий тадқиқотни ўтказишдан мақсад объектни кузатиш давомида олинган фактларни таҳлил қилиш, унга оид хосса ва қонуниятларни тушунтириб берадиган гипотеза, ғоя ва назарияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Мақсадни амалга ошириш илмий муаммони қўйишдан бошланади. Бу билан илмий ижод томон дастлабки қадам қўйилади.
Муаммо тадқиқот объектига берилган саволдир. Мотивацияга асосланган руҳий кўрсатма тадқиқот энергиясини кашф қилиш уфқи томон йўналтиради. Изланиш жараёнида ижод қилинади, муаммо ҳал этилади, янги тасаввур, тушунча ёки назарий хулоса ҳосил бўлади.
Муаммо билан танишишдан олдин изланувчи тадқиқот йўналиши ва мавзуни танлайди. Мавзуда муаммонинг мазмуни мужассамланган («шифрланган») бўлади. Муаммонинг мазмуни эса тадқиқот предметини ташкил қилади.
Табиий-ки, танланган йўналиш ва мавзу бўйича тадқиқотчи замон даражасидаги билимга эга бўлиши керак. Бу илмий ижод қилиш учун зарур бўлган минумум ва айни пайтда, методологик талабдир.
Яна бир муҳим талаб, тадқиқотчида ижодий қобилиятни ўстириш, уни доимо ишлайдиган креатив хислатга айлантиришдир. Мазкур хислат тадқиқотни барча босқичларида янгилик очиш импулсини ҳосил қилади, ечим ёки олинган натижанинг назарий мазмуни ва амалий аҳамиятини чуқур ва янгича англаш имкониятини беради.
Психологларни таъкидлашларича тадқиқотда ижод қилиш потенциалини оширадиган муҳим хислат тафаккур теранлигидир. Теранлик тадқиқотчи томонидан турли изланиш усуллар ва ёндашувларни, аналитик ва синтетик (умумлаштирувчи) фикрлаш қобилиятларини бирлаштириб ишлай билишда, тафаккурда вербал, образли, моделли ва мавҳумлаштирилган шаклларда мушоҳадали (фикрда) эскпериментни қўя билишда намоён бўлади.
Бундан ташқари тадқиқотда ижод қилиш потенциалини тўла рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар, воситалар ва ускуналар зарурдир.
Тадқиқотнинг ҳар бир босқичида ўзига хос ёндашувлар, билиш шакллари ва усуллардан фойдаланилади. Муаммо қўйилгандан кейин ижод қилиш янги фактларни очиш ва талқин қилишда намоён бўлади.
Тадқиқотда энг масъулиятли дақиқа муаммо ечими топилгандан кейин изланиш объектини ҳар томонлама тушунтириб берадиган, унинг кейинги ҳолати ва функцияларини башорат қила оладиган бир-бутун назарияни ишлаб чиқишдир.
Кўриниб турибдики, илмий тадқиқотдаги ижодиёт автоматик тарзда содир бўладиган ҳодиса эмас, балки бир қатор объектив ва субъектив шарт-шароитлар, кўп босқичли, мураккаб изланиш жараёнларни амалга оширилиши билан белгиланади. Энг муҳими тадқиқотчининг ижодий интеллекти. Унинг ўрнини ҳеч нарса, ҳатто энг мукаммал сунъий интеллект ҳам эгаллай олмайди.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling